-
O‘zbek xalqining fan tarixi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Siyosat va uning hamjamiyat taraqqyotidagi roli,
-
-
-
-
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
-
-
-
-
Ўзбек халқнинг миллий фольклор санъати ва этномаданий қадрятлари
[],Мазкур тўплам миллий фольклор санъати ҳамда этномаданий қадрятларимизнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлилига бағишланган.
-
АТОҚЛИ ШОИР ТАРИХНАВИС ТАРЖИМОН
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг «кўп ва хуб» шеър айтган шоирлардандир. 1998 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармонига асосан шоирнинг 190 йиллик таваллуд санаси нишонланади. Ушбу китоб шу санага бағишланган бўлиб, Огаҳий ижоди ва фаолиятини ўз ичига қамраб олиб, унинг шоирлик, тарихнавислик ва таржимонлик иқтидорини тадқиқ қилувчи мақолалардан тартиб берилган. Мақолалар тарихий манбаларга бойлиги билан диққатга сазовордир. Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртлари талаба ларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
«ТАВОРИХ УЛ-ХАВОНИН»
Сайид Хомид Тура Комсб,Ушбу рисола Хива хони авлодига мансуб шоир ва тарихчи Сайид Хамид тура Комёб (1861-1922) хаёти хамда ижоди хакдвдаги макола ва унинг «Таворихи Хавонин» асари матиидан иборат. Асарда муаллиф хонликда юз берган сиёсий ва ижтимоий вокеаларга хон манфааги нукгаи назаридан ёндашади. Аеар киск,артирилган холда илк бор нашр этилмокда.
-
Ўз устингда ишла
Норбеков, Мирзакарим,Ушбу китоб тиббиёт дарслиги эмас. Ундаги барча тавсиялардан даволовчи шифокор билан бамаслаҳат фойдаланиш керак. Минг бир табиб минг бир йўлни тавсия этади, лекин уларнинг ҳаммаси ёшлик ва саломатлик маскани томон етаклайди. Бу гапни қадимги донишманддар айтишган. Улар бизнинг тушунчамиздаги илмий иш билан шуғулланишмагандир, аммо ўзликни англаш йўлида жуда кўплаб кашфиётлар қилишган. Ана шундай қилиб, улар деярли ташқи таъсирларсиз хасталикни бартараф эта олишган.
-
Ўзбекистон вилояти топонимлари
С.Қораев,Мамлакатлар ўртасида ва мамлакат ичида иктисодий, тижорий, таълимий ва туристик алоқдлар авж олган сари хариталарга, географик объектларнинг сифатларини сир сақлаган топонимларга, уларнинг таркибидаги термин - сўзлар маъносига қизиқиш тобора ортиб бормокда. Лекин, Республикамиз айрим вилоятларининг топонимлари шаклан ва мантикан маълум даражада бошқаларникидан фарқ қипади. шунн эътиборга олган ҳолда ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон топонимлари айрим-айрим тартибда изоҳланди. Китоб ўқитувчи ва талабаларга, турист ва мамлакат “ер тиллари”-топонимлари билан қизиқадиган барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Фурқат девони
Пўлатжон Қаюмов,Фурқат ижодиёти Ўзбекистон мактаблари ва Олий ўқув юртларида ўқитшади. Фурқат тўгрисида кўп бадиий ва илмий асарлар яратилган. Аммо унинг шеърлар девони ҳозирча тўлиқ ҳолда нашр этилмаган. Шу девон қўлёзмаси, сўнгра унга киритилган қўшимчалар (Фурқат шеърлари) билан тўлдирилиб, уни “Ўчмас илҳомлар ” китобига киритшди. Зеро, бу нашр Ўзбекистонда фурқатшуносликка фойдаси тегиб қолар, деб умид қиламан.
-
Жадид адабиётида миллий истиклол мавзуси
Гафуржон Махмудов,Мазкур рисолада аждодларимиз-жадидларининг истиқлол учун олиб борган захматли, айни замонда шарафли курашлари тўғрисида янги фактлар ёрдамида ҳикоя қилинади. Миллий озодлик ғояси, истиқлол орзуси қардош ўзбек ва тожик халқлари ёзувчиларнинг асарлари мисолида очиб берилган. Муаллифнинг мақсади жадидчилик ҳаракатининг моҳиятини тўлароқ очиб беришдан иборат.
-
-
Андижандан баҳдодгача
Кенжа Қамчибек,Таниқли ёзувчи, Бобур номидаги халқаро илмий экспедиция аъзоси, «Бобурийлардан бири», «Хинд сориға», «Андижондан Даккагача», «Буюклар изидан» каби сафарномалар муаллифи Қамчибек Кенжанинг «Андижондан Бағдодгача» номли навбатдаги китобида Яқин Шарқ ва Арабистон ярим оролидаги мамлакатларда яшаган буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш юзасидан олиб борилган изланишлар, экспедиция аъзоларининг заҳматли ва мароқли саргузаштлари ҳақида, мазкур мамлакатлар, шаҳарларнинг ўзига хос жиҳатлари, одамларнинг феъл-атворлари, яшаш тарзлари тўғрисида ҳикоя килинади.
