Молиявий ва бошқарув таҳлили

Kitob mualliflari А.В. Ваҳобов, А.Т. Иброҳимов, Н.Ф. Ишонқулов,

Мазкур дарслик бугунги бозор иқгисодиёти шароитидаги талаблардан келиб чиқиб тайёрланган. Ҳозирги кунда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида Олий таълим соҳасида кенг ислоҳот- лар амалга оширилмокда. Жумладан, янги, замонавий дарсликларни яратиш, ўқув жараёнларида янги педагогик технологияларни, услубларни қўллаш, айникса, талабаларни мустақил ўз устида иш олиб бориши учун мустақил фикрлашга ўргатишга мўлжалланган ўқув адабиётлари яратиш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Янги жараён бошқа ўқув фанлари каби «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанини ўқитиш, бинобарин, унинг мазмунини республикамизда амал қилаётган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан янгилашни тақозо этмоқда. Бу янги ўзгаришларни назарда тугиб, муаллифлар Олий ўқув юртларида ўқитиладиган «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фани дастурига асосланиб, ушбу дарсликни яратдилар. Дарсликда фирмалар ва компанияларнинг, акционерлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисоботларини молиявий ва бошқарув таҳлил қилиш услублари келтирилган. Талаба ҳар бир мавзуни ўрганганидан сўнг, мазкур мавзуга тегишли таянч ибораларга, такрорлаш учун берилган саволларга жавоб беришлари ҳамда билимини мустаҳкамлаш учун берилган топшириқларни мустақил равишда ечиши лозим булади. Мазкур дарсликда, хўжалик субъектларининг молиявий фаолиятини таҳлил кдпишнинг методик асослари, корхоналарни бошқаришда бошқарув таҳлили маълумотларига кўпроқ таянган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофик бўлишлиги ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, молиявий кўрсаткичларини яхшилаш йўлларини кўрсатиб беришнинг услубияти амалий маълумотлар асосида таҳлил қилиб чиқилган ва уларнинг мазмуни курсатиб берилган. «Молиявий ва бошқарув таҳпили» дарслит иафақат талабалари, балки, менежерлар, молиячилар, солиқчилар, банк ходимлари, қимматбаҳо қоғозлар ва сармоялар бозори иштирокчилари, бухгалтерлар, аудиторлар ҳамда бошқа иқгисодчи мутахассислар учун ўз мижозларининг молиявий ҳолатини билишга ҳамда бошқарув қарорларининг қанчалик тўғри қабул қилинаётганлигини ўрганишга ёрдам беради. Мазкур дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига асосан тайёрланди.

Bilimlar sohasi: | Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil |
UDK 339
Kitob nashriyoti nomi: Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси боштаҳририяти
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN:
Kitob nashr qilingan yili: 2005 Yil
Betlar Soni: 481
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Fayl formati: pdf
Fayl format turi: application/pdf
Fayl hajmi: 2.39 MB
Hujjat turi: Darslik
Nashr tili: O‘zbekcha
Kataloglashtirish manbai: O'zbek kiril
Hujjat tipi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH