Дарслик статистика фани буйича тегишли муассасалар томонидан тасдикланган ва давлат таълим стандартларига мос келадиган дастур асосида ёзилган ва молия, банк иши, солиқ ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, касб таълими йуналишларига мўлжалланган булиб, икки қисмдан иборатдир. Биринчи кисмда статистика тушунчаси, предмета, методлари, ташкил этилиши, статистик кузатиш, гуруҳлаш ва жамлаш, индекс, корреляция, регрессия, баланс методлари, яъни статистика умумий назарияси масалалари ёритилган. Иккинчи қисмда эса макроиқтисодий жараёнлар (харажатлар, даромадлар, миллий бойлик, аҳоли ва меҳнат ресурслари, ялпи ишлаб чиқариш ва хизматлар, ижтимоий соха, самарадорлик, молия-кредит) статистикаси кўрсаткичлари статистик таҳлил килинган. Дарсликда асосий таянч иборалар ва талаба олган билимини синаб кўриши учун савол ва топшириқлар келтирилган. Китоб бозор иқтисодиётини ўрганувчи барча молия - иқтисод иҳтисослиги талабалари, аспирантлари, илмий изланувчилари ҳамда молия ва банк институтлари мутахассис-амалиётчиларига фойдали булиши мумкин.