-
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
Rivojlanayotgan mamlakatlar iqtisodi. YAngi industrial mamlakalar iqtisodi,
-
-
-
-
-
Персонални бошқариш
Қ.Абдураҳмонов, Ю.Одегов, А.Сотволдиев, Ш.Холмўминов, А.Ҳайитов, Б.Муртазоев, З.Худойбердиев, -
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
-
-
Iqtisodiyot,
-
Siyosiy qarashlarning vujudga kelishi va rivojlanishi,
-
-
-
Солиққа оид хатолар
Гадоев Э. Ф., Югай Л. П.,Солиққа оид хатоликларга тўловчилар солиқлар ҳақидаги ахборотга эга бўлмаслик, солиққа тортиш бўйича йўриқномалар ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг нотўғри талқин қилиниши каби турли сабабларга биноан йўл қўяди. Айни вақтда солиққа оид хатолар унчалик ҳам кўп учрамайди. Ушбу тўпламда баён этилган солиққа оид хатолар билан танишиш биринчидан, уларни амалиётда такрорлаш, иккинчидан солиқ органлари томонидан жаримавий жазоларни қўлланишидан халос бўлишда ёрдам беради.
-
Молиявий ва бошқарув таҳлили
А.В. Ваҳобов, А.Т. Иброҳимов, Н.Ф. Ишонқулов,Мазкур дарслик бугунги бозор иқгисодиёти шароитидаги талаблардан келиб чиқиб тайёрланган. Ҳозирги кунда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида Олий таълим соҳасида кенг ислоҳот- лар амалга оширилмокда. Жумладан, янги, замонавий дарсликларни яратиш, ўқув жараёнларида янги педагогик технологияларни, услубларни қўллаш, айникса, талабаларни мустақил ўз устида иш олиб бориши учун мустақил фикрлашга ўргатишга мўлжалланган ўқув адабиётлари яратиш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Янги жараён бошқа ўқув фанлари каби «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанини ўқитиш, бинобарин, унинг мазмунини республикамизда амал қилаётган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан янгилашни тақозо этмоқда. Бу янги ўзгаришларни назарда тугиб, муаллифлар Олий ўқув юртларида ўқитиладиган «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фани дастурига асосланиб, ушбу дарсликни яратдилар. Дарсликда фирмалар ва компанияларнинг, акционерлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисоботларини молиявий ва бошқарув таҳлил қилиш услублари келтирилган. Талаба ҳар бир мавзуни ўрганганидан сўнг, мазкур мавзуга тегишли таянч ибораларга, такрорлаш учун берилган саволларга жавоб беришлари ҳамда билимини мустаҳкамлаш учун берилган топшириқларни мустақил равишда ечиши лозим булади. Мазкур дарсликда, хўжалик субъектларининг молиявий фаолиятини таҳлил кдпишнинг методик асослари, корхоналарни бошқаришда бошқарув таҳлили маълумотларига кўпроқ таянган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофик бўлишлиги ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, молиявий кўрсаткичларини яхшилаш йўлларини кўрсатиб беришнинг услубияти амалий маълумотлар асосида таҳлил қилиб чиқилган ва уларнинг мазмуни курсатиб берилган. «Молиявий ва бошқарув таҳпили» дарслит иафақат талабалари, балки, менежерлар, молиячилар, солиқчилар, банк ходимлари, қимматбаҳо қоғозлар ва сармоялар бозори иштирокчилари, бухгалтерлар, аудиторлар ҳамда бошқа иқгисодчи мутахассислар учун ўз мижозларининг молиявий ҳолатини билишга ҳамда бошқарув қарорларининг қанчалик тўғри қабул қилинаётганлигини ўрганишга ёрдам беради. Мазкур дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига асосан тайёрланди.
