-
-
-
-
-
-
-
-
-
Геодезия фанидан лаборатория ва амалий машғулотлар
Ҳ.К.Мадраҳимов, Р.У.Мадраҳимова, Р.Х.Шукуров,Geodezik fanlar, -
-
-
-
-
-
Ijtimoiy va gumanitar fanlar,
-
-
-
-
Навбаҳор: Ғазаллар. Достон. Ҳикоятлар. Қайдлар
Сидқий Хондайлиқий,Адабиётимизнинг Ҳамза, Авлоний, Сўфизода каби вакилларидан бири бўлган Сирожиддин Сидқий Хондайлиқий ижодида муҳаббат, одамийлик, жувонмардлик сингари абадий барҳаёт мавзулар куйланади.
-
Москва-тинчлик таянчи
Ғафур Ғулом,Ушбу тўпламга "Улуғ пойтахт", "Москвамиз", "Биз тинчлик истаймиз", "Хушхабар", "Тинчлик нашидаси" каби шеърлар киритилган. Китоб кенг омма учун мўлжалланган.
-
Тентакнинг тажрибаси 3. Бахтли ва фаровон яшаш ҳикмати
М.Норбеков,Ўз бахтининг ҳимоячиси ҳам, уни яксон қилувчиси ҳам инсоннинг ўзи. Агар сизга фарзандларнинг ўтиш ёшидаги қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш, фарзандлардан чақир тиканак ўсиб етишмаслиги учун уларнинг боғчасини нималар билан ўғитлаш лозимлигига қизиқсангиз, фаровонликнинг изчил ва доимий гуркираб ривожланишининг илоҳий қонуниятини билишни истасангиз, Мирзакарим Норбековнинг "Тентакнинг тажрибаси 3" китобидан баҳраманд бўлинг.
-
Шахс камолоти
З.Ғафуров,Мазкур китобда шахснинг маънавий камолотида эстетик ва аҳлоқий қадриятларининг ўрни, уларнинг фалсафий таҳлили ўртасидаги диалектик боғлиқлик ва таназзул масалалари, шунингдек, мустақиллик даврида янги мазмун касб этган эстетик ҳамда ахлоқий қадриятларнинг ўзига хос кўринишлари, уларни уйғунлаштириш муаммоларининг назарий ва амалий жиҳатлари илмий таҳлил қилинган.
-
Ўзбекистон қўриқлари
М.Қориев, А.Набихўжаев, М.Мансуров,Ушбу китоб Мирзачўл ва Қарши даштларида, Марказий Фарғона ва Чўли маликда, Сурхон-Шробод ва Қуйи Аму воҳасида чўл ўзлаштиришнинг бутун машаққатини енгиб, ер очиб, сув келтириб, боғ-роғлар, янги пахта водийлари бунёд этган чўлқуварлар жасорати ҳақида ўзига хос қаҳрамонномадир.
-
Лола кўл
Ҳамид Ғулом,Таниқли прозаик, шоир ва драматург Ҳамид Ғуломнинг "Лола кўл" номли янги тўплами она юртимиз гўзаллиги, унинг мард-фидокор, аҳдида устувор ўғил-қизлари шаънига айтилган, шуларни шарафловчи шеърлар, балладалар ва достонларни ўз ичига олади. Тўпламга шоирнинг сиёсий лирика намуналари ва лирик қўшиқлари ҳам киритилган.
-
Танланган асарлар
Ғайратий,Китобхон бу асардан шоирнинг 20-йилларда яратган ранг-баранг шеърларини,30-йилларда ёзган "Онамга хат" ,"Жинаста" достонларини,60-йилларда яратган ҳажвий ҳикояларини ўқийди.
-
Ma`mun akademiyasi olimlarining iqtisodiy-ijtimoiy qarashlari.
T.Do`stjonov,Insoniyat sivilizatsiyasining ko`hna beshiklaridan biri bo`lish Xorazm ilm-fan va harbiy ishlarning rivojlanishi bo`yicha dunyodagi eng qadimgi davlatlar bilan tenglasha oladigan hudud hisoblangan.
-
Геодезия фанидан лаборатория ва амалий машғулотлар
Ҳ.К.Мадраҳимов, Р.У.Мадраҳимова, Р.Х.Шукуров,Ушбу қўлланмада Геодезияфанининг масштаблар, азимут ва дирекцион бурчаклар, румблар,топографик карта ва планлар, юза ўлчаш, горизонтал съёмка, вертикал съёмка, тахеометрик съёмка, лойиҳани жойга кўчириши ишлари учун амалий ва лаборатория машғулотлари-берилган. Геодезик дала ва камерал ишларини бажариш намунавий ҳисоблар тарзида ёритилган.
-
Пахтачиик терминларининг қисқача изоқҳли луғати.
Н.М. МАМАТОВ,Қўлингиздаги луғатда пахтачиликка оид тер-минларнинг ўзбекча-русча луғати берилган ва ҳар бир терминга ўзбекча изоҳ берилган. Шу-нингдек, луғатда терминларнинг ҳар хил вари-актлари ҳам келтирилган. Китоб охирида луғат-дан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида пахтачилик терминларининг русча-ўзбекча луга-ти ҳам илова этилган. Луғат пахтачилик мутахассислари, биология ўқитувчилари, тилшунослар, таржимонлар, наш-риёт ходимларига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар.икки томлик.2-том
Ғайратий,Ўзбекистон халқ шоири Ғайратий ёрқин поэтик асарлар яратиш билан бирга проза соҳасида ҳам баракали ижод қилиб келмоқда.Мазкур жилдга ёзувчининг қатор қиссалари ва ҳикоялари киритилди
-
Iqtisodiyotni intellektuallashtirish sharoitida hududiy biznes tuzilmalarining innovatsion rivojlanishini diversifikatsiya qilish metodologiyasini takomillashtirish
D.O.Matyaqubova,Jahonda amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish siyosatining asosiy yo'nalishlari hududlarni barqaror rivojlantirishga yo'naltirilgan konsepsiyalar asosida mutanosib rivojlantirish orqali aholining turmush faravonligini va global samarali integratsiyani ta`minlashga erishishdan iboratdir.
-
Ўтар бобо
Ўтаров Машариф,«Ўтар бобо» асарида муаллиф кекса авлод вакили бўлган Ўтар бобо образи орқали ҳаёт тажрибаси, донолик ва инсоний фазилатларни бадиий ёритади. Асарда бобо тимсолида сабр-тоқат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик ва авлодларга ибрат бўлиш ғояси асосий ўрин тутади. Муаллиф кекса инсонларнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрнини, уларнинг тарбиявий аҳамиятини таъсирчан лавҳалар орқали кўрсатади. Асар ёшларни катталарни ҳурмат қилишга, миллий қадриятларни асраб-авайлашга ва ҳаёт сабоқларидан хулоса чиқаришга ундайди. «Ўтар бобо» — маънавий бойлик, инсонпарварлик ва авлодлар ворисийлигини тарғиб этувчи тарбиявий аҳамиятга эга бадиий асардир.
-
Маънавият ва тараққиёт
Эркаев А.,Ушбу китобда маънавият тушунчаси бошқа ижтимоий-фалсафий тушунчалар, категориялар билан қиёсланган ҳолда кенг ва теран таҳлил этилади, маънавиятнинг янги жамият қуришдаги ўрни ва аҳамияти батафсил ёритиб берилади.
-
Танланган асарлар.Машъал.(уч томлик) 2-том
Ҳамид Ғулом,"Машъал" романи даврни равон тилда,ранг-баранг бўёқларда чуқур тасвирлаган,мазмуни ва гўзаллиги билан китобхонлар кўнглини мафтун қила оладиган йирик асардир.
-
Машъал. Биринчи китоб
Ҳамид Ғулом,"Машъал" романи қишлоқдаги революция ҳақида ҳикоя қилади. Унда ўзбек қишлоқарида бўлиб ўтган шиддатли синфий курашлар акс эттирилган.
-
Research and Extension in development
Robert E. Evenson,The International Center for Economic Growth is pleased to publish Robert E Evenson's Research and Extension in Agricultural Development as the twenty-fifth in our series of Occasional Papers which feature reflections on broad policy issues by noted scholars and policy makers.
-
Асарлар. Ўн томлик. Тўққизинчи том. Таржималар
Ғафур Ғулом,Ленин мукофоти лауреати, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг ўн томлик "Асарлар"ининг бу тўққизинчи томига унинг жаҳон адабиёти ва совет шоирларидан қилган таржималаридан намуналар киритилди.
-
Қорадарё
Ҳамид Ғулом,Романда оддий қишлоқ ёшлари Дилбар билан Обиджон ўртасидаги муҳаббат,уларнинг ҳаёт мактабида чиниқиш жараёни,турмушдаги кўпгина ижобий ва салбий ҳодисаларга учраб сабот-чидам, кураш ва ҳалол меҳнат туфайли ўз йўлларини топганликлари,давримизнинг баркамол ҳамда илғор кишилари бўлиб етишганликлари ҳақида ҳикоя қилинади.Воқеалар асосан "Андижон денгизи" номи билан машҳур бўлган Кампирравот сув иншооти қурилиши муҳитида содир бўлади.
-
Mintaqaviy iqtisodiyot
D.O.Matyaqubova,Ushbu uslubiy qo'llanmada "Mintaqaviy iqtisodiyot" fanini o'qitish ta'lim texnologiyalari, ularni qo'llash bo'yicha uslubiy tavsiyalar bayon etilgan.