-
Ўткан кунлар
Абдулла Кодрий,Севги кимларни йиглатиб, кимларни куйдирмаган дейсиз. Шарк адабиёти дурдоналаридан хисобланмиш мазкур асарда мухаббат узгача бадиий талкин килинади. Шунингдек, ватапарварлик, олижаноблик, вафо ва хиёнат,хавас ва хасад, замон талотуплари тилга олинади. Хам тарихий. хам адабий чизгилар, шоирона гузал сузлар, бетакрор тасвирий ифода- лар, асар кахрамонлари тилидан айтилган ва бугунги кун ёшларининг тилида хам севимли ибораларга айланиб колган оташин сузлар... шубхасиз, айтиги мумкинки, асарни укимасликнинг, кайта-кайта мутолаа килмасликнинг иложи йук.
-
-
Чингизхон
Ян В,Кўхна Осиё хаётидан хабар берувчи мазкур асарда ХIII аср воқеалари тасвирланган Унда Хоразмшоҳ давлатидаги ички зиддиятлар Чингизхоннинг юриши хдмда айрим қўрқоқ кишилар ёки алдовларга ишонган кишилар сабабидан вайрон бўлган халқ тақдири хақида хикоя қилинади. Мазкур асар муқаддас мустақиллигимизни асраб-авайлашда, хар хил хиёнату бўхтонларга бир тану бир жон бўлиб курашишга чорлайди.
-
Тонгги фаришта
Тошпўлатов Мирзапўлат,Эрталаб ҳовлингиздан чиқиб, ораста кўча, йўлаклар, хиёбонлардан ўтиб бораркансиз, кўзингиз қувнайди. Минг турли анвойи гуллар хуш бўйнидан баҳри дилингиз очилади. Руҳингиз тозаради, юксалади. Ишингизда унум, хайр-барака бўлади. Лекин, афсуски, аксар кўпчилигимиз буларнинг ьирида биз кўча хизматчилари деб биладиган инсонларнинг катта ҳиссаси борлиги хусусида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Тонгги фаришта деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, одмигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида баҳс юритилади.
-
Боғи эрам
Исажон Султон,Исажон Султоннинг ушбу тўпламидан жой олган қиссаси ўзбек оналарининг мангу таъзимга сазовор инсоний фазилатлари, руҳияти ҳақида. Асар оддий ўзбек оиласида дунёга келган қизалоқнинг болалик давридаги бегубор уй-хаёлари, таассуротларининг бетакрор баёни билан бошланади.
-
Olis-yaqin yulduzlar
Hamidjon Homidiy,Ushbu kitob Sharq ilmi va madaniyatining buyuk namoyondalari Borbad Maivaziy, Abu Nasr Forobiy, Mahmud Koshg‘ariy, Abu Rayhon Beruniy, Abdurahmon Jomiy, Mirzo Ulug‘bek va boshqalar haqidagi ilmiy-badiiy lavhalardan tashkil topgan. Buyuk bobolaringizning fan, madaniyat, el-yurt ravnaqi yo‘lidagi zahmatlari sizga ibrat bo‘ladi, degan umiddamiz.
-
Биз
Евгений Замятин,1920-йиллар, бундан бир аср илгари тоталитар тизимларни ошкор қилган ва инсон камолоти мажбурий бахт ва шахсиятни яксон этишга йўналтирилган сунъий шаҳарчаларда эмас, балки унинг эркинлигида эканлигини олдиндан башорат қилган илк антиутопик роман. Биз ушбу таржимани ҳурлик ва илмни эъзозлаган барча қалбларга бағишлаймиз. Евгений Замятиннинг «Биз» асарини антиутопия жанри даврининг сарҳисобини бошлаб берган символик роман деб ҳисоблаш мумкин. Собиқ совет даврида тақиқланган ушбу асар ҳозирда нафақат рус, балки бутун жаҳон классик адабиётининг дурдоналари сафига киради. Роман инсон «рақам»га айлантирилган «тенглик жамияти» ҳақида ҳикоя қилади. Унда ҳамма нарса кийим-кечаклару квартиралар, ўй-ҳаёлларию ҳис-туйғулари барчаси умумлаштирилган. У ерда на оила бор, на инсонларнинг бир-бирига бўлган кучли боғланишлар. «Рақамлар», ҳаттоки, ўз эркига эга эмаслар. Бироқ, инсон инсонлигича қолар экан, унинг озодликка бўлган интилишини йўқ қилиш мумкинми?
