To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
---|---|
Fayl formati: | |
Fayl format turi: | application/pdf |
Fayl hajmi: | 5.85 MB |
Turi: | Monografiya |
Tili: | O‘zbekcha |
Kitob yozuvi: | O'zbek kiril |
Matn turi: | Elektron shaklda |
Kirish huquq turi: | OCHIQ KIRISH |
Навоийшунослик. 2-китоб
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб олти монография (“Темурийлар даври адабий мажлислари (Алишер Навоий қарашлари асосида)”, “Темурий шоирлар тазкираси (Алишер Навоий ва замондошлари маълумотлари асосида)”, “Темурийлар пири. Ёхуд Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ва Алишер Навоий”, “Рақсу самоъ йиғинлари (Алишер Навоий даври сўфийлик тариқатидаги самоъ маросимлари мисолида)”, “Авлиёлар авлиёси”, “Навоий алқаган ҳукмдор”. Ёки “Оққўюнлилар ҳукмдори Султон Ёқуб билан устоз-шогирдлик қиссаси”)дан иборат “Навоийшунослик” номли ушбу тадқиқотнинг иккинчи китобида Мусулмон Шарқи адабиётидаги адабий мажлислар, рақсу самоъ йиғинлар, Амир Темур авлодига шоирлар, Навоийнинг Хожа Аҳрор Валий ҳамда Султон Яқуб билан бўлган муносабатлари, шоирлар султонининг авлиёлик жиҳатлари темурийлар даври манбалари асосида ўрганилган. Тадқиқотларга Алишер Навоий ва унинг замондошлари қарашлари асос қилиб олинган. Маълумки, темурийлар даврига келиб, маданият, санъат ва адабиёт юқори даражага кўтарилди. Темурий ҳукмдорларнинг ўзи ҳам ижод билан шуғулланган. Биргина Темурнинг 69 нафар авлоди шеър ёзган. Алишер Навоий темурий шоирлар Бадиуззамон Мирзо Бадиий ҳамда Шоҳғариб Мирзо Ғарибийларга устозлик қилган. Темурийлар даврида мумтоз адабиёт ва санъатни тараққий этишига Султон Ҳусайн Бойқаро ва Навоийларнинг машҳур олий - адабий мажлисларининг таъсири катта бўлган. Ушбу тадқиқот навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва ўзбек мумтоз адабиётига ихлосманд кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Fan yoʻnalishi: | | Adabiyot | |
---|---|
UDK | 821.512.133-3 |
Kitob nashriyoti nomi: | «ILM-FAN-MA’NAVIYAT» НАШРИЁТИ |
Kitob nashr qilingan shahar: | Қарши |
ISBN: | 978-9910-683-86-2 |
Kitob nashr qilingan yili: | 2025 Yil |
Betlar Soni: | 845 |