-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
Бегона ўтлар ва уларга қарши кураш
Ушбу рисолада қишлоқ хўжалигига катта зарар етказадиган бегона ўтларнинг экологик ва биологик ҳусусиятлари ҳамда уларга қарши кураш чоралари ҳақида қисқача ҳикоя қилинади.
-
Сабзавот резавор мевалар зираворлар хосияти
САБЗАВОТ, РЕЗАВОР МЕВАЛАР ВА ЗИРАВОРЛАРДА ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ОҚСИЛ, ЁF, ВИТАМИН, МИНЕРАЛ ТУЗЛАР КАБИ КЎПЛАБ ФОЙДАЛИ МОДДАЛАР МАВЖУДДИР. КИТОБДА ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИНИНГ ШИФОБАХШЛИК ҲУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА, ШУНИНГДЕК УЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ДАМЛАМАЛАР, ДАРМОНБАХШ ТАОМЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР ЁРИТИЛГАН.
-
Заҳарли ўсимликларнинг фойдаси ва зарари
Ушбу брошюрада республикамиз территориясида ўсадиган заҳарли ўсимликларнинг турлари кўрсатилади, ем-хашакларни заҳарланишдан сақлаш усуллари гапирилади. Шу билан бирга, кўпгина заҳарли ўсимликларнинг фойдали томонлари кўрсатилади.
-
Хотираларим
Димитрий Николаевичнинг хотираларига доир ёрқин саҳифалар унинг туғилган жойи— Шарқий Сибирияга бағишланган. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ўспирин йигитнинг балоғатга етиши ва студентлик йилларининг таърифи, шунингдек Москва қишлоқ хўжалик академиясинииг тарихи ва ундаги илмий ҳаётнинг ривожланиши китобда муфассал ёритилган.
-
Ўсимликларни муҳофаза қилиш-умумҳалқ иши
Ушбу рисолада ноёб ўсимликларнинг доривор, хом ашёбоп, манзарали турлари баён этилиб, уларнинг нафакат ўсиш жойлари, балки турлари ҳам тобора қисқариб бораётганлиги, уларни муҳофаза этиш чоралари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Томорқада ток ўстириш
Китобчада томорқа ва шахсий боғларда ток ўстиришнинг ўзига хос ҳусусиятлари баён этилган.
-
Ҳужум марраси
Космонавт-учувчи Береговой орбитада тўрт кеча-кундуз бўлди, лекин бунга бутун бир умр, муттасил кураш ва машаққатларда кечган каттагина бир инсон умри сарфланди. Аэроклубдаги ўсмирлик даври фронт йиллари, ўн олти йил синовчи-учувчи бўлиб ишлагани космонавт-учувчи бўлиб етишуви учун зарур тажриба, юксак маҳорат ва бошқа фазилатлар орттиришида унга хила қўл келди. Бу китобда Георгий Тимофеевич Береговойнинг серташвиш, лекин ҳаққоний ва ёрқин ҳаёт йўли билан танишасиз.
-
Чой ҳақида
Тавсия этилаётган мазкур китобдан чой ўсимлигининг пайдо бўлиши ва уни шифобахш неъмат сифатида кенг ёйилиши оммабоп тарзда баён этилади. Муаллиф сизни чойнинг биологияси ва унинг ҳоссалари, инсон ҳаётидаги аҳамияти, ўстириш шарт-шароитлари ва қайта ишлаш усуллари билан таништиради. Сиз чой ҳақида дунё илми ва амалиётининг вужудга келиши ҳамда уларнинг ҳозирги аҳволи, шунингдек жаҳон агросаноат ишлаб чиқаришида тобора салмоқли ўрин эгаллаётганлиги ҳақида тушунча ҳосил қиласиз.
-
Музаффар Зоҳидхонович Ҳомудхонов
Қўлингиздаги брошюрада машҳур олим, Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг академиги М. 3. Ҳо- мудхоновнинг ҳаётий йўли, илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ўзингизни биласизми
Сизга тавсия этилаётган рисолада одам организми, унинг системалари ва органларининг тузилиши, улар фаолияти ҳақидаги маълумотлар оммабоп тарзда баён этилган. Муаллиф рисолада одам анатомияси фани соҳасида қарийб қирқ йил олиб борган илмий изланишлари замирида жамлаган ғоялари билан ўртоқлашади.
-
Лолалар
Ҳозирги вақтда гулчиликда пиёзли илдизпояли ўт ўсимликлари катта ўрин олади. Буларнинг ичида пиёзли гуллар айниқса эътиборга сазовордир. Бизнинг Ўзбекистон иқлимида пиёзли гуллардан лола февраль ойининг охири март ойинииг бошларида очила бошлайди. Шунинг учун лолани баҳор элчиси деб атайдилар.
-
Водород ва ҳаёт
Водород Д. И. Менделеев даврий жадвалида биринчи ўринни эгаллаган энг муҳим элементдир. Ушбу китобчада водород олиш усуллари, курраи заминимиз ва коинотда учраши, водород бирикмаларининг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳақида фикр юритилади.
-
Ingliz tilidan test savollari, yechimlari va javoblari
So'ngi yillarda yurtimizda olib borilayotgan ulkan islohatlar natijasida ta'limga bo'lgan e'tibor ham ortib bormoqda ....
-
Инсон, табиат ва космос
Ушбу рисолада аэрокосмик суратлардан фойдаланиб ер тараққиёти билан боғлиқ, бўлган айрим табиий ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, нодир ер ости бойликларини, шу жумладан ер ости сув ҳавзаларини қидириб топиб, республикамиздаги кўпгина янги ерларни халқ хўжалигининг турли тармоқларини ривожлантиришга қаратиш йўллари кўрсатилган.
-
Хаёт ва тафаккур сайёраси
Рисолада Ер коинотдаги жисмлар ичида ҳаёт (биосфера) ва тафаккур (ноосфера) пайдо бўлган нодир сайёра эканлиги таъкидланади. Шу билан бирга Ерда тирик модданинг яратилишидаги муҳим омилларни белгилаш мақсадида Қуёш системасидаги барча сайёралар тўғрисида сиёсий тушунчалар берилади.
-
Ёш спортчиларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш
Ўқув қўлланмада ёш спортчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича замонавий билим ва тажрибалар умумлаштирилган