-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Танланган асарлар:- Шукур ва сабр фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялар
Абдуқаҳҳор Иброҳимов,Adabiyot, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Дил амри
Шароф Рашидов,Асар тарихи Повгород областининг кичкинагина қишлоғи-Берёзовкада кечади.Муаллиф бизни оғир уруш даврига олиб киради, фашизмга қарши кураш йилларида ўзи жанг қилган ерлар билан таништиради. Қон-қардоў халқларининг тақдирлари мамлакатимизда бир-бирларига чамбарчас боғланиб кетгани ҳақидаги буюк ғоя қиссанинг бош лейтмотивини ташкил этади.
-
Катта тўртлик
Агата Кристи,Эркюль Пуаро дўсти ва ёрдамчиси капитан Гастингс ёрдамига жуда муҳтож. Айнан унинг кўмагида изқувар ўз ғояларининг мантиқий қурилиши канчалар тўғрилигини текширади ва такомиллаштиради. Капитан Гастингс биринчи марта «Катта тўртлик» детектив асарида содда, гўл одам сифатида намоён бўлади
-
Ғолиблар
Шароф Рашидов,Замонамизнинг улкан адиби Шароф Рашидовнинг социалистик воқелигимиз ҳақиқатларини гўзал ва ёрқин бадиий бўёқлар билан акс эттирган йирик роман ҳамда қиссалари, дунёқарашнинг баркамол намунаси бўлган жўшқин мақолалари жой олган.
-
Бўрондан кучли
Шароф Рашидов,"Бўрондан кучли" - "Ғолиблар"нинг бевосита давомидир. Биз ўзимизнинг таниш қахрамонлар - Ойқиз, Умрзоқ ота, Погодни, Смирнов, Қодировлар билан яна учрашамиз. Ёзувчи Шароф Рашидов бу романида қўриқ ерларни ўзлаштириб, боғ-бўстонга айлантираётган замондошларимизнинг жўшқин ҳаётини, уларнинг қолоқ фикрли, ўжар табиатли кишилар билан ҳормай-толмай олиб бораётган курашини реалистик бўёқларда тасвирлаб берган.
-
Бўрондан кучли
Шароф Рашидов,"Бўрондан кучли" - "Ғолиблар"нинг бевосита давомидир. Биз ўзимизнинг таниш қахрамонлар - Ойқиз, Умрзоқ ота, Погодни, Смирнов, Қодировлар билан яна учрашамиз. Ёзувчи Шароф Рашидов бу романида қўриқ ерларни ўзлаштириб, боғ-бўстонга айлантираётган замондошларимизнинг жўшқин ҳаётини, уларнинг қолоқ фикрли, ўжар табиатли кишилар билан ҳормай-толмай олиб бораётган курашини реалистик бўёқларда тасвирлаб берган.
-
Шароф рашидов асарлар беш жилдлик. Учинчи жилд Қудратли тўлқин. Кашмир қўшиғи. икки дил достони. Шеърлар
Шароф Рашидов,Ушбу учинчи жилдда "Қудратли тўлқин" , "кашмир қўшиғи", "Икки дил достони", Шеърлар акс эттирилган. Шунингдек адибнинг шарқ мавзусида битилган "Икки дил достони" сценарийси ва Ватанга садоқат, халққа муҳаббат,ёшлик,пок севги туйғулари куйланган шеър-достонлари ҳам бу жилддан ўрин олди.
-
Шароф Рашидов асарлар беш жилдлик Биринчи жилд роман Ғолиблар
Шароф Рашидов,Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳар бир халқ ҳаётига туғма яқинлигидан туғилган. У Октябрнинг тенгдошидир.Унинг болалик йилларида Ўзбекистонда эски дунёнинг сўнгги қолдиқларибилан жанг бўлаётган синфий кураш алангалари баланд кўтарилганди. Унинг онги,иқтидори мамлакатни индустрилаштириш,қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш катта йўлини тутган бир шароитда шаклланади. ў
-
Ҳамма ҳайрон
Рауф Толиб,Рауф Толибнинг бу тўпламига кирган ҳикоялар болажонларни ўз-ўзларини танишга ундайди.
