-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
Saylanma
Toir Mahmud,Oqil odam ajdodin yodin sira unutm