| To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart | |
|---|---|
| Hujjat turi: | Darslik |
| Nashr tili: | O‘zbekcha |
| Kataloglashtirish manbai: | O'zbek kiril |
| Hujjat tipi: | Bosma shaklda |
| Kirish huquq turi: | YOPIQ KIRISH |
Кимёвий технологиянинг назарий асослари
Дарслик кимёвий технология, жумладан нефть ва углеводородларни чуқур қайта ишлашнинг назарий асосларига бағишланган. Кимёвий технология кимё ва унга алоқадор тармокларнинг асосий илмий-услубий асоси сифатида талқин қилинади. «Саноат 4.0» стратегияси асосида нефть ва табиий газни чуқур қайта ишлашнинг инновацион технологияларини яратишнинг илмий-назарий асослари шакллантирилган. Моддалар ва моддаларнинг кимёвий ўзгариши қонуниятлари кўрсатилган. Кимё-технологик жараёнларнинг термодинамик асосларини тақдим этишда термодинамиканинг биринчи ва иккинчи қонунларининг моҳияти очиб берилади ва уларнинг кимё ва кимёвий технологияда қўлланилиши кўрсатилади. Кимёвий термодинамиканинг асосий тенгламалари берилган. Эритмаларнинг турлари, уларнинг ҳосил бўлиш термодинамик шартлари, идеал эритма компонентларининг хоссалари ва характеристикалари акс эттирилган. Кимё-технологик жараёнлар ва тизимларни математик моделлаштиришда кимёвий кинетика қонуниятларидан фойдаланиш масалалари келтирилган. Кимёвий технологиянинг қурилмаларининг монанд моделларини яратиш услубияти асослаб берилган. жараёнлари ва Кимёвий реакторларни алгоритмлаш ва ҳисоблаш масалалари муҳокама қилинади, шунингдек якуний саноат маҳсулоти сифатининг виртуал анализаторларидан фойдаланган ҳолда мураккаб кимё-технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни аниқ-башоратли ва такомиллаштирилган бошқаришни таҳлил килиш ва синтезлаш масалалари келтирилган. Дарслик талабалар, магистрантлар, илмий-тадқиқот институтлари мутахассислари, конструкторлик бюролари, техника ва технология олий ўқув юртлари ходимлари учун мўлжалланган.
| Bilimlar sohasi: | | Kimyoviy texnologiyaning asosiy jarayonlari va apparatlari | |
|---|---|
| UDK | |
| Kitob nashriyoti nomi: | Ma'rifat" |
| Kitob nashr qilingan shahar: | Тошкент |
| ISBN: | 978-9910-665-98-1 |
| Kitob nashr qilingan yili: | 2025 Yil |
| Betlar Soni: | 624 |