Генетик

Kitob mualliflari Исажон Султон,

Таниқли адиб Исажон Султоннинг «Генетик» романи элнинг олис-яқин қишлоқларидан бирида туғилиб ўсган, замонавий илм ёрдамида ўз халқининг теран илдизларига разм солган йигитчанинг ўй-фикрларидан ҳикоя қилади. Шунингдек, тўпламдан ёзувчининг «Озод» романи ва янги ҳикоялари ҳам ўрин олган. Мураккаб композицияга ва қадим. миллий. анъаналаримизнинг янгича талқинига бағишланган «Озод» асари вояга етиб келаётган бир ўспириннинг маъно ва ҳикмат дунёларига қадам қўйиши, ўзлигини англаб етиши, шунингдек, бутун олам, агар инсйн қиймат бермаса ҳечлиги ва дунёдаги ҳар бир нарса инсон ■ берадиган қийматга зор эканлиги ҳақидадир. Бутун олам, теварак-атрофдаги воқеалар ва ҳодисалар Озодни танийдилар ва унинг ўз мақсадига - бахт-саодат лоласига ҳамда Ҳумо қушига қадар етиб боришини қаттиқ истайдилар. Камолот даражалари сари илгарилаб бораётган Озод теварагидаги кишиларнинг, жонзотларнинг, воқеа ва ҳодисаларнинг барчаси ўша мақсад йўлидаги рамзий ишоратлар эканини сеза боради ва Лоланинг ҳам, Ҳумо қушининг ҳам аслида ўзи туфайли қадру қиммат топишини англаб етгани моҳирона тасвирланади.

Fan yoʻnalishi: | Badiiy |
UDK 821.512.133-312.4
Kitob nashriyoti nomi:
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-20-511-6
Kitob nashr qilingan yili: 2018 Yil
Betlar Soni: 384
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Badiiy kitoblar
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek lotin
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH