-
Ўзбекистон мусиқий мероси Россия Федерацияси тўпламларида
Абдухолиқов Ф.Ф., Ртвеладзе Э.В., Джумаев А. Б.,Musiqa, -
-
-
-
-
Давлат Эрмитажи тўплами (Санкт-Петербург, Россия). Иккинчи қисм. VIII-XV асрлар Мовароуннаҳр санъати
бдухолиқов Ф.Ф. , ва бошқалар,Musiqa, -
-
Ўзбекистон мусиқий мероси Россия Федерацияси тўпламларида
Абдухолиқов Ф.Ф., Ртвеладзе Э.В., Джумаев А. Б.,«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи «Ўзбекистон мусиқий мероси Россия Федерацияси тўпламларида» китоб-альбомида Ўзбекистон худудидан келтирилган, қадимги дунёдан то бугунги кунгача бўлган даврларга тегишли, айни пайтда Россия тўпламларида сақланаётган тасвирий санъат намуналари - сопал хайкалчалар, бадиий металл, китобий миниатюралар, мусиқа асбоблари коллекциялари, хужжатли материаллар ва фотосуратлар хақидаги маълумотлар ўрин олган. Уларнинг асосий қисми нодир экспонатлар бўлиб, Россия музейлари, фан ва маданият муассасаларининг «олтин фонди »да сақланмокда
-
Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана
Абдухолиқов Ф.Ф.,«Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрларга тенгдош анъана» китоб-альбоми Ўзбекистон амалий санъатининг қизикарли турларидан бири - гиламдўзликка бағишланган. Муаллифлар мамлакатимиз худудида тўқимачилик билан шуғулланган халқлар гиламлари ҳақида маълумот беради, шунингдек айнан ўзбек гиламдўзлиги аньаналарига эътиборни каратади. Ўзбекистон гиламлари биринчи марта бу қадар тўла, барча турлари ва технологик хилма-хиллиги билан тақдим этилади
-
Самарқанд давлат музей-қўрикхонаси тўплами
Абдухолиқов Ф.Ф.,«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги «Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси тўплами» китоб алъбомида бу ноёб коллекциянинг шакиллантирилиши тарихи тақдим этилган. Унинг энг яхши намуналари мисолида мамлакатимиз худудида бронза давридан XX асргача санъатнинг асосий ривожланиш босқичлари очиб берилади
-
Давлат Эрмитажи тўплами 1-қисм
Абдухолиқов Ф.Ф.,«Ўзбекистон маданий мероси жахон тўпламларида» туркумидан чоп этилаётган «Давлат Эрмитажи тўплами» (Санкт-Петербург ш.) китоб-альбомида мазкур музейнинг фахри хисобланган, Ўзбекистоннинг тарихий-маданий худудларидан келтирилган, қадимги ва илк ўрта асрлар давридаги бебахо осори атиқалар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу дурдоналар Ўзбекистоннинг бутун дунё бўйлаб турли музейларда ва шахсий коллекцияларда сақланаётган бебаҳо моддий ва маданий меросини ўзида тўла-тўкис акс эттиради
-
Дин тарихи давлат музейи тўплами
Абдухолиқов Ф.Ф.,Мазкур китоб-альбомдан Дин тарихи давлат музейи (Санкт-Петербург) тўпламларидаги Ўзбекистоннинг диний ва моддий маданиятига оид бўлган ёдгорликлар ўрин олган. «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумига кирувчи бу тўплам илк бор махсус тарзда тадқиқ қилинмокда. Ундан зардуштийлик, буддавийлик, яхудийлик ва ислом каби турли эътиқодлар хамда динларнинг турли жиҳатларини ифода этувчи санъат намуналари ўрин олган. Шу билан бирга бу альбомдаги археология ва этнография ёдгорликлари, тасвирий ва амалий санъат асарларининг II асрдан XX асргача бўлган намуналари икки минг йиллик муддатни ўз ичига қамраб олади
-
Давлат Эрмитажи тўплами (Санкт-Петербург, Россия). Иккинчи қисм. VIII-XV асрлар Мовароуннаҳр санъати
бдухолиқов Ф.Ф. , ва бошқалар,Мазкур китоб-альбомдан Давлат Эрмитажи (Санкт-Петербург) тўпламидаги тараққий этган ўрта асрлар давридаги Мовароуннахр маданий меросига оид ашёлар ўрин олган. Тўпламга XIX аср охирлари - XX аср бошларида шаклланган, сўнгра музейга келиб тушган шахсий жамланмалар билан бир каторда XX асрнинг биринчи ярмида ташкил қилинган археология қазилма ишлари давомида топилган буюмлар - меъморий безак парчалари, сопол идишлар, торевтика, заргарлик, шиша махсулотлари ва бошқалар киритилган. Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойихаси доирасида бу буюмлар илк бор махсус умумлаштирилган тадқиқот ашёларига айланди
-
Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Навоий
Абдухолиқов Ф,Ушбу альбомлар туркуми Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, илмий ўрганиш ва оммалаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтарган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қатор ташаббусларига тўлиқ мос келади