-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Содиқ фуқаро
Генрих Манн,Болалигида ювош хаёл суришни яхши кўрган Дидерих Геслинг ўрта мактабни битириб Берлинга келгандан кейин бузила бошлайди. Бу ерда университетда ўқиб юрган маҳаллида миллатчилар ташкилоти Янги Тевтонияга аъзо бўлиб киради шовинизм Германия подшоси кайзерга садоқат кўшни давлатларга адоват руҳида тарбияланади.
-
Савоб
Менглибоев Муродов,Мазкур китоб ҳаммага яхшилик қилишга тайёр, меҳрибон, саҳоватли инсон Яхши бобо ва унинг набираси Шукуржон билан боғлиқ қизиқарли ва ибратли воқеалардан ҳикоя қилади.
-
Қайтиши йўқ манзил
Сафарли Э.,Ушбу китоб ҳақиқий Шарқ акс эттирилган очиқ роман. Асар рус аёлнинг мусофирчиликдаги ҳаётида содир бўлган воқеаларга асосланган бўлиб, аёллар ҳақида, севги, ёлғизлик, эътиқод ва хиёнатлар борасида ҳикоя қилади.
-
Жаҳон адабиёти дурдоналари Карл IX салтанатининг йилномаси. Роман. Новеллалар
Проспер Мериме,Проспер Мериме жаҳон адабиёти хазинасига ўзининг ажойиб роман ва новеллалари билан баракали ҳисса қўшган атоқли француз ёзувчисидир. Унинг ушбу китобга кирган асарларида ҳоким табақа кишиларининг маънавий қиёфалари, буржуа цивилизацияси етиб бормаган жойларда яшовчи кишиларнинг эса покиза ва довюраклиги санъаткорона, тўғри акс эттирилган.
-
Мардлик мангулик
О.Абдураҳмонов, В.Абдувалиев,Улуг Совет халқининг фашистлар Германияси ва империалистик Японияга қарши Улуг Ватан уруши олиб бориб, манфур душманлар устидан жаҳоншумул тарихий ғалаба қозонганига 30 йил тўлди. Коммунистик партия ва Совет ҳукумати раҳбарлигида қаҳрамон совет халқининг энг реакцион империалистик давлатга фашистлар Германиясига қарши олиб борган курашда эришган буюк галабаси янги социалистик ижтимоий ва давлат тузумининг мустаҳкамлиги ҳамда ҳаётийлигининг, умри тугаб бораётган капиталистик тузумга нисбатан унинг беқиёс афзалликларининг конуний натижаси бўлди.
-
Ой ва сариқ чақа
Уилям Сомерсет Моэм,Чарлз Стрикленд билан танишган вақтимда, гапнинг ростини айтадиган бўлсам, унинг қандайдир фавқулодда одамлиги хаёлимга ҳам келмаганди.
-
-
Чодрали аёл
Мирмуҳсин,1978 йил 27 апрелда маҳаллий феодаллардан, мустамлакачилардан кўп озор чеккан заҳматкаш афғон халқи инқилоб қилди. Мирмуҳсин мазкур қиссасида ана шу воқеани илҳом ва эҳтирос билан тараннум қилади.
-
Денгиз шунқори
Жемс Олдриж,Жеймс Олдриж инсонпарварлик ҳалқлар дустлиги ер юзида муқаррар тинчлик ғояларини тарранум этувчи прогрессив инглиз ёзувчиси. "Денгиз шунқори" романида ёзувчи грек халқининг иккинчи жаҳон урушида озодлик, мустақиллик учун олиб борган мардона курашини тасвирлайди.
-
Ота кулбаси
Жон Мунони,Нигерия ёзувчиси Жон Мунонининг "Ота кулбаси" қиссасидаги воқеалар иккинчи жаҳон уруши кезларида Африкада бўлиб ўтади
-
Девон
Камрон Мирзо,Девоннинг тарихий аҳамияти яна шундаки қўлёзманинг боши ва охирида Бобурийлар хонадонига мансуб 20 дан ортиқ Хиндистон давлат арбобларининг муҳарирлари босилган.
-
-
Танланган асарлар
Муқимий,Муқимий — XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида яшаган атоқли ўзбек демократ шоиридир. Ўзбек адабиёти ва адабий тилини ривожлантиришда Муқимийнинг хизматлари буюкдир. У меҳнаткашлар оммаси орасидан етишиб чиқди ва ўз асарларида меҳнаткашларнинг фикр ва туйғуларини, эксплуататорларга қарши қаттиқ нафратини ҳаққоний акс эттирди. Муқимий ўз замонасининг илғор кишиси эди. У ўз кўз ўнгида содир бўлган муҳим воқеаларни зийраклик билан англаб олди.
-
Одам-олам қўшиғи
Қуддус Муҳаммадий,Қўлингиздаги китоб муҳтарам шоиримиз Қуддус Муҳаммадийнинг Табиат алифбеси деб номланган мажмуасининг сўнгги бешинчи жилдидир. Атоқли шоиримиз бу китобда инсоннинг оламда тутган ўрни, унинг орзулари ҳақида сиз, болаларга сўзлаб беришни ният этган.
-
Танланган асарлар
Қ. Муҳаммадий,Қуддус Муҳаммадий 1907 йилда Тошкент шаҳрининг ҳозирги Октябрь районига қарашли Чувалачи маҳалласида деҳқон оиласида туғилди. Маҳалладаги мактабда хат-саводини чиқарган Қуддус хусусий мутолаа билан шуғулланди, бадиий асарларга, айниқса поэзияга қизиқди.
-
Мен сизга бир ҳикмат айтайин
Қуддус Муҳаммадий,Болалар, севимли шоирингиз Қуддус Муҳаммадий бу йил 80 ёшга тўлади. Шу муносабат билан шоир бобонгизнинг энг сара шеърларини жамлаб, шеърий гулдаста тайёрладик. Тўплам сизларга манзур бўлади деб ўйлаймиз.
-
Сурат ва сийрат
А.Орипов,Азиз китобхон! Қўлингиздаги ушбу тўплам фақатгина янги, ёниқи фақатгина эски шеърларидан иборат эмас. Айни вақтда у танланган шеърлар китоби деб ҳам аталмайди. Аввалги китобларга кирган баъзи шеърларни ушбу тўпламга киритишимизга сабаб кўп сирли китобхонларимизнинг эҳтиёжларини ҳисобга олганлигимиздир.
-
Муҳаммад Ризо Мироб Эрниёзбек ўғли Огаҳий. Асарлари. Бешинчи жилд. Тарихий асарлардан парчалар
Субутой Долимов,Огаҳий шеърият ва бадиий таржима соҳасидаги ажойиб асарлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тарихига доир катта маҳорат билан ёзилган китоблар муаллифи ҳамдир. У ХІХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб вафотига қадар (1874 йилгача) бешта мукаммал тарихий асар яратди. Жумладан, Оллоқулихон ҳукмронлик қилган давр (1825-1843) воқеаларига бағишлаб «Риёзуд-давла», Раҳимқулихон подшолигининг дастлабки йилларида (1843-1846) «Зубдатут- таворих», Муҳаммадаминхон завонаси «Жомеул-воқеоти султоний», Саййид Муҳаммадхон ҳукмронлик қилган давр (1856-1865) тавси- фида «Гулшани давлат», ниҳоят, Муҳаммад Раҳимхони соний тахтга ўтирган (1865-1910) даврда «Шоҳиди иқбол» каби тарихий асарларини яратди.
-
Аросат
А.Муис,Тараққийпарвар индонез ёзувчиси А.Муиснинг Аросат романида Ханафи исмли ёш йигитнинг аянчли қисмати Фожиона севгиси тасвирланади.
-
Асарлар
Муқимий,Ушбу китобда Ўзбек маданияти тарихида катта ҳисса қўшган, Ёзувчи, шоир ва драматург адиб Муҳаммад Аминхўжа Муқумий ҳақида ёзилган бўлиб, Муқимийнинг ижодидаги порлоқ даврлари ёзилган. Муқумийнинг ширали ва мазмундор ғазаллари ушбу китобдан жой олган. Ушбу ғазаллари бугунги кунгача машҳур саънаткорлар томонидан куй басталаниб моқом йўналишидаги саънаткорлар томонидан қўшиқ бўлиб ижро қилинмоқда.