-
Бозор муносабатлари шароитида миллий иқтисодиётнинг ривожланиши
Эшмуҳамедов.А, Қаланова.Л,Маълумки, республикамизнинг мустакилликка эришганлигига ва унинг деярли барча халқаро ташкилотларга тенг ҳуқуқли аъзо бўлганлигига тарихан қисқа вақт бўлди. Аммо шу вақт ичида республикамизнинг ўзига хос хусусиятларини қамраб олган иқтисодий сиёсат шаклланиб, истиқболли йўналишлар белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» китобида бозор муносабатларини нормал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни қайд қилиб ўтди.
-
Иқтисодий география
Қ.Абирқулов,Ушбу дарсликда Иқтисодий география фанининг предмети, назарий ва амалий йуналишлари, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришии такомиллаштириш муаммолари устида тўхтаб ўтилган. Унда дунё сиёсий картаси ривожланишининг асосий боскичлари, йирик узгаришлар жумладан социалистик тузумнинг парчаланиши натижасида янги мустакил давлатларнинг пайдо бўлиши таърифланган. Дарсликда дунё хўжалиги, халкаро мехнат тақсимоти ва интеграция масалалари, ИТТининг дунё хўжалиги ривожланишига, тармок ва худудий тизилмаларининг таъсири кўрсатилган. Дунё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорти уларнинг турли мамлакат гурухларида жойлашиши ва ривожланиши баён этилган. АКШ, Германия, Япония на Россиянинг иқтисодий гeorpaфик тавсифи берилган. Дарслик Ўзбекистоннинг жахон хўжалигида тутган ўрни, мехнат ресурс салохиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари, бозор шароитида иқтисодиёт тармоклари ривожланиши ва жойлашиш хусусиятлари, ташқи иктисодий алоқаларининг ривожланиши атрофлича тахлил этилган. Хар бир мавзуга тегишли таянч иборалар хамда адабиётлар руйхати берилган. Дарслик иқтисодий йуналиш мутахассислигида уқиётган талабаларга мўлжалланган.
-
-
-
-
Персонални бошқариш
Қ.Абдураҳмонов, Ю.Одегов, А.Сотволдиев, Ш.Холмўминов, А.Ҳайитов, Б.Муртазоев, З.Худойбердиев,Ўқув қўлланмада “Персонални бошқариш” курси буйича асосий мавзулар матни берилган булиб, унда корхона ва ташкилотларни шакллантиришда инсон омили, инсон рссурсларини бошкариш функциясининг ривожланиши, корхона ва ташкилотларда персоналии бошкариш стратегияси, персонал билан ишлашни бошкариш, псрсоналнинг хизмат-касб жиҳатдан кўтарилишини бошкариш, хизмат мартабасини бошкариш каби муаммолар очиб берилган. Ўқув қўлланма маърузалар матни сифатида «Персонални бошкариш» курсини ўрганувчи талабалар ва кўп сонли ўқувчиларга мулжалланган.
-
Аудит асослари
А.Абдуллаев, О.Абдуваҳобов, И.Қаюмов,Мамлакатмиз мустақиллик йулидан бораётганига ҳам 11 йилдан ортиқ вақт бўлди. Бу давр ичида республикада ўзига хос бозор иқтисодиёти муносабатлари шаклланиб бормокда. Собиқ иттифоқ таркибида бир ёқлама иқтисодий йулни тутган Ўзбекистон узоқ вақтлар қарамлик сиёсатида яшади, натижада уз иқтисодий имкониятларидан тулақонли фойдалана олмади. Бу адолатсизлик халқтурмуш тарзи ва мамлакатга салбий таъсирини ўтказмай қолмади.
