-
-
-
-
-
-
-
Madaniyat. Fan. Maorif,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Саховатли инсонлар ва саломатлик посбонлари
2006 йил - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили"га бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма меҳр-муруват, инсонпарварлик, ҳайр-эҳсон, меҳр-шавқат, саховатпешалик, ҳомийликга бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар берилган.
-
Беҳбудий маърифатпарвар адиб
Халқимиз истиқлоли ва маърифати йўлида катта ишларга қўл урган, бу йўлда қатағонликка учраган маърифатпарвар адиб ўрганишда, асарларини тарғиб қиилшда, кутубхоначиларга ёрдам бериш мақсадида тузилган.
-
Профессор Сафарбой Рўзимбоев 70 ёшда
Амударё этакларига жойлашган қадимий Хоразм ўлкаси азал-азалдан истеъдодларга бой қўҳна заминлардан биридир.
-
Ҳасанов Ақназар Бектурдиевич 60 ёшда
[],Ушбу библиографияда физика-математика фанлари доктори Урганч Давлат университети амалий математика ва математик физика кафедраси профессори Ақназар Ҳасанов Бектурдиевичнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолияти ҳақида сўз юритилади.
-
Библиография асослари
Шамсиев Ш., Гаюпова Г. К., Мамедов К. Қ.,Сизга тавсия этилаётган "Библиография асослари" фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, унда фаннинг предмети, мақсади, вазифалари ҳамда ушбу фанга доир асосий тушунчалар баён этилган.
-
Ijod bo'stoni.
N.Anvarov,O'zbekiston xalq yozuvchisi Mirmuhsin tavalludining 85 yilligiga bag'ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo'llanma yozuvchi ijodini, merosini chuqur o'rganish, targ'ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Metodik-bibliografik qo'llanmada yozuvch tavalludining 85 yilligiga bag'ishlab o'tkazish mumkin bo'lgan tadbirlar turkumi haqida ma'lumotlar berilgan.
-
Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг демократик андозалари
Хуршид Дўстмуҳаммад,Ушбу рисола миллий журналистика ва матбуотни ривожлантиришнинг демакратик андозаларини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларни таҳлил қилади. Мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига ва Оммавий ахборот воситалари ходимларига мўлжалланган.
-
Наманган адиблари
Ҳомидий Ҳ.,Ушбу рисолада қадимулайёмдан ҳозиргача кўҳна Наманган вилояти ҳудудида яшаб ўтган ва замондош адибларнинг ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида лўнда маълумот берилди. Атоқли ижодкорлар билан бир қаторда бир-икки китобларини нашр эттириб, эл назарига тушган иқтидорли, истиқболига умид боғласа бўладиган ёшларга ҳам китобдан ўрин ажратилган. Китобнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб, иложи борича шоир ва ёзувчиларнинг асарларидан намуналар келтиришга ҳаракат қилинди.
-
Dunyoni hayratda qoldirgan buyuklar
Z.Ro`ziyeva,Albatta, ajdodlarimiz qoldirgan meroz hamon qadrli. Ular o`z ilmi halolligi, ilmga nihoyatda chuqur yondashganliklari bilan barcha zamonlarda dunyo ahligi o`rnak bo`lganlar.
-
Мерос ва моҳият
Ҳаққул Иброҳим,Адабий меросимизда эзгулик, адолат, муҳаббат каби устувор ғояларини улуғлаш билан бир қаторда комил инсон тарбияси асосий ўрнини эгаллайди.
-
Ўзбекнинг сўзи
Усмонов А.,Китобдаунинг ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида, шу икки газета саҳифаларида эълон қилинган публицистик мақолалари жамланган.
-
Телевидение-давр кўзгуси
Ў. Ўтаев,Телевидение том маънода XX аср мўъжизаси хисобланади. Ўзининг 50 йиллик тарихи мобайнида халкимиз хаётининг ўзига хос кўзгуси, юртдошларимизнинг кундалик ҳамроҳи, сухбатдоши ва сирдошига айланди. Ана шу табаррук даргох хакида шундай китоб зарур эди ва бу асарни Узбекистон миллий телерадиокомпаниясининг энг нозик нуқталаригача биладиган ижодкоргина ёза олиши мумкин эди. Таникли журналист Ўрол Утаев шундай китобни ёзиб, Сизга тақдим этмокда. Шунингдек, муаллиф мустакилликнинг илк йилларида узи бевосита гувоҳ бўлган мухим сиёсий воқеалар, депутатлик иш фаолияти, юрт тақдири, инсоний муносабатлар ҳакидаги фикрларини хам баён этган. Китоб тележурналистлар, касб буйича таълим олаётган талабалар учун қўлланма сифатида хизмат қилади, леб ўйлаймиз.
-
Матбуотимиз фидойилари
З.Есенбоев,Ушбу тўплам 1991 ва 1993 йилларда нашр этилган икки тўпламнинг ўзига хос мантиқий давоми бўлиб, унга асосан раҳматли бўлиб кетган устоз журналистлар ва бугунги кунда фидокорона меҳнат қилаётган жонкуяр, фидойи қалам соҳиблари ҳамда матбуотимиз заҳматкашлари тўғрисида сўнгги йилларда "Ўзбекистон матбуоти" журнали, шунингдек бошқа вақтли нашрлар саҳифаларида чоп этилган мақолалар, очерк ва лавҳалар киритилган.
-
Ўқитувчи китоби
Йўлдошев Қ,Китоб мактаб адабий таълиминингсамарадорлигини ошириш йўлида қилинган дастлабки амалий изланишлардан ҳисобланади.
-
Тадбир самарадорлигининг ўн шарти
Ташвиқот- бирор ғоя, таълимот, фикр ва қарашни аҳоли ўртасида кенг ёйиш, кишилар онгига сингдиришга қаратилган, аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган даъватни маълум бир тартибга сафарбар қилиш тушунилади.
-
Кексаларни эъзозлаб, дуосини олайлик!
И. Латипов,Тавсиялардан марказий кўчалар, бозорлар, темир йўл ва метро вагонлари ҳамда бошқа одамлар гавжум бўладиган, оммавий тадбирлар ўтказиладиган манзилларга ўрнатиладиган баннерлар, плакатлар ва бошқа тасвирий тарғибот воситаларини тайёрлашда фойдаланиш тавсия этилади.
-
Замон ва мезон
Ю.Ҳамдамов,Маълумки, жумҳуриятимизнинг халқ хўжалигининг етакчи тармоғи қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Унинг аксарияти муаммолари ҳам ушбу соҳа билан боғлиқ.. Мазкур китобда анашу соҳа меҳнаткашларига бағишлаб ёзилган очерклар таҳлил этилган.
-
Ўзбекчилик
Б.Ҳайдаров,"Ўзбекчилик"деб номлаган бадиий-публицистик асари мавзунинг долзарблиги ва юксак бадиий талқини билан қимматлидир. Б.Ҳайдаров ушбу асарда замонамизнинг зткир ва нозик, аламли ва оғриқли нуқталарига маҳорат ила эътиборни қаратадики, бу ҳол ўқувчини ўйлантиради, фикрлашга ундайди. Шу жиҳатдан муаллифнинг юксак маҳорати диққатига сазовордир.
-
Маънавият гулистони
Мелибоев А.,Миллий истиқлол ғоясини халқимиз қалби ва онгига етказиш барчамиз учун, айниқса, ижодкор зиёлилар учун муҳим вазифа ҳисобланади. Китобхонлар эътиборига ҳавола этилаётган ушбу тўплам муаллифларининг бадиий публицистик мушоҳадалари ана шу вазифа масъулиятидан туғилган. Китоб миллий истиқлол ғоясини тарғиб этиш ва ўқитишда қўшимча мутолаа манбаи бўлиши мумкин.
-
Интеллектуал ёшлар - ватанимиз келажаги (Мирзо Улуғбек)
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги тўйи арафасида нашр этилаётган "Интеллектуал ёшлар-Ватанимиз келажаги" деб номланган мақолалар тўпламининг 4-китобига Республикамизнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилиш қаторида илмий изланишлар олиб бораётган истеъдодли ёшларнинг танланган илмий мавзулари юзасидан қаламга олинган илк мақолалари киритилган.