-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
ЗАФАР ЙЎЛИ
Ушбу китоб, буюк давлат арбоби, бетакрор саркарда Амир Темурнинг ўзи ёзган (ёҳуд котибга айтиб ёздирган) ҳаётномаси дир. Китобда Амир Темурнинг мураккаб ҳаёти, дастлабки мухорабалари ўз ифодасини топган.
-
Sohibqiron Yoquti
Bobomiz Amir Temur Sohibqiron, o'zlarining gaplari bo'yicha, «butun dunyodagi razil jinoyatkorlarning yostig'ini quritish niyati bilan umr kechirar ekanlar, 1398 yili Dehli shahrini o'z tasarruflariga olgan paytlarida bu javohir u kishiga tuhfa etilgan.
-
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
Истиқлол туфайли биз учун беркитиб қўйилган ўтмиш эшиклари кенг очилди. Тарихимизнинг қатағон этилган саҳифаларини, шу жумладан буюк бобомиз Амир Темур даври ижтимоий ҳаёти, маданияти, санъатини ҳам, ўқиб, ўрганиш имконияти туғилди. Ушбу китоб ана шу улуғ имкониятнинг меваларидан биридир. Унга (1994) Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан яратилган илмий тадқиқотлар ва мақолалардан намуналар киритилди. Ўйлаймивки, тўплам Амир Темур ва темурийлар даври маданиятини ўрганиш борасида ўзига хос ҳисса бўлиб, азиз китобхонлар эътибораси қозонади.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. K. 4
Мазкур китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халкимиз хаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалаларга оид илмий маколалар, хужжат ва материаллар, шунингдек, ўз такдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали вокеаларини ифодалаган шахслар ҳакидаги хотиралар илк бор эълон килинмокда. «Шахидлар хотираси» жамоат фонди ва «Қатағон курбонлари хотираси» музейи томонидан анъанавий тарзда 4-китоб сифагида нашр этилмокда, илмий жамоа бундан кейин ҳам шундай хужжат ва материаллар, илмий макола ва хотиралардан иборат китобларни нашр этиб боради. Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар хамда олий ўкув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.
-
AMIR TEMUR VA TEMURIYLAR MA’NAVIYATI
XIV asrning oxiridan boshlab nafaqat Sharqda, balki G'arbiy Yevropa mamlakatlarida ham ijtiomiy-iqtisodiy, siyosiy va madaniy hayotda yuksalish jarayoni ro'y bera boshladi. O'rta Sharq mamlakatlaridagi ijtimoiy-madaniy taraqqiyotda Amir Temurning markazlashgan davlatni barpo etishi muhim rol o'ynagan bo'lsa, Yevropaning ko'pgina mamlakatlarida cherkov va dinga qarshi kurash boshlagan ilg'or fikr egalari gumanistlarning say'-harakatlari moddiy ishlab chiqarish jarayonidagi ijobiy o'zgarishlarda muhim rol o'ynadi. Agar ijtimoiy-madaniy taraqqiyot jarayoniga chuqurroq kirib borilsa, ikkala mintaqa xalqlarining milliy o'zligini anglay boshlaganligi, milliy g'urur, milliy ong va tafakkurning shakllana boshlaganligi madaniy taraqqiyotning asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo'lganligini ko'rish mumkin.
-
Изучение личности учащегося и ученических коллективов.
В книге раскрыты методы и приемы изучения личности учащегося и ученических коллективов, которые может использовать учитель в условиях школы.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. К. 1
Ушбу китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман тадқиқ этилмаган муҳим масалаларга оид ҳужжат ва материаллар илк бор эълон қилинмоқда. “Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бундан кейин ҳам шундай ҳужжат, материал ва илмий ахборотлардан иборат китобларни нашр этиб боради. Китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.
-
АМИР ТЕМУР ВА ФРАНЦИЯ
Ўзбекистонлик йирик ҳуқуқшунос А. Х. Саидов таниқли француз олими Л. Керен билан бамаслаҳат, ҳамнафасликда ёзган мазкур китобча Амир Темур ва Темурийлар сулоласи тарихининг француз шарқшунослик мактаби томонидан ўрганилишига бағишланган. Унда таниқли француз ва ўзбек олимининг «темурхонлик мулоқотлари». Амир Темурнинг Франция қироли билан олиб борган дипломатик ёзишмаларидан намуналар берилган.
