-
Iqtisodiy tafakkur tarixi,
-
Эл-юрт хизматида Славная дочь хорезма
К.Нуржонов, А.Салим-Гареев,Ўзбек ва рус тилларида кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган ушбу ҳужжатли рисола ўтган асрнинг 40-йиллари бошида қишлоқда туғилиб. камолга етган оддий ўзбек қизи Римажон Худойберганованинг долғали ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ва ижтимоий сиёсий жабҳадаги изланишлари, Ватан олдидаги хизматларига бағишланган. Ўтмиш тарихимизда Тўмарис, Бибихоним, Турабекхоним, Нодираи даврон, Ҳайрилбанат Идрисова, Нурхон Йўлдошева, Марям Султонмуродова, Роза Иброҳимова каби минг-минглаб она-момоларимиз ишининг давомчи-издошлари жанг майдонларида, фронт орқасида, тикланиш даврларида пахта далаларида, тикув ва тўқув дастгоҳлари ёнида фидокорона меҳнат қилганлар. Жамият аъзоларининг ярмидан кўпроғини ташкил этган аёллардан бири, халқ ноиби Римажон Матназаровна ва унга елкадош бўлган минглаб пиллакорлар ҳақидаги мазкур рисола Сизни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.