-
-
Dinshunoslik,
-
-
-
-
-
-
Хожа Аҳмад Яссавий
Насафий,Ҳаётлик чоғидаёқ орифлар султони деган номга сазовор бўлган Хожа Аҳмад Яссавий қабри Шарқ мусулмонларининг муқаддас қадамжосидир . Насафий ( Е . Березиков ) ушбу бадиасида кўплаб ривоятлар ва муайян далилларга суяниб , у зотнинг ҳаёти ва исломни тарғиб қилиш, мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятини ёритган . Унда Яссавийнинг Бухородан Яссига келиши ва 63 ёшидан бошлаб ер остига кириб яшаши сабаблари ҳақида ҳам сўз боради.
-
Ҳазрати занги ота ва Анбарбибининг тарихи
Ҳожи Саъдуллоҳ Ҳожи Камолиддин ўғли,Истиўлолимиз шарофатидан тарихимизни қадрияаларимизни ва мукаддас динимиз софва ва тулиқ ҳолда ўрганиш бахтига мушарраф булдик
-
Маккайи мукаррама Мадинайи мунаввара.
Жамол Камол,Ислом офтоби ҳар бир мўмин- мусулмонни хаж зиёратини адо этишга чорлаб туради.
-
Мухтасар ислом тарихи
А.Фитрат,Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги йилларда бу асарга яна талаб кўпайганлигини ҳисобга олиб, бу навбат уни «Ислом тарихининг қисқача баёни» деб кенг изоҳлар билан таъминлаган ҳолда нашр этмоқдамиз.
-
Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти Пир
С.С.Бухорий,Ушбу тўпламда Ижодкор С.Бухорийнинг тариқатимиз етук намоёндаларидан бири бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанд ва уларнинг издошлари ҳаёт йўли моҳирона чизмалар орқали бадиий тасвирланади. Маънавиятимиз дарғалари - Етти Пир ҳақидаги бу асар маънавий оламингизни бойитишига шак-шубҳа йўқ
-
Термизлик икки аллома
Уватов У., Усмонов И.,Ушбу рисола термизлик икки буюк аллома Абу Исо Муҳаммад ва Ҳаким Термизийларнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, ислом илмлари ривожига қўшган ҳиссаси, илмий-маънавий мероси тадқиқига бағишланади. Алломаларнинг ўз давридаги диний масалалар, инсон руҳияти, аҳлоқ-одоб, ҳикмат борасида берган қимматли фикрлари бугунги кунимизда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
-
Муқаддамату-л-адаб
З.Исломов,Монография аллома Маҳмуд Замахшарий илмий меросииинг энг нодир ва машҳур асари “Мукаддамату-л-адаб” тадқиқига бағишланган. Асарнинг XIII-XV асрларда кўчирилган ўзбекчатуркий сўзлик киритилган нусхаларининг арабча-туркий йиғма илмий танкидий матни тузилган. Манбанинг тўлиқ таркибий таҳлили, дунё фондларидаги мавжуд қўлёзмалари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Қўлёзмалардаги туркий сўзлик грамматик ва семантик таҳлил қилинган. Хорижий олимларнинг асар сўзлиги таржимасига оид тадқиқотлари танқидий ўрганилган ва фикр-мулоҳазалар берилган.