-
Botanika,
-
БОТАНИКА УКИТИШІЛА МАХАЛЛИЙ МАТЕРИАЛДАН ФОИДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ
Е.М.БЕЛЬСКАЯ,Социализмдан коммунизмга ўтишда совет мактабининг энг муҳим вазифаси политехника таълимини ривожлантиришдан иборатдир. Н. С. Хрушчевнинг КПСС ХХ съездига қилган ҳисобот док-ладида: „Мактабларимизнинг жиддий камчилиги шуки, уларда ўқитиш иши маълум даражада турмушдан ажралган ҳолда олиб борилади, мактабни тугатиб чиқувчиларнинг амалий ишга етарли тайёргарлиги бўлмайди" дейилган. КПСС ХХ съездининг СССР халқ хўжалигини ривожлантириш олтинчи беш йиллик плани юзасидан берган директиваларида: «Шаҳарларда ва қишлоқ жойларда болаларни ва ёшларни уму-мий маълумот берадиган ўрта мактабларда (ўн йиллик мактаблар-да) ва махсус ўрта ўқув юртларида ўқитиш йўли билан умумий ўрта таълим асосан амалга оширилсин.