-
Аудитнинг халқаро стандартлари асосида тижорат банкларида ички аудитнинг ташкилий асослари
А.К.Ибрагимов,Ушбу ўкув кўлланмада Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ички аудитнинг ташкилий асослари ва ривожлакиши, уни ўтказиш методологияси батафсил ёритилган. Унда тижорат банкларида ички аудитнинг ташкилий ва хукукий асослари. ички аудитнинг ахамията. банкларда унинг зарурлиги масалалари кенг очиб берилган. Тижорат банкларида ички аудитни режалаштириш. ички аудит стандартлари. аудитда мухимлик ва аудиторлик рисклари. аудиторлик далилларини тўплаш, аудиторлик амаллари. ички назорат тазимига бахо бериш тахлил килинган ва амалий малумотлар асосида ёритилган. Тижорат банкларида ташқи аудитдан фарқли равишда ички аудит томонидан қомиссия-касса операциялари. кредит ва лизинг операцияларининг аудиторлик текшируви, активлар аудити, товар-моддий захираларнинг, асосий воситалар ва кам бахоли хамда тез эскирувчи буюмлар аудити, фойда ва зарарлар аудити, хусусий капитал аудити ва пассив операцияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш тартиби бўйича ички аудит томонидан амалга ошириладиган амаллар батафсил баён этилган. Ўзбекистон Республикаси конунчилиги ва халкаро тажриба асосида тижорат банкларида ички аудит томонидан тузиладиган аудиторлик хисоботлари. уларнинг таркиби ва мазмуни, аудиторлик хулосалари, аудиторлик текширувини якунлаш масалалари илғор чет эл тажрибаси асосида кенг очиб берилган. Мазкур ўкув кўлланма алий ўкув юрти талабалари, магистрлари, банқ ходимлари. тадқиқотчилар ва ушбу соха билан қизиқувчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Ona tili
Jamoa,Mazkur darslik Nizomiy nomidagi TDPU professorlari D.A.Muhamedova va D.X.Shodmonqulovalar tomonidan tuzilgan "Ona tili" dasturi asosida yozildi. Bu darslik oliy o'quv yurtlarining boshlang'ich ta'lim metodikasi, defektologiya, pedagogika-psixologiya, maktabgacha ta'limi kabi nofilologik (ya'ni o'zbek tilini chuqur o'rganishga ixtisoslashmagan) fakultetlar talabalari uchun mo'ljallangan bo'lib, umumiy tilshunoslikdan hamda ona tili fanining barcha bo'limlari bo'yicha shu mutaxassisliklar fan dasturlari hajmida ma'lumot beradi.
-
Innovatsion menejment
Yo'ldoshev N.Q, Mirsaidova Sh.A, Goldrnan Ye.D.,Ushbu darslik "Menejment" ta'lim yo'nalishi talabalari uchun mo'ljalangan bo'lib, unda innovatsion menejmentning nazariy asoslari ko'rib chiqilgan, yangi ko'rinishdagi tashkilotlarda integratsiya va innovatsiya jarayonlari,korxonada innovatsion menejmentni tashkil etish, ishlab chiqarish korxonasining innovatsion strategiyasini shakllantirish hamda yangiliklar va innovatsiyalar portfellarini shakllantirish kabi masalalar ko'rib chiqilgan. Shuningdek, korxonada personalni innovatsion boshqarish masalasi o'rganildi. Bundan tashqari, davlat tomonidan innovatsion faoliyatini tartibga solishning ustuvor va istiqbolli funksiyalari ko'rib chiqilgan.
-
Buxgalteriya hisobi nazariyasi
B.Xashimova,O’zbekiston Respublikasining iqtisodiyoti bozor munosabatlarini erkinlashtirish yo'li bo'yicha rivojlanmoqda. Bozor iqtisodiyotini erkinlashtirish. davlat mulkini xususiylashtirish jarayonini chuqurlashtinsh, mulkchilikning turli - tuman shakllaridagi korxonalarini yaratish hamda sog’lom raqobatchilikni rivojlantirish asosida amalga oshiriladi. Yirik ijtimoiy ishlab chiqarish. yuqori sifatli ishlab chiqarishm va boshqarishni talab qiladigan raqobatsiz rivojlana olmaydi. Korxonalami boshqarish. uning oldiga qo'yilgan reja ko'rsatkichlariga doir vazifalami bajarish maqsadida xo’jalik faoliyati ustidan kundalik kuzatib borishni talab qiladi. Bunday kuzatish va boshqarish xo’jalik liisobi yordamida amalga oshiriladi. Korxona va tashkilotlammg xo’jalik faoliyati ustidan ralibarlik qilish hamda ishlab chiqarishmng borishim boshqarish maqsadida axborotlami olish uchun faqat kuzatuvni amalga oshirishmng o’zi kifoya qilmaydi. Olingan ma'lumotlami o'lchash, ya'ni menejerlarga zarur bo’lgan ma lum bir miqdoriy korsatkichlarda ifodalash lozim bo'ladi. Undan so ng bu ko’rsatkichlar boshqarishga zarur bo’lgan yo'nalishda axborotni guruhlash. korxonalar faohyatini keyinchalik baholash va axborotning saqlanisliini ta’miniash hamda auditni tashkil qilish maqsadida liisobning tegishli registrlarida ro’yxatga olinishi lozim. Demak. hisob deganda olingan ma’lumotlardan ma him bir amahy yoki ilmiy maqsadlarda keyinchalik foydalanish uchun yoki boshqa xodisalar. harakatlar. dalillami qayd etishni tushunmoq kerak.
-
Statistika nazariyasi
N.M.Soatov, A.H.Ayubjonov,O'zbekistonda iqtisodiyotni erkinlashtirish sharoitida, mutaxassislar tayyorlash sifatini tubdan yaxshilash hozirgi zamon dolzarb masalasi bo'lib, u barcha fanlar bo'yicha mazmunli darsliklar yaratishni taqazo qiladi.
-
Pul, kredit va banklar
Sh.Abdullayeva,Pul, kredit va banklar bo’yicha respublikamizda chop etilayotgan o’quv qo’llanma bo’lib, unda pul muomalasi, kredit tizimi va banklar faoliyati tashkil etish asoslari ko’rsatib o’tilgan. Pulninig zarurligi, funktsiyalari, milliy valyutani muomalaga kiritilishi, kredit va uning shakllari, kredit tizimi, uni tarkibi kredit muassasalari, banklarning tashkil topishi, rivojlanishi, O’zbekiston Respublikasi bank tizimini tashkil topishi va rivojlanishi, bank faoliyati barqarorligi va likvidliligi to’g’risida fikr yuritilgan. Shuningdek‚ o’quv qo’llanma bir qator bank operatsiyalari‚ jumladan, bankning aktiv, passiv va boshqa operatsiyalari nazariy jihatidan hozirgi zamon talablari asosida yoritib berilgan.
-
Tadbirkorlik asoslari
S.Salayev, N.Fayzullayev, J.Atayev, D.Saidov, M.Gulmonov.,O‘quv qo‘llanma tadbirkorlik faoliyatining nazariy va amaliy asoslari, tadbirkorlikni rejalashtirish va rivojlantirishning nazariy-uslubiy va amaliy muammolariga bag‘ishlangan. Qo‘llanmada tadbirkorlik faoliyatining turlari va shakllari tasnifi, jumladan, vositachilik, savdo, ishlab chiqarish, moliyaviy sohadagi tadbirkorlikning o‘ziga xos jihatlari, tadbirkorlik subyektlari va obyekti, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirish shart-sharoitlari, tadbirkorlik faoliyatida sherikchilik munosabatlari, ulaming tasnifi va amalga oshirish xususiyatlari kabi masalalar qarab chiqilgan. Shuningdek, qo‘llanmada tadbirkorlik faoliyatining tashkiliy-huquqiy shakllari hamda ulaming o‘ziga xos jihatlari, tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda shartnomaviy munosabatlar va ulami amalga oshirish xususiyatlari, tadbirkorlik faoliyatida menejment va marketing, tadbirkorlik subyektlarini ta’sis qilish, davlat ro‘yxatidan o‘tkazish tartiblari, tadbirkorlik omadi kabi muammolar bo‘yicha nazariy ma’lumotlar keng bayon etilgan. Ushbu qo‘llanma iqtisodiyot va biznes yo‘nalishlarida ta’lim olayotgan oliy o‘quv yurtlarining bakalavrlari, magistrantlar, o‘qituvchilar, barcha turdagi xo‘jalik yurituvchi subyektlar rahbarlari, tadbirkorlik va biznes muammolari bilan qiziquvchi keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи
Эшов Б.,Ушбу дарсликда қадимги даврдан бугунги кунга қадар Ўзбекистан давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар- илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиши омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назарияларн, илк ша^ар мадапняти, апгнк ва уртл асрлар давлатчплик аиъаналари, мансаблар ва ушюплар, ер эгалиги ^амда еолик сиёсаги, совет да ври бошкаруви моҳияти ҳамда мустақил Ўзбекистан давлатчилиги каби масалалар ёритилган.
-
Raqamli iqtisodiyot asoslari
R.H. Ayupov, G.R. Boltaboeva.,Diqqatingizga havola etilayotgan va raqamli iqtisodiyot asosari hamda uning sharoitlarida elektron tijoratni tashkil qilish hamda boshqarish masala va muammolariga bag’ishlangan ushbu darslik hozirgi paytda tezkorlik bilan rivojlanayotgan va bir qancha shov-shuvlarga sabab bo’layotgan raqamli iqtisodiyot hamda uning tarkibiy qismi bo’lgan elektron tijorat sohasiga hamdauning infratuzilmasini atroflicha tavsiflab beradi. Unda zamonaviy elektron tijorat hamda raqamli iqtisodiyotning asosi bo’lgan muammolar bilan bog’liq masalalar, raqamli iqtisodiyotga o’tish mexanizmi, elektron tijorat va elektron biznesning bir qancha samarali biznes modellari haqida ko’plab qimmatli ma’lumotlar berilgan. Undan so’ng, raqamli iqtisodiyotning hamda elektron tijoratning hozirgi davrda shiddat bilan rivojlanib borayotgan bir qancha asosiy turlari, shu jumladan, bulutli texnologiyalar, moliyaviy texnologiyalar, buyumlar interneti, sun’iy inttelekt, raqamli valyutalar, virtual voqe’lik va ularning asosiy xususiyatlari atroflicha bayon etilgan. Turli hildagi loyihalarga investitsiyalar jalb qilish uchun ishlatiladigan ICO mexanizmi haqida tushunchalar va uning ma’no-mohiyati, elektron tijorat tashkil qilishning samarali zamonaviy usul va vositalari hamda mavjud platformalari hamda qobiqlari ham ko’pchilikka tushunarli holda ko’rsatilgan. Darslik oxirida unda ishlatilgan atamalarni tushunish bo’yicha to’liq glossariy berilganki, uning yordamida bu sohani yanada chuqurroq anglash, tushunish va o’rganish mumkin bo’ladi. Ushbu darslik oliy ta’limning bakalavr va magistr mutahassisliklarida ta’lim olayotgan talabalarga tavsiya etilib, raqamli iqtisodiyot,elektron tijoratva elektron biznes yo’nalishda ilmiy-tadqiqot ishlari olib borayotgan ilmiy xodimlarga hamda bank-moliya hizmatchilari hamda raqamli iqtisodiyot va elektron tijorat sohasidagi innovatsiyalar bilan qiziqqan barcha tadbirkorlik sub’ektlari foydalanishi uchun mo’ljallangan.
-
Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik
D.S.Qosimova,Ushbu darslikda kichik biznes va xususiy tadbirkoriik nazariyasi, amaliyoti, me’yoriari va huquqiy asoelari, rivojlanishi hamda mazkur subyektlari faoliayti tahlili yoritilgan. Iqtisodiyotning bu sektori korxona va tashkilotlari turi va shakllari, boshqaruv usullari va qaror qabul qilish jarayoni, har bir funksional faoliyati mazmuni, ularni rejalashtirish, tashkillashtirish. baholash, moliyaviy hamda xojalik va tadbirkoriik madaniyati masalalari bo'yicha tushuncha berish nazarda tutilganligi bois mutaxassislikka oid bilim va ko'nikmalami oshirishda ahamiyatii hisoblanadi. Oliy ta’lim rauassasasi, qayta tayyorlash va kasb malakasini oshirish kurelan tinglovchilan hamda. amaliy faoliyat olib boruvchi boshqaruv xodimlari va barcha pog'ona rahbarlari uchun mo'ljallangan