-
Qurilishning ayrim turlari,
-
-
Қурилиш материалларига оид русча-узбекча изоҳли луғат
Отақўзиев Т. А., Мирзаев Р. О.,Луғатда қурилишда кенг ишлатиладиган материалларнинг русча ва ўзбекча номлари, гипс, оҳак, цемент, табиий ва сунъий тўлдиргичлар, тошлар, бетонлар, темир-бетон ва асбест-цемент буюмлар, керамика, шиша, сунъий пахтадан тайёрланган буюмлар, ёгоч, металл ва алюминийдан ишланган конструкциялар, битумлар, полимерлар ва бошқалар ҳақида маълумотлар берилган. Уларнинг асосий физик-механик хоссалари, сифатини текширнш усуллари, ишлатилиш соҳалари баён этилган.
-
Меъмор олами
Зоҳидов П.Ш.,Истиқлолга эришишимиз туфайли халқимизнинг ўтмишига, қадимда бунёд топган меъморий обидалар ва уларнинг яратилиш тарихига бўлган қизиқиш кучайди. Мазкур китобдан ўрин олган меъморий луғат, меъморий обидалардан намуналар, уларнинг қисқа таъриф-тавсифи, меъмор-усталар ҳақида маълумотлар, маҳаллий атамалар меъморлик оламига бўлган эътиборни янада оширади. Китоб талабалар, меъморлик соҳасида ишловчи усталар ва умуман меъморлик билан қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.