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мушфиқ Козимий,Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талатўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. "Қўрқинчли Теҳрон" дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради. Мушфиқ Козимий қаламига мансуб ушбу асар илмига ошуфта бўлинг, азиз китобхон.
-
Кўзгулар
Нажиб Маҳзун,Нажиб Маҳзун асарларининг мазмун жиҳатидан ҳаётийлиги образларнинг ишонарлиги уларда оддий инсонга хос ҳис туйғулар фикр ва ўйлар хакида ёзилган
-
Доктор Моро ороли
Герберт Уэллс,Машҳур инглиз фантаст ёзувчиси Герберт Уэлс номи китобхонларга яхши таниш. Унинг "Вақт машинаси", "Кўринмас одам" номли қиссалари жаҳон адабиёти дурдоналари қаторида туради. "Доктор Моро ороли” асари адибнинг учинчи машҳур қиссаси. Мазкур асарда табиат қонунларига қарши бориб, инсонни ҳайвон билан қўшиш ва шу асно янги бир махлуқ яратишга aҳд этган ёвуз олимнинг фожиаси бутун даҳшати билан ўз ифодасини топган.
-
Buni hayot debdilar
Nusrat Rahmat,Yosh suxandonning ilk bor ekranda paydo bo‘lishi yoxud aktyorning birinchi marta sahnaga ko'tarilishi arafasidagi hayajonini kuzatganmisiz? Bir necha daqiqalik muloqotning zohiriy salobati bosadi, boyaqishlarni. Mening ayni lahzalardagi hayajonim ularnikidan chandon ustun. Chunki tanaffuslari bilan qo'shib xisoblaganda naq yigirma olti yillik mehnatim mahsulini ilk bor hukmingizga havola etyapman.
-
Aql solig'i
M. Agmedov,Ushbu kitobdagi hikoyat va rivoyatlarning har biri ibrat ko'zgusi hamda hikmat xazinasi bo'lib, xalq donishmandligini o'zida mujassam etgan, asrlar davomida tildan tilga o'tib sayqal topgandir. Bu kitob o'quvchilarga munosib tuhfa bo'ladi, deb umid qilamiz.
-
Тунги қўрқув
Бобоев С,Муаллиф узи курган ва бевосита иштирок этган вокеа-ходисаларни бадиий талқин қилади. Бири-биридан ҳаяжонли, қизикарли ва айни пайтда ҳаётий бўлган ҳикоялар ўқувчиларни беихтиёр воқеалар домига тортади. Ҳикояларда ўзимизнинг содда ва самимий одамларимиз характери, дунёқараши моҳирлик билан тасвирланган.
-
Халқ ичидаги одам
Раҳим Мақсудов,Таниқли журналист, ёзувчи ва олим Раҳим Мақсудовнинг бутун умри халқ ичида ўтди. Қизилтепа туманини қадам-бақадам кезиб чиқди, тарихини ўрганди, бугуни билан нафас олди. Халқнинг қувончидан қувонди, қангусидан қайғурди. Унинг мақолалари, шеър ва ҳикоялари ана шу беҳаловат йилларда туғилган кўнгил кечинмаларидир. Ушбу китобга киритилган шеърлар самимий, ҳикоялар эса ҳаётий, бирортаси тўқиб чиқарилмаган. Р. Мақсудовнинг ҳаёт фалсафаси акс этиб турган мазкур ижод наъмуналари ўқувчи қалбига яхшилик ва эзгулик туйгуларини сингдиришга хизмат қилади.
-
Қайтмас тўлқинлар
Туроб Мақсуд,Дунёнинг энг буюк тилсими, энг буюк мўъжизаси - инсон! Бу тилсимнинг, бу мўъжизанинг гўдаклик, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, ёшлик даврлари қандай кечади? Камолот йўлида қандай азиятлар чекади? Ўз умр йўлини англаб мудом олға интилиб яшаш осонми? Китоб шу хусусида. У ўқувчини руҳ оламининг ёруғ йўлларига етаклайди.
-
Qatl marosimiga marhamat
Vladimir Vladimirovich Nabokov,Nafaqat rus yoki ingliz, balki jahon adabiyotida o‘chmas iz qoldirgan Vladimir Vladimirovich Nabokov (1899-1977) asarlari «hazmi yengil» qabilidagi bitiklardan emas. Zero, u xoh hikoya, xoh roman yozsin, har birining toshi og‘ir. Misol uchun, birgina «Lujin himoyasi» romani yoxud «Qo‘ng‘iroq» hikoyasini mutolaa qilishning o‘zi kifoya. Mazkur to‘plamga Vladimir Nabokovning «QatI marosimiga marhamat» allegorik romani hamda sara hikoyalari jamlandi. Lev Tolstoy, Fyodor Dostoyevskiy, Ivan Turgenev, Ivan Bunin kabi rus klassiklari qatorida tilga olinuvchi Nabokovni o‘qir ekansiz, mahoratli adibning asari dastlabki sahifalardanoq o‘z kuchini ko‘rsatadi. Ta'bir joiz bo‘lsa, undan ajralolmay qolasiz. Jiddiylik, bosiqlik va falsafaning og‘ir yuki ostida zig‘ir donasidekkina yumor ham borligi va yozuvchi hayotning achchiq saboqlari qatiga bunday kulgini naqadar ustalik bilan joylashtira olganidan zavq-shavqqa to'lishingiz turgan gap.
-
Сени кутдим
Улуғбек Ҳамдам,Шеър шубҳасиз, мўъжизалардан бири. Чунки у шоирнинг ҳаммадан яширган, қизғонган ўй-кечинмаларидан ҳосил бўлиб қоғозга тушган ва ушбу ҳолда номаълум бир дўстга - ҳақиқий сирдошга ғойибона йўлланган мактубга ўхшайди. Қўлингиздаги "сени кутдим" номли тўплам шоир Улуғбек Ҳамдамнинг янги ва аввалги икки китобидан саралаб олинган рубобий шеърларидан таркиб топган. Ўқинг, эҳтимол, у айнан сизга бағишланган сирли мактубдир...
-
Зилзила
Саид Аҳмад,"Ер куррасининг нарига томонида бирон боланинг бурни қонаса, курранинг бу томонида туриб дастрўмол узатадиган меҳри дарё Ўзбекни қандоқ нарсадан бино қилгансан, Худойим!" Атоқли адиб Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикоя ва эссе-хотиралар китобида юртимизнинг улуғ фарзандлари ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар мисолида халқимизга хос ана шу олижаноб
-
Мувозанат
Улуғбек Ҳамдам,Асар шу кеча ва кундуздаги Сиз ва Биз ҳақимизда. Унда халқнинг турли қатламларига мансуб ва ҳар хил соҳаларда ишлайдиган қатор қаҳрамонларни ўзида жам қилган битта умумий боғ мавжуд: у ҳам бўлса, мураккаб давримизнинг қайноқ нафаси, ўзига хос эврилишлари. Асар бош қаҳрамони Юсуф ана шу эврилишларда баъзан бой бериб қўйилган мувозанат сари талпиниб яшайди.
-
Отабек ва Кумуш достони
Отаули,Ўзбек адабиётида романчилик мактабининг тамал тошини қўйган улуғ адибимиз Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар” романи ҳар жиҳатдан етуклик касб этгани боис, хоҳ адабиёт аҳли бўлсин, хоҳ оддий китобхон бўлсин, ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олган. Қодирийхонлик йўналишидаги мазкур китобни мутолаа қилар экансиз, "Ўткан кунлар" га ёзувчи назари билан қараб, янада теранроқ ўқиш мумкинлигига амин бўласиз. Зеро, "Қуш тилини қуш билар" деб бежиз айтилмаган.