-
PLASTIK ANATOMIYA
Mustaqil O'zbekistonimizda xuquqiy demokratik davlat qurish, erkin fuqarolik jamiyati barpo etish hamda yo'lidagi barcha ijobiy islohatlar barkamol shaxs tarbiyasi, intellektual ilmiy salohiyati jihatdan jahon andozalariga mos keladigan etuk kadrlarni tayyorlashga qaratilgan.
-
ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ КЕЛAЖАК ЙЎҚ
Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмокда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари, шу кунгача кўрку файзини, маҳобатини йўқотмаган осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик санъати юксак бўлганидан далолат беради. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тошёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган 20 мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт,математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир. Бунчалик катта меросга эга бўлган халқ дунёда кам топилади. Шунинг учун ҳам бу борада жаҳоннинг саноқли мамлакатларигина биз билан беллаша олиши мумкин, деб дадил айта оламан.
-
АМИР ТЕМУР СОЛНОМАСИ
Ривоятларга қараганда, кунлардан бир кун Соҳибқироннинг саккизинчи бобоси Қочувли баҳодир туш кўрибди, тушида унинг қўйнидан бир юлдуз учиб чиқиб жамол кўргизибди ва шу заҳотиёқ сўнибди, кейин иккинчиси, учинчиси, тўртинчиси ярқиллаб чиқибди, бари сўнаверибди. Бу ҳол етти марта такрорланибди. Бироқ саккизинчи мартасида катта порлоқ юлдуз отилиб чиқибди-ю бутун дунёни ёритиб юборибди! Мана шуни Амир Темур юлдузи деб тахмин қилинади. Ундан яна бир неча кичик юлдузлар пайдо бўлибди, катта порлоқ юлдуз мағриб чизиғига бош қўйиб сўнгандан кейин, кичик юлдузлар порлашда давом этибдилар...
-
COMPARATIVE BIOGEOGRAPHY DISCOVERING AND CLASSIFYING BIOGEOGRAPHICAL PATTERNS OFA DYNAMIC EARTH
This is not our experience; it is not the way we work. We are both biologists and biogeographers at the same time.
-
Избранные романсы.
На холмах Грузии. Тихо вечер догарает. Свитезянка Песня зюлейки. Прости! Не помни дней паденья. О, если б ты могла...
-
Амир Темур салтанати
Ислом дини ўз тараққиёти давомида кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Шулардан бири ХІІ-ХІІІ асрлар - мўғуллар истилоси даврига тўғри келади. Мўғуллар ислом динини оёқости қилиб, уни мусулмон халқлари онгидан ўчиришга уриндилар. Ушбу мураккаб шароитда тарих майдонида соҳибқирон Амир Темур дунёга келди. У ислом дини байроғи остида кураш олиб бориб, шариат қонун қоидаларини қайта тиклади. Ушбу рисола Амир Темурнинг "Темур тузуклари", Салоҳиддин Тошкандийнинг "Темурнома", Ибн Арабшоҳнинг "Амир Темур тарихи". Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома", Поён Равшан ва Жума Қурбонларнинг "Амир Темур туғилган жой ёхуд Занжарсарой қиссаси" асарлари ва бошқа бир қанча тарихий манбалар асосида яратилди.
-
АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ - 3
Темур давлати ўз даврига нисбатан марказлашган давлат эди. Бу давлат, унинг асосчиси кўзда тутгандай, мамлакатдаги барча ижтимоий табақаларнинг мақсад ва манфаатларини ҳимоя қилиши, маслаҳат ва кенгаш ҳамда қаттиқ қўллик билан бошқарилиши керак эди.
-
АМИР ТЕМУР САБОҚЛАРИ - 2
Амир Темур инсондаги тафаккур ва ақл фаолиятига, одамнинг бутун ички руҳий дунёсини қамраб олувчи унинг ижодкорлик хусусиятларига теран маъно берди. Тафаккур, ақл билан фикр юритиш ҳодисалари инсоннинг ўзида яхши фазилатларни сақлаб ҳаёт кечиришида асосий йўналишни тутиб турганлигини, ўйлаш, фикрлаш - инсон томонидан кундалик ҳаётига ва ижтимоий ҳодисаларга раҳбарлик қилиш қобилияти ҳисобланишини, инсон эсда сақлаш, фикрлаш ёрдамида ҳар турли мушкулотларни осонлаштириш иложини топганлигини, ўйлаш даражаси ҳар кимда ҳар хил имкониятлар билан юзага чиқишини, шунинг учун фақат битта одамнинг эмас, баъзан бир неча одамнинг фикрини билиш зарурлигини, шунда ҳодиса бўйича маълум қарорга келиш ақлга мувофиқ, мазмундор чиқишини яхши англарди.