-
Силсила
Барот Бойқобилов,Шоирнинг "Силсила" деб номланган янги китобига унинг илк ижод йилларида яратган шеърларидан тортиб, янги битилган "Адашган кема" номли достонигача жамланган.
-
Танланган асарлар:- Шукур ва сабр фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялар
Абдуқаҳҳор Иброҳимов,Фалсафий ўйлар, мақолалар ва ҳикоялардан иборат бу китобимизни "Шукур ва сабр" деб атадик.
-
Сув ва ҳаёт
А.Раззоқов,"Сув-ҳаёт", дейди халқимиз. Ҳақиқатан ҳам сувда ҳаётнинг дастлабки нишоналари пайдо бўлди, ривожланди ва ҳозирги камолатга етди.
-
Очиқ хат
Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусоффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи соҳил-улуғ мужтахидларига эришиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш.
-
Миллиардерга қўйилган тузоқ
Исмоилов Н.,Ёш ва истеъдодли ёзувчи Нуриддин Исмоилов ўзининг янги саргузашт-детектив романида ўқувчига нафақат қизиқарли сюжетни, балки эзгулик ва ёвузлик, садоқат ва хиёнат, ҳақиқий эътиқод ва очкўзлик ўртасидаги абадий кураш ҳақида чуқур мулоҳазаларни ҳам тақдим этади. Китоб қаҳрамонлари жонли, серқирра шахслар бўлиб, уларнинг тақдири қалтис воқеалар, маънавий синовлар гирдобида бир-бирига туташиб кетади. Мафтун эта оладиган, ўйлантирадиган адабиётни қадрлайдиганларни бу роман бефарқ қолдирмайди.
-
Омон Матжон
Муаллиф монографияда асосий эътиборни Омон Матжон ижодининг худди ана шу қирраларини ёритишга жалб этади. Шоирнинг ўзбек адабиётидаги ўрнини белгилаб беришга ҳаракат қилади.
-
45-Майдон
Собиржон Ҳакимов,Мазкур қиссада яқин6 ўтмиш, собиқ Шўро тизими даври ўз аксини топган."Дунёдаги энг шонли" Шўро армияси қисмларида ўша пайтда чуқур илдиз отган айирмачилик, зўравонлик каби иллатлар кескин қораланади, аскарларнинг турли саргузаштлари қизиқарли ҳикоя қилинади.
-
Ҳамид Олимжон. 2 том
Муаллифсиз,Ҳамид Олимжон "Мукаммал асарлар тўплами" нинг ушбу 2-томи шоирнинг ана шу баллада, достон ва шеърий ҳатларидан ташкил топган.
-
Икки эшик ораси
Ўткир Ҳошимов,Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳо-рат билан қалам тебратган.Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақди-рини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.
-
Шоҳнома (Сайланма)
Абулқосим Фирдавсий,Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий-камарий 329 (мил.940) йили Тус вилоятидаги Бож қишлоғида мулкдор деҳқон оиласида дунёга келган. Фирдавсий форсий шеъриятда ва илм-фанда тенги йўқ адиб жаҳон адабиётининг энг улуғ достоннависларидан унинг "Шохнома" достони эса жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан бири ҳисобланади.
-
Чўқинтирган ота ёҳуд мафия сардори
Марио Пюьзо,Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асаридир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетгани ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ҳалқа
Акром Малик,"Ҳалқа" қиссаси минглаб ўзбек китобхонлари қалбидан жой олди.Унда иймонли инсоннинг ҳаёт машаққатлари енгиб ғолиб бўлиши,матонатнинг юксак мукофоти ҳақида сўз боради.Ер юзининг турли нуқталарида бўладиган воқеалар ёритилган бу қиссанинг навбатдаги нашри китобхонларимиз учун яхши ҳадя бўлади деган умиддамиз.