XX аср. Муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя

Kitob mualliflari Баҳодир Каримов,

XX аср ўзбек насрида ишқий мавзуни бадиий талқин этган романлар, қиссалар кўп. Айни дамда, адабиётимиз хазинасида айнан муҳаббат мавзусида ёзилган, бугунги ва келгуси авлодлар ҳам ўқиб завқланадиган шода-шода марвариддек сара ҳикоялар ҳам мавжуд. Уларни ўқиган одам юрагининг энг тоза туйғуларга, бетакрор орзуларга ошно тутинган дамларини эслайди. Ҳаёт гулшанида муҳаббатнинг муаттар ифорларидан мастона юрган йўлларига хаёлан қайтади. Юрак бир энтикади, дард бир қўзийди, кўзлар бир чақнайди; хаёл ойнасида ёшлик, ишқ-муҳаббат, орзу-ҳавас, садоқат каби улуғвор фазилатларнинг суврати акс этади... Муҳтарам ўқувчи, биз атайин ушбу китобга жамланган муҳаббат ҳикоялари сюжет воқелигидан сўз очмадик. Уларни шарҳлаш, образлари, фабула ёки композицияси юзасидан назарий фикрлар баён этишдан тийилиб турибмиз.

Bilimlar sohasi: | Badiiy |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Ўзбекистон миллий энциклопедияси
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 978-9943-07-389-0
Kitob nashr qilingan yili: 2015 Yil
Betlar Soni: 256
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Hujjat turi: To‘plam
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH