Менежмент

Kitob mualliflari М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаев,

Менежмент фани бу бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқа-рувчиларни тайёрлашдан иборат Шундан келиб чиқиб, менеж мент қуйидагиларни ўрганади: • бошқариш назарияси ва амалиёти; •• бошқариш объекти ва субъекти; • бошқариш принципи ва усуллари; • бошқариш маданияти; менежер ва унинг фазилатлари, менежер рейтинги; • бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш; • бошқариш функциялари; • ходимларни бошқариш; • ишлаб чиқаришни бошқариш; самарадорликни бошқариш; ўз-ўзини бошқариш, • худудий бошқариш ва ҳоказолар. Кўриб турибмизки, бу фаннинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги ўзаро муносабат бўлиб, унинг асо-сий вазифаси ўқувчиларга бошқарувнинг замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатишдан иборат. Фанни ўқитишдан мақсад талабаларда бошқариш муаммола рига нисбатан қизиқиш, амалий ташкилотчилик фаолиятига иш-тиёқ уйғотишдан иборат. Чунки, ҳозир бошқариш асосларини ўрганаётган талабалар келгусида бошқариш тизимининг ходим-лари, кичик, ўрта ва катта жамоаларнинг раҳбарлари, корхона ва фирмалар иқтисодий, социал, ташкилий-техник фаолиятининг турли томонларини бошқариш бўйича лойиҳалар, тадбирлар иш-лаб чиқишга даъват этилган мутахассислар бўлиб етишадилар. Бошқариш тизимини такомиллаштириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш ҳам уларнинг зиммасида бўлади.

Fan yoʻnalishi: | Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Ўқитувчи
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 5-645-03784-4
Kitob nashr qilingan yili: 2001 Yil
Betlar Soni: 704
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Darslik
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH