-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Умрим дафтари
Баъзан боғ кездиради, гулгун чаманлар ичра сайр қилдиради, тўй-томоша базмларида ўйнатиб қувонтиради. Журналистнинг қисмати ана шундай. Мели Жўранинг "Умрим дафтари" ни ўқиганимизда биз ана шу шарафли қисмат шоҳиди бўламиз.
-
Танланган асарлар
Улуғ қирғиз адибининг аксарият асарларини ўз она тилимизда анчадан буён мутолаа қилиб келамиз. Қўлингиздаги китобда ва унинг барча қиссалари бир муқова остида илк бор жамланди ва улар ёзувчининг ўзи тартиб белгиландек жойлаштирилди.
-
Тамға. 1-китоб
Мутахассислиги бўйича хуқуқшунос бўлган муаллифнинг ҳаётий ва иш фаолиятидаги кузатувлари асосида яратилган детактив асарлари тўртта китоб шаклида нашр этилмоқда.
-
Men anglagan hayot
XIX asr oxiri - XX asr boshlarida yashab, ijod qilgan Jek London, asosan, Shimol haqida yozadi - uning xalqi, tabiati, jonivorlari hayotini shu qadar jonli va tiniq tasvirlaydiki, o‘quvchi qor yoki suv kechayotgan qahramon yonida turib eti junjikadi. Mehnatsevarlik, qahramonlik, fidoyilik bilan bir qatorda sadoqat va muhabbat tuyg'ulari ham tarannum etiladi. Inson yashash uchun, to‘g‘rirog‘i, yaxshi yashash uchun kurashishi kerakligi va bu har bir odamning bosh maqsadi bo'lishi lozimligi Jek Londonning barcha hikoyalarida o'z aksini topadi.
-
Lövbər Adam
Mahirə Nağızının "Lövbər adam" kitabına daxil edilən əlyazmaları təkrar-təkrar oxuduqca onun müasir Azərbaycan ədəbiyyatının çox istedadlı qadın nümayəndəsinin bu vaxt qədər ədəbi tənqidin diqqətindən kənarda qaldığına heyrətlənirsən.
-
Qiyofalar
Hayotda turfa xil qiyofalar bo‘lishi mumkin. Yaxshi-yomon, go‘zal-xunuk, niqobli-niqobsiz, ma’naviyatli-ma’naviyatsuz, moddiy va siyosiy qiyofalar ham o‘zini namoyon qilishi mumkin. Shoir o‘z g‘oyalariga suyangan holda qiyofalar zamirini ochib berishga harakat qilgan. Bu kitobdagi she’rlar va ba’zi tarjimalar sizni qiziqtirib qoladi degan umiddamiz.
-
Танланган асарлар
Шуҳрат ака билан салкам ўттиз йил дўст тутинган эдик. Орамизда 12-13 ёш фарқ бўлса-да, у менга худди тенгдош одамидай муомала қилар эди. Шу йиллар давомида бу оловқалб сиймонинг ҳаёти, шахсияти ва ижодини яқиндан кузатишга, ўрганишга тиришдим; у билан кўп сафарларда бирга бўлдим, ҳаёт ва ижодга оид масалалар бўйича қизғин бахс-мунозаралар олиб бордим; ижоди тўғрисида қатор мақолалар, бир рисола ёздим; 50 ва 70 ёшлик юбилей тантаналарида у хақда маъруза қилиш шарафига муяссар бўлганман.
-
Танланган асарлар. 3 жилд
Данте қоронғu ва зулмат ўрмонда тун бўйи адашиб, тонгга яқин у ердан бир амаллаб чиқиб олади ва юксак тепаликка кўтарила бошлайди. Аммо унинг йўлини қоплон, арслон ва қашқир тўсиб, қайтадан ўрмонга қисиб бора бошлайди. Шунда шоирнинг рўпарасида қадимги дунё шоири Вергилий пайдо бўлади ва таскин сўзлар айтади.
-
To`maris
Ajdodlarimizning bosqinchilarga qarshi mardonavor kurashlari bir necha ming yillar oldin mag‘rib va mashriqda afsonalarga aylangan, ular haqida ko‘plab asarlar yozilgan. Ushbu kitobda Mirkarim Osimning mazkur mavzuga oid eng sara asarlari jamlandi.
-
Тун товуши
Ўтди қишнинг аччиқ кунлари, Туркистоннинг бағрида наврўз. Қалбларни гуллатар энди баҳор. Оҳ, бу кунларни Чўлпон, Қодирий кўрсайди... Кўнглимда уйғонар армон қушлари.
-
Тўрт танҳо
Устозимиз Миртемир Зулфияхонимни "тонг куйчиси" деб атаган эдилар. Дарҳақиқат, Зулфияхоним номи, шахсияти, шеърияти, шон-шуҳрати табиатнинг яшириш фасли-баҳорга ва умрнинг мунаввар тонгига бир ҳовуч нурдай туташаверади.
-
Тил офатлари ва ундан сақланиш йўллари
Тил инсонга берилган Аллоҳ таолонинг неъматларидан биридир. Тил аслида кичик нарса бўлса ҳам, унинг ибодати ва исёни каттадир. Тилнинг ҳаракат майдони эса жуда кенг. Унга тўсқинлик қиладиган хеч нарса йўқ.
-
Кўктўнликлар
«Кўктўнликлар» Баҳодир Мурод Алининг биринчи йирик асари. Қиссанинг сюжети анъанавий кичик ҳикоялардан қурилган бўлишига қарамай, умумий яхлитлик касб этган. Муаллиф кийин мавзу - ўлкада Совет хукуматининг узил-кесил ўрнатилишини асарнинг бош мавзуси қилиб олган. Баҳодир бу мавзуга бутунлай янгича инсон руҳий оламини ёритиш йўлидан ёндошди. Ва буни баҳоли қудрат, айни замонда муваффақиятли бажарган. Сиз асарни ўқир экансиз, тирик, жонли одамларни кўргандек, улар билан қизғин сухбатлашгандек хис қиласиз ўзингизни. Агар иложи топилса, мулоқотнинг яна давом этишини жуда-жуда истайсиз. Тўпламга кирган ранг-баран ҳикоялар эса сиз азиз ўқувчиларга теран туйғулар ва ёқимли кайфият бахш этади.
-
Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари
Энг қадимги даврдан ХIV асргача бўлган мумтоз адабиёт намуналари киритилган. Адабиётнинг серқирра ижод маҳсуллари ёритилган.
-
Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари
“Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 11 жилдига Олтин Ўрда ва қисман Темурийлар даври адабий муҳитида яратилган асарлардан намуналар киритилди. Мажмуанинг мақсади — ўзбек мумтоз адабиёти билан бугунги китобхонни, хусусан, талаба ва ёш авлодни таништиришдир. Мажмуанинг “Илова” қисмида матнда учраган исмларга, баъзи сўзларга изоҳлар берилди.
-
Озодликдан қочиш
Озодлик аслида нимани англатади? Унга етишиш кимлар учундир эзгу орзу бўлса, айримлар учун эса таҳдид кабими? «Озодликдан қочиш» асари таҳлилининг кўрсатишича, ҳозирги инсон ҳали ҳамон ташвишлар исканжасида: у турли диктаторларга ўз озодлигини беришга ёки уни бутунлай йўқотишга, эркин инсонга айланишга эмас, балки машинанинг кичик мурватчаси бўлишга мойилдир. Биз ёлғизлик ва кучсизликдан халос бўлишда ўз шахсимиздан воз кечишга ёки хулқ-атворнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган андазалари остига беркинишга тайёр эканлигимизни намоён қиламиз. Биз ҳис-туйғуларимизга кўра яшасак – озодмиз, маълум қолип доирасида, ақл билан иш тутар эканмиз – озодликдан қочаётган бўламиз. Бирор ишни ёки вазифани мажбур бўлиб эмас, чин дилдан, истак ва хоҳишга кўра бажариш – эришиладиган натижанинг нечоғлик юксак бўлишини таъминлайди. Демак, озодликнинг баҳоси – самараси ана шундай! Мазкур асарда муаллиф инсон кўп ҳолатларда мустақил, ақлли, объектив бўлиш учун етарли даражада вояга етмаганини таъкидлайди.