АУДИТ

Kitob mualliflari Ҳ. Н. МУСАЕВ,

Бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётимизда давлат корхоналари билан бир вақтнинг ўзида акционерлик жамиятлари, ширкатлар, ижара, кичик корхоналар ҳамда қўшма корхоналар фаолият кўрсатади. Ушбу корхоналар республикамизда қабул қилинган «Мулк тўғрисида», «Корхоналар тўғрисида», «Тадбир-корлик тўғрисида»ги Қонунлар ва бошка меъёрий ҳужжатларга асосан ўз фаолиятларини юритади. Юридик ҳуқуқга эга бўлган корхоналар мустақил балансга, банк муассасасида эса ўзининг ҳисоб рақамларига эга бўлиб улар бошка корхона ва фирмалар билан мустақил равишда ўзаро ҳисоб-китобларни олиб боради. Янги шароитда корхоналар фаолиятининг асосий тамоили ўз харажатларини ўзлари қоплаши, ўзини-ўзи маблағ билан таъмин-лашдан иборат. Мамлакатимизда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонунларга асосан ҳар бир корхона ўзининг ҳисоб сиёсатини юритиши, молиявий ҳисобот тузиши ва тақдим этиши кўзда тутилган. Ҳисобот маълумотлари хўжалик операцияларига асосланган, аниқ ва тўғри тузилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар орқали корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолати баҳоланади ва иқтисодий барқарорлиги аниқланади

Fan yoʻnalishi: | Iqtisodiyot nazariyasi. Siyosiy iqtisod. Makro iqtisodiyot. Mikro iqtisodiyot |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: МОЛИЯ
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 2003 Yil
Betlar Soni: 220
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Darslik
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH