-
Amerika adabiyoti,
-
Танланган асарлар. Романлар, қиссалар ва ҳикоялар
Габриэль Гарсиа Маркес,Орадан кўп йиллар ўтгач, қатлга ҳукм этилган полковник Аурелиано Буэндиа девор остида туриб, ўзини отишларини кутаркан, отаси ғаройиб муз бўлагини кўрсатишга олиб борган ўша олис оқшомни эслайди. У пайтлар Макондо дегани қадим-қадимги улкан мавжудотлар тухумини эслатувчи оппоқ ва силлиқ харсангларга урилиб оқадиган шиддатли дарё бўйидаги йигирма чоғли лойшувоқ уйли кичик бир қишлоқча эди. Дунё энди юз оча бошлаган, ҳали кўп нарсаларнинг номи йўқлигидан, уларни турли имоишоралар билангина кўрсатишарди. Ҳар йили март ойида жулдурвоқи лўлилар галаси ҳуштагу дўмбиралар чалиб келиб, қишлоқ чеккасига чодир тикар ва Макондо аҳлига олимларнинг энг сўнгги ихтироларини намойиш этишарди. Қўлингиздаги китобда Нобель мукофоти совриндори Г. Г. Маркеснинг тилимизга таржима қилинган бир қатор асарларидан энг саралари жамланди