-
-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
-
-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
Пахтачилик: Тажриба ва муаммолар
Н.Ахмедов.,Китобда республика пахтачилигини ривожлантириш йўлида олиб борилган ишлар, шунингдек бугунги кунда агросаноат комплекси ходимларнинг пахта етиштиришда интенсив технологияни жорий этиш йўлидаги изланишлари, илғор хўжаликларнинг тажрибалари ҳақида сўз юритилади.
-
Ўзбекистон пахта далаларида шамол эррозияси
Мирзажонов К,«Ўзбекистон пахта далаларида шамол эррозияси» — Мирзажонов К. томонидан ёзилган қўлланма бўлиб, у Ўзбекистоннинг пахта майдонларида шамол (дефляция) эрозиясининг сабаблари, ривожланиши ва унинг қишлоқ хўжалиги, айниқса пахта етиштиришга таъсирини илмий-таҳлил қилади. Китобда шамол эрозияси жараёнининг механизмлари, мамлакатнинг турли ҳудудларида (чўл, ярим чўл ва сувсизланган ерларда) унинг кўлами ва оқибатлари кўриб чиқилади. Муаллиф эрозияга қарши самарали мелиоратив ва агротехник чоралар, шу жумладан тупроқни муҳофаза қилиш, шароитли агротуризм ва боғдорчилик усулларини жорий этиш йўлларини ҳам таклиф этади.
-
Тутчилик асослари
Абдуллаев У,Мазкур ўқув қўлланма тут дарахтининг ташқи ва ички тузилиши, тутнинг ўсимликлар систематикасида тутган ўрни ва уларни жугрофик тарқалиши Ўзбекистон иқлим-шароитига қараб туманлаштирилган тут навлари, кўчатзорда алмашлаб экиш усуллари, тутни пайвандлаш ва қаламчадан кўпайтириш, озуқа берувчи тутзорлар тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Узумчилик сирлари
Н.Ҳошимов,Қўлингиздаги ушбу қўлланмада узумчиликнинг кўчат етиштиришдан то ҳосилни сақлашгача бўлган асосий жараёнлари қамраб олинган. Токзорлар барпо қилиш, уларни парваришлаш, зараркунанда ва турли касалликлардан ҳимоя қилиш, замонавий техника ҳамда Упгглардан фойдаланиш, узумларни қуритиш, ундан сифатли майиз тайёрлаш ҳамда ҳосилни сақлаш ишларидаги бой ҳаётий тажрибалар батафсил ёритилган.
-
Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлаш
Мавлянова Р.Ф., Юнусов С.А, Каримов Б.А.,Тақдим этилган “Сабзавот экинларини вегетатив пайвандлаш” номли ўқув қўлланма Тошкент давлат аграр университети ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан тайёрланган. Ушбу қўлланма олий таълим муассасларда ўқув қўлланма сифатида ҳизмат қилади ва қишлоқ хўжалик мутахассислари, сабзавот экинларни етиштирувчи фермер ва томорқа хўжаликлари ходимлари, илмий ходим ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Уруғли интенсив мева боғлари
А.У.Арипов, А.А.Арипов,Ушбу қўлланма USAID (Америка қўшма штатлари Ҳалқаро ривожлантириш агентлиги) томонидан молиялаштирилаётган Aglinks лойиҳаси ҳамда Р.Р.Шредер номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий текшириш институти ҳамкорлигида тайёрланди.