-
XX аср Ўзбек шеърияти анталогияси
А.Орипов ва бошқалар,XX аср узбек шеърияти истеъдодларга бой ва ранг-барангдир. Бу давр назмида ҳар бир шоирнинг ўзига хос бадиий-эстетик оламини курсатадиган асарлар оз эмас. Уларни одам кумсайди. Гоҳида такрор ва такрор мутолаа қилгиси келади. «XX аср ўзбек шеърияти антологияси»ни тузувчилар уни тайёрлашда ўқувчи руҳиятидаги ана шу маънавий эҳтиёжни эътиборга олишга ҳаракат килдилар. Ушбу анталогия шеърият мухлисларига узига хос совға булибгина қолмай, ундан олий ўқув юртларида, коллеж, лицей ва ўрта мактабларда қўшимча ўқув қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
-
Bir elchinning manifesti
H.Pashayev.,Mashhur yozuvchilardan biri o'tkir ehtiyojsiz yozishning imkoni yo‘q degan edi. Men ham o'quvchiga yetkazmoqchi bo'lganing mavzu muhirn ekanligiga ishonch bo'lmagan yerda qo'lga qalam olish kerak emas deb hisoblayman.
-
-
Марказий Осиё халқлари донишмандлиги
О.Салимов,Ҳар қандай халқ ҳаётнинг аччиқ сабоқлари синовидан ўтиш асносида шаклланади. Марказий Осиё халқлари умумий тарих, тил ва маданатлар муштараклиги, анъаналар бирлигида таркиб топган. Бир макон ва бир замон таъсирида шаклланган халқларнинг тафаккур тарзи ҳам ҳаётга бўлган муносабат умумийлигини юзага келтиради. Бу умийлик эса ўхшаш халқ эпоси, уйғун маънавият ва халк донишмандлигининг ифодаси бўлган мақоллар, ҳикматлар оламини таркиб топтиради.
-
XX аср ўзбек адабиётида рубоий ва қитьа
Н. Афоқова,XX аср бошларида миллий адабиётимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйди. Бу босқичда проза ва драма вужудга келди. Шеъриятнинг ички эволюцияси натижасида вазн ва жанрлар трансформацияси, янгиланиш жараёни кучайди. Ушбу рисолада ўтган аср бошларида рубоий ва қитъа жанри тараққиёти жадид адабиёти намуналари мисолида тадқиқ этилади. Анъана ва яигилик кесишган чорраҳада муайян жанрлар тадрижи қизиқарли илмий талқин қилинган. Рисола адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган
-
XX аср ўзбек фольклоршунослиги
О. Тўлабоев,Халқимиз поэтик тафаккурининг беқиёс даҳоси туфайли яратилган оғзаки бадиий ижод дурдоналарини ёзиб олиш, нашр этиш ва ўрганиш борасида самарали иш олиб борган фольклоршуносларнинг ижодий фаолияти хақида мухтасар маълумотларни ўзида жамлаган мазкур антология ўзбек фольклорининг турли масалаларини тадбиқ этишга доир мақолалардан тузилган.
-
Миллий уйғониш педагогикаси
У. Долимов,Ушбу асар жадид педагогикасининг шакилланиш ва ривожланиш жараёнларини тадқиқ этишдаги дастлабки тажрибаларидан биридир. Китоб университет ва иуститутларнинг филология, педагогика,тарихи факультетларининг талабалари аспирант ва тадқиқотчилари учун мўлжаланган.
-
Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари
И.Қўчқортоев,Тошкент давлат дорилфунуни ўзбек филологияси факультетида ўзбек тили ва адабиётини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқий лаборатория очилди.
-
Европа маърифатчилиги ва Миллий уйғониш
Саидов Улуғбек,Китобда Ғарб маърифатчилик ғоялари ва уларнинг адабиётидаги ифодаси билан ХХ аср бошидаги Миллий уйғониш даври ғоялари ва адабий ҳаётдаги жараёнлар ўртасидаги типологик ўхшашликлар ва ҳар икки ҳудуд адабиётида мужассам бўлган ғоя ва қарашларнинг давр, муҳит, халқ менталитети, анъанавий маданияти, ўзига хос дунёқараши заминидаги ўзига хос хусусиятлар таҳлил этилган. Таҳлил доирасига Яқин ва Ўрта Шарқ минтақаларида кечган ўхшаш жараёнларни киритилиши қўйилган муаммоларни атрофлича ёритиш имкониятини берган.
-
Навоий поэтикаси "Хазойинул маоний" асосида
Ё.Исҳоқов,Ушбу асар Алишер Навоий бой лирик меросининг актуал проблемаси-унинг поэтикаси тадқиқ қилишга бағишланди. Китобда лирика поэтикасининг икки муҳим жиҳати — жанрлар поэтикаси ҳамда бадиий тасвир поэтикасига хос етакчи тенден- циялар атрофлича таҳлил қилинади. Китоб адабиётшунослар, олий ўкув юртларининг филология факультетлари студентларига, аспирантлар, шунингдек, тарихий поэтика ҳамда Навоий ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
XX аср адабиёти манзаралари
Наим Каримов,Ушбу асарда 20 асрнинг асосан, биринчи ярмида яшаган ёзувчилар ҳаёти ва ижодининг китобхонлар ва ҳатто мутахассисларга номаълум бўлган саҳифалар ёритилган, уларнинг мустабид тузум давридаги эрк ва истиқлол учун кураши ҳамда фожиали такдири ўз аксини топган.