-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Пўлкан шоир.Ўзбек халқ оғзаки ижоди бўйича тадқиқотлар. 4-китоб
Тўпламга кирган мақолаларда атоқли халқ бахшиси Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлканнинг ҳаёти, ижоди, репертуарининг асосий хусусиятлари ёритилган. Айрим тадқиқотларда Пӯлкан ижоди ва репертуари мисолида умумфольклористик масалалар текширилган. Асар адабиётшунослар, фольклористлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг студентлари ва ўқитувчиларига мўлжалланган.
-
Шоҳлар. Дониёр
"Шоҳлар" ва "Дониёр" китоблари ҳаммага, улар қаерда яшашидан ва қайси тилда гапиришидан қатъий назар, мўлжалланган. "Шоҳлар" китоби дастлаб қадимги - иброний тилида ёзилган, "Дониёр" китобининг бир қисми - иброний тилида, бир қисми эса оромий тилида ёзилган. Мазкур китоблар асрлар давомида дунёдаги юзлаб тилларга таржима қилинган. Мана энди илк бор ўзбек тилида ҳам чоп этилди. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
-
-
Раҳмон Оллаберганов
С.Рўзимбоев,Хоразм Шарқда санъатнинг қадимий бешикларидан бири саналади, Айниқса, мусиқа санъати салмоғи беқиёсдир. Миллий қиёфамизни ўзида акс эттирган мусиқа хазинаси авлоддан авлодга ўтиб тобора аҳамият касб этаётир, Қадимий куйларни тинглаб завқланмайдиган бирор хоразмлинии учратиш амри-маҳол десак муболаға бўлмас… Аммо, шуни унутмаслик лозимки, бу хазина ҳозирги кунимизгача осонликча етиб келмаган, Ўша масъулиятли вазифани адо этиб, куйларни нотага кўчириб мусиқа мактаблари барпо қилган фидойи инсонларни шу сабабдан ҳам қанчалик эъзозласак оз. Ана шу ватанпарвар бастакорлар шижоати туфайли Оврупо мусиқачилигидан ҳеч бир қолишмайдиган мусиқа санъатимиз чиройли йўсинда шаклланиб қолди, Қўлингнадаги китоб Хоразм мусиқачилиги намояндаларидан бири Раҳмон Оллаберганов умр баёнини акс эттирган. Муаллиф олим Сафарбой Рўзимбоев таниқли бастакор ҳаёт йўлини содда усулда маҳорат билан ифодалаб бераолган, Уйлаймизки, ушбу рисола Сизда яхши таассуротлар қолдиради. Китобча Ислом Оллаберганов ҳисобидан нашр этилган,
-
Зуфунун қиссаси
«Қиссайи Зуфунун» ва «Жангномайи Зуфунун» туркий халқлар орасида кенг тарқалган ва узоқ ўтмишдан бери ўқилиб келаётган ишқий-саргузаштлар қиссаларнинг энг ажойиб ғаройибларидан бири. Бу қиссада Ҳазрат Али, ўғли Муҳаммад Ҳанифия, Биби Ҳанифия, Хожа Умар ҳамда баҳодир, гўзал Зуфунун ҳақида ҳикоя қилинади. Ота-боболаримиз ўз эътиқодлари, эзгу мақсадлари учун қандай кураш олиб борганликлари қиссанинг бош мавзуидир. Қиссада шу воқеалар асносида Муҳаммад Ҳанифия ва Зуфунуннинг такрорланмас инсоний севгиси ажойиб латиф услубда тасвирланади. Зуфунун қиссасини ўқиётиб, Тумарис, Ойсулув, Ойбарчинлар қаҳрамонлигию тақдири кўз олдимиздан ўтади. "Китоб Мулло Зафар ибн Бек Муҳаммад ўғли ҳиммати ила 1904 йилда ... босилган нусха асосида тайёрланди"
-
Шаҳриёр. Қорақалпоқ халқ достони
Ш-34,"Шаҳриёр" достони қорақалпоқ ҳақи оғзаки ижодининг дурдона асаридир. Достон замирида қорақалпоқ халқининг асрий орзу-умидлари ётади. Ботир шаҳриёр эзгувлик ва адолат йўлида қоро кучлар билан жангга киради. Унинг бошига битмас туганмас балолар ёғилади. Келинг яхшиси достон саҳифаларини ўзингиз бир варақлаб кўринг.
-
Далли. Ўзбек халқ достонлари
«Далли» достони Эргаш Жуманбулбул томонидан айтилган бўлиб, унда Гўрўғлибекнинг ўғли Ҳасанхоннинг Хон Даллини ахтариб бошидан кечирган саргузаштлари, Хон Даллининг Ҳасанхонга нисбатан вафодорлиги ва уларнинг мурод- мақсадга етишганлиги тасвирланади.
