Айюб нидоси

Kitob mualliflari Ғафуров Иброҳим,

Ўзбек таржимашунослик мактабининг атоқли намояндаси Иброҳим Ғафуров ҳақида сўз кетганда ҳақли равишда уни адабиётимизнинг жонкуяр вакили, дунё адабиётини она тилимизга олиб кирган ва буюк маънавий хазинадан халқимизни баҳраманд қилган устазода ижодкор сифатида эътироф этамиз.Дарҳақиқат, дунё афкор оммасининг қалбини ларзага солган Фридрих Нитше, Жеймс Жойс, Лев Толстой, Фёдор Достоевский, Уилям Фолкнер, Мопассан, Эрнест Хемингуэй, Габриэль Гарсиа Маркес, Кнут Гамсун, Дино Буццати каби даҳо ижодкорлар адабий меросидан баҳраманд бўлган ўзбек китобхони ёхуд ҳар бир адабиёт ихлосманди Иброҳим Ғафуровдан кўнглида миннатдорлик ҳиссини туйиши, шубҳасиз.Қутлуғ ёшни қаршилаётган адиб дунё адабиётидан янги таржималарини ўқувчиларимизга илинмоқдалар. Китобдан ўрин олган ҳар бир асар бошқалари каби ҳайратларга бой, бошқалари каби руҳимизни озиқлантиради, бошқалари каби адабиётнинг заруратини, қадрини яна бир карра англатади.

Fan yoʻnalishi: | Badiiy |
UDK 821(100).032
Kitob nashriyoti nomi: Янги аср авлоди
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-20-299-3
Kitob nashr qilingan yili: 2017 Yil
Betlar Soni: 514
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Badiiy kitoblar
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH