-
San’at. San’atshunoslik
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
Гипсли шаклларнинг чизматасвири ўқув-услубий қўлланма
Ушбу ўқув – услубий қўлланма асосан Тасвирий санъатнинг Чизматасвир йўналиши бўйича кечадиган барча жараёнларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, унда чизматасвир асослари, уни қоғозга композицияли жойлаш, конструктив қуриш, прапорциялар, ёруғ ва соялар, чизматасвирда геометрик жисмлар, одам боши, гипсдан ясалган одам юзи қисмлари, натюрмортлар ва қоғоз, қалам, сангина, соуслар, ҳақида ҳам аниқ ва батафсил маълумот бериб боради.
-
Амалий психологлар фаолиятини қайд этиш ва ҳисобот шакллари
Ўзбекистон Республикаси таьлим муассасаларида фаолият кўрсатувчи амалий психологлар психологик маслахат, психодиагностик ва психокоррекцион ишларни юқори касбий даражада ўтказишлари учун муайян илмий методлардан фойдаланадилар. Амалий психолог фаолиятини тўғри ташкил этиш учун олиб бориладиган ишларни қайд қилиб бориши ва олинган натижалар бўйича ҳисобот тайёрлашлари лозим. Ушбу методик қўлланмада амалий психолог фаолияти хисоботининг махсус шакллари хақида фикр юритилади.
-
Soliqlar va soliqqa tortish fanidan amaliy mashg`ulotni o`tkazish uchun uslubiy qo`llanma
Mazkur fanga doir ushbu o‘quv-uslubiy qo‘llanma barcha ta’lim muassasalarida ta’lim oluvchilar soliqlarga doir bilim salohiyatlarini oshirishda muhim ahamiyat kasb etishi inobatga olinib tayyorlangan.
-
Математика ва информатика фанларини ўқитиш усуллари
Ушбу услубий қўлланма долзарб муаммо-кадрлар тайёрлаш ва уларнинг касбий фаолиятлари давомида малакасини ошириш таълим босқичлари жуфтлиги тизимини таҳлил қилиш, уларнинг ўзаро узвийлигини аниқлаш, бундан ҳосил бўлган ҳамкорлик қонуниятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилганлиги баён қилинган.
-
Фукаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
Мазкур укув-услубий мажмуадан олий укув юртлари талабалари, укитувчилар, илмий ходимлар, аспирант ва тадкикотчилар, шунингдек урта-махсус касб-хунар таълим муассасалари, урта мактаб укувчилари хамда кенг китобхонлар фойдаланишлари мумкин.
-
ТЕХНИКА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ УЧУН ЯНГИ АВЛОД ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИНИ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ
Монография бир-бирини изчил тўпдирувчи бешта бобдан иборат бўлиб, унда ўрта махсус, касб-хунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари учун янги авлод ўқув адабиётларини яратишнинг илмий назарий ва амалий асослари педагогик муаммо сифатида талқин қилиниб, унга мувофиқ дарслик яратишга кўйиладиган асосий талаблар, таяниладиган дидактик тамойиллар белгиланган. Шунингдек, янги авлод дарсликпари яратиш технологияларини такомиллаштиришнинг илмий-педагогик асослари, компетенциявий ёндошув негизида касбий-техникавий таълимни янада такомиллаштириш ва таълим беришнинг шакл, метод ва услубларининг ўзига хос жиҳатлари илмий ва амалий нуктаи назардан ёритилган. Монография асосан дарслик яратувчи муаллифлар, янги авлод ўқув адабиётларини яратиш бўйича илмий-тадкикот олиб борувчилар, докторантлар, тегишли соҳа профессор-ўқитувчилари ва ўқувчи-талабаларга мўлжалланган. Монография Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекисгон Педагогика фанлари илмий тадкикот института илмий Кенгашининг 2020 йил 25 февралдаги карорига мувофик нашрга тавсия эталган.
-
Педагогик технологиялар
Ушбу методик кулланмада, педагогик фаолият-таълим максадларини амалга ошириш, укитувчи ва таълим олувчиларнинг узаро муносабатларига асосланувчи ижтимоий, педагогик фаолият самарадорлигини шартларидан бири эканлиги хамда булажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини шакллантириш йуллари ёритилган.
-
Халқаро сиёсий ташкилотлар ва минтақавий интеграция
Минтақа халқларининг миллий мустақиллик туфайли ижтимоий- сиёсий, иқтисодий ва этномаданий ҳамкорлиги янгича мазмун касб этиб, халқларнинг миллий ўзлигини англаш ҳамда этнотарихий ва маданий меросларига мансублик ҳиссининг ўсиши бевосита минтақада умумий тақдир учун масъуллик қиссини ҳам ривожлантирмоқда. Ушбу жиҳат минтақа халқларининг бирлашиб, трансмиллий халқаро ташкилотларни ташкил этиб, минтақа муаммоларини, шу билан биргаликда қамрови жиҳатидан глобал моҳият касб этувчи муаммолар ечимларини излашга интилиб келмоқдалар.
-
Организационное поведение
Пособие содержит методические и учебные материалы курса «Организационное поведение». Данная методическая разработка может быть использована для студентов специальности 080507 «Менеджмент организации» всех форм обучения.
-
1-kurs barcha ta`lim yo`nalishi talabalari uchun uslubiy qo`llanma
Uslubiy qo`llanma ingliz tili fanidan barcha 1-bosqich sirtqi ta`lim yo`nalishlari talabalari uchun mo`ljallangan. Materiallar namunaviy dastur asosida tayyorlangan. Materiallar ingliz tili fanidan sirtqi ta`lim yo`nalishi talabalari bilim va ko`nikmalarini oshirish uchun mo`ljal-langan. Uslubiy qo`llanmada 11 ta amaliy mashg`ulot mavzular berilgan va ularni bajarish bo`yicha qisqa tushuntirishlar keltirilgan.
-
Тасаввуф
Ушбу ўқув-услубий қўлланмада тасаввуфнинг пайдо бўлиш тарихи, тасаввуф алломаларининг фаолияти, назарияси ва амалиётига доир мавзуларда сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада тасаввуфда мавжуд бўлган таълимотлар тарихи, уларнинг бадиий ижод билан боғлиқ жиҳатлари, тасаввуф ва глобаллашув мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга қўлланмада 130 дан ортиқ тасаввуф истилоҳига изоҳ берилган.
-
Шахс ва жамият
Ушбу қўлланма “Шахс ва жамият” фани ўқитувчилари учун услубий тавсиялар тўплами бўлиб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига мўлжалланган шу номдаги ўкув қўлланмасига мос равишда тузилган. Унда ўқув-услубий материаллар ва маъруза дарсларини ўтишга оид педагогик маслаҳатлар баён қилинади, ижтимоий ҳаётнинг долзарб муаммолари бўйича амалий машғулотларни ўтказишда қўлланилиши мумкин бўлган педагогик технологияларнинг янги элементлари таклиф этилади. Қўлланма академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва ўрта умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари, шунингдек, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги факультетларнинг талабалари учун мўлжалланган.
-
Хоразм мақомлари VI том
Хоразм энг қадимги маданий марказлардан бири бўлиб, жаҳон маданиятининг ривожланишига жуда катта таъсир кўрсатган. Ўрта Осиё халқларининг тарихида Хоразм маданияти кўп маданияти кўп жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўдган дейиш мумкин. Академик С.П. Толстов олиб борган текширишлардан маълум бўлишича, Хоразмда жуда қадим замонлардаёқ юксак даражада тараққий қилган, ўзига хос маданияти бўлган. Мақомлар Хоразм музикасининг машҳур ёдгорликлари ҳисобланади. Бухоро шашмақомлари сингари оразм мақомлари ҳам бундан кўп асрлар бурун вужудга келган.
-
Миллий-этник жараёнлар: шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари
Этнотарихий шаклланиш жараёнини ўрганиш, шу асосда назарий хулосалар ясаш, миллатимизнинг тадрижий такомил босқичларини ўрганиш ўзлигимизни англаш билан бир қаторда ижтимоий-сиёсий асослари мустаҳкамланаётган миллий давлатчилигимиз ривожига ҳисса қўшишимизда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Олий ўқув юрти талабаларига миллий-этник шаклланиш ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида назарий-услубий маълумотлар бериш кўп миллатли Ўзбекистоннинг келажак тараққиётини ҳамда жамиятимиздаги миллий барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим омилдир.
-
Миллат-этнос ва унинг жамият тараққиётидаги ўрни
Жамиятда миллат-этнос моҳиятини, жамиятда тутган ўрнини англашда мамлакатимизни демократлаштириш, модернизация ва ислоҳотларни амалга оширишда миллий тотувлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳамда барқарор бўлишини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Этник барқарорлик сиёсий мувозанатнинг сақланишида муҳим ўрин тутса, сиёсий барқарорлик эса иқтисодий, маданий ҳамда маънавий тараққиётнинг муҳим кафолатидир.
-
Глобаллашув шароитида миллий хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар
Инсоният учинчи минг йиллик ибтидосида кўплаб умумбашарий муаммолар - этник ва диний зиддиятлар, қурол-аслаҳаларнинг назоратсиз тақсимланиши, жаҳон бўйлаб наркотик моддаларнинг обороти, турфа эпидемияларнинг тарқалиши,қочоқлар миграцияси ҳамда экологик хавфнинг мавжудлиги янги конфликтоген нуқталарнинг, шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг вужудга келиб, инсоният тараққиётига зид бўлган аянчли қилмишларни содир этаётганликларининг гувоҳи бўлиб турибди.