Навоийшунослик. 1-китоб

Kitob mualliflari

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб 4 монография (“Алишер Навоий таржимаи ҳолининг номаълум қирралари”, “Алишер Навоийнинг устозлари”, “Навоий ўқиган китоблар”, “Навоий “Олий мажлислари”)дан иборат “Навоийшунослик” номли тадқиқотнинг биринчи китобида буюк бобомиз Алишер Навоий таржимаи ҳолининг сизу бизга номаълум бўлган томонлари, устозлари, улуғ мутафаккир мутолаа қилган асарлар ҳамда шоирлар султони ва Ҳусайн Бойқаро қурган “олий мажлислар” – шеърият кечалари ҳақида сўз боради. Бинобарин, ушбу тадқиқотлар орқали биз Навоийнинг айрим шеърлари кимларга бағишланганини, ғазалларда ва “Соқийнома”да номлари айтилмаган шаҳзодалар кимлар эканлиги, шоирлар султонининг “улфат” ва “ошнолари”, Султон Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоийнинг ўз даврида машҳур бўлган олий мажлислари, бобокалонимиз дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган китоблар каби бир қатор қизиқарли маълумотларни билиб оламиз. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Bilimlar sohasi: | Adabiyot |
UDK 330.564.24:366.42
Kitob nashriyoti nomi: «ILM-FAN-MA’NAVIYAT» НАШРИЁТИ
Kitob nashr qilingan shahar: Қарши
ISBN: 978-9910-683-86-2
Kitob nashr qilingan yili: 2025 Yil
Betlar Soni: 735
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 5.70 MB
Hujjat turi: Monografiya
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Elektron shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH