-
Umumiy ta’lim maktabi. Maktab pedagogikasi,
-
-
Umumiy ta’lim maktabi. Maktab pedagogikasi,
-
Umumiy ta’lim maktabi. Maktab pedagogikasi,
-
-
Ўзбек педагогикаси антологияси
Сафо Очил, Комилжон Ҳошимов,“Ўзбек педагогикаси антологияси” асарида ўзбек халқининг бой педагогик мероси, таълим-тарбияга оид қарашлари ва илмий-назарий фикрлари жамланган. Унда қадимги даврлардан то замонавий босқичгача бўлган педагогик ғоялар, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари ҳамда миллий таълим анъаналари изчил ёритиб берилган.
-
Эҳтиёт бўлинг, болалар!
Б.Эргашев, Б.Носиров,“Эҳтиёт бўлинг, болалар!” мавзусидаги тарбиявий тадбир ўқувчиларда ҳаёт хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитдаги хавф-хатарларни англаш ва уларнинг олдини олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган. Тадбир доирасида йўл ҳаракати қоидалари, ёнғин хавфсизлиги, маиший техникадан тўғри фойдаланиш, сув ҳавзалари ва жамоат жойларида ўзини тутиш маданияти ҳақида тушунчалар берилади. Машғулотлар суҳбат, ролли ўйинлар, саҳна кўринишлари, видеоматериаллар ва амалий машқлар орқали ташкил этилиб, болаларнинг фаол иштирокини таъминлайди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг оддий усуллари ҳақида дастлабки билимлар шакллантирилади.
-
Ёш мактаб директорлари билан суҳбат
Сухомлинский В. А.,Бу китобда таклиф этилаётган ёш мактаб директорлари билан суҳбатлар 1965—1966 йилларда «Народное образование» журналида эълон қилинган. Бу сухбатлар мактаб раҳбарларининг диққатига сазовор бўлди. Автор уларни китоб қилишга тайёрлаётганда журналдаги текстни мактабдаги ахлоқ тарбияси деган боб билан тўлдирди. Долган боблари бирмунча кенгайтирилди, янги материал, билан тулдирилди. Китоб ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик қилишнинг қуйидаги масалаларини ўз ичига олади: педагоглар коллективининг ижодий меҳнати ва ўқитувчининг шахсий ижоди, дарслардаги ўқув-тарбия жараёни, ўқитувчининг педагоглик маданияти, уқитиш жараёнига раҳбарлик қилиш, дарснинг таҳлили, ўқув йилига якун ясаш, ўқитувчининг ўз ўқувчилари билан узаро муносабатлари, тарбияси қийин болаларни тарбиялаш. Мазкур масалалар аввало шунинг учун энг муҳим масалалар сифатида танлаб олинганки, китоб мактабдаги ўқув жараёни ва унга раҳбарлик қилиш проблемаларига бағишланган. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ижодий меҳнатининг ўзига хос ҳусусиятлари очиб берилади
-
Umumiy o'rta ta'limning davlat ta'lim standarti o'quv dasturi
Axliddinov R.,Umumiy o'rta ta`limning davlat ta`'lim standarti bo'yicha professor o'qituvchilarga o'quv dasturi sifatida mo'ljallangan.
-
Маърифатга бахшида умр
Х.Шихова,Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Марям Яқубованинг босиб ўтган маърифат ва маънавият йўли унинг шогирдлари, замондошлари, журналистлар, уни яхши таниган, билганларнинг фикр-мулоҳазалари асосида ёритиб берилади.