-
Соҳибқирон. Ўзбек халқ достонлари
Ислом шоир Назар ўғли,«Соҳибқирон» достони атоқли ўзбек халқ шоири Ислом Назар ўғлидан ёзиб олинган. Достон халқ орасида кенг тарқалган ва у ўзбек халқ эпосининг яхши намуналаридан бири бўлиб ҳисобланади. Достонда ўтмишдаги меҳнаткаш омманинг оғир ҳаёти, зулмга қарши адолат учун кураши тасвирланади. Феодал саройининг жирканч томонлари, фисқ-фужур, туҳмат, адоват каби иллатлар фош этилади. Достон ўзбек халқ оғзаки ижоди билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Балогардон.Ўзбек халқ достонлари
Фозил Йўлдош ўғли,«Балогардон» «Гўрўғли» достонлари циклини бирин-кетин бойитган ва Гўрўғлининг асранди ўғли Авазнинг мардона саргузаштларини тасвирлаган асарлардан биридир. Бу достонда инсоннинг ақли, идроки, жасорат ва қобилияти, табиат кучлари қаршисида енгилмас эканлиги, одамзоднинг ибтидоий тушунчалари билан унинг тасаввурида пайдо бўлган ҳар қандай ёвузликлар ҳам инсон қудрати қаршисида ожиз эканлиги тараннум этилади, кишиликнинг яхши фазилатлари улуғланади.
-
Маспошшо. Қорақалпоқ халқ эпоси
Халқ бадиий тафаккурининг рангин ва умрзоқ меваларидан бири қорақалпоқ элининг Маспошшо» достонидир. Ғоявий юксаклиги ва бадиий ўзига хослиги жиҳатидан у халқ орасида кенг маълум бўлиши ва севимли асарлардан бири сифатида ардоқланиши тасодифий эмас, Асосий ғояси эл-юрт ва муҳаббатни ҳимоя қилишдан иборат бўлган бу достон - «Алпомиш», «Холдорхон» сингари халқ ижоди намуналарини севиб, эъзозлаб юрган ўзбек ўқувчиларига муносиб армуғондир.
-
Булбул тароналари. Холдорхон. 5 томлик. 4-том
Эргаш Жуманбулбул ўғли достон ва термаларининг 4-томини ташкил этган «Холдорхон» достони тўла равишда китобхонларга биринчи марта тақдим этилаётир. Қамраб олинган воқеа-ҳодисаларнинг мўл-кўллиги ва ниҳоятда кенглиги, тасвирнинг ўта бойлиги жиҳатидан ўзига хос роман даражасига кўтарилган бу достонда афсонавий қаҳрамон Гўрўғли ва унинг йигитларининг баҳодирликлари улуғланади, ўз юртларини ташқи ва ички душманлардан мардларча ҳимоя қилган Юнуспари бошчилигидаги Чамбил аёллари жасорати куйланади.
-
Ӯзбек халқ прозаси
К.Имомов,Ушбу китобда асосан ӯзбек халқ оғзаки проза асарлари таҳлил қилинади.Эртак жанр ива унинг поэтикаси ,ички турларига хос характерли белгилар аниқланади,баъзи бир мотивлар генезиси очилади.Матал, афсона ва ривоятлар алоҳида жанр сифатида ӯрганилади,узига хос ҳусусияти ва функцияси белгиланган.
-
Қирқ қиз. Қорақолпоқ халқ достони
Қурбонбой Бахши,“Қирқ қиз” — қорақалпоқ халқининг машҳур қаҳрамонлик достонларидан бири бўлиб, у Qirq qiz dostoni сифатида халқ оғзаки ижодининг муҳим намунаси ҳисобланади. “Қирқ қиз” достони қорақалпоқ халқининг эркинлик, ватанпарварлик ва жасорат ғояларини акс эттиради. Асар марказида қаҳрамон қизлар — юртни душмандан ҳимоя қилган қирқ нафар жасур аёллар туради.
-
Қоракўз ойим Гулруҳпари. Ўзбек халқ достонлари
Қоракўз ойим Гулруҳпари ўзбек халқ достонлари сюжети жиҳатдан жуда қизиқарлидир. Бу достонларда асосан севги ва муҳаббат куйланади. Достон кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Ҳасан чопсон. Ўзбек халқ достонлари
Достонда адолаттаноҳ Гўрўғли томонидан Ваянгандан Ҳасанхонинг олиб келиниши билан боғлиқ бўлган воқеалар тасвирланади Асарда мамлакатлар ўртасида тинч-тотув яшаш, дўстлик, ҳамкорлик ғоялари тараннум этилган; халқ қизиқчилиги, масхарабозлик уйинлари орқали реакцион диний тушунчалар ва эътиқодлар фош этилади. Достон кенг китобхондар оммасига мўлжалланади.
-
Ҳасанхон. Ўзбек халқ достонлари
«Гўрўғли» туркумига кирган бу достонда эл-юрт мудофааси, мамлакатлар ўртасида тинчлик-осойишталик ўрнатиш, мардлиқ, чин дӯстлик ғоялари илгари сурилиб, Ҳасанхонничг Гўрўғли билан ота-бола тутиниши ва унинг Чамбилга олиб келиниши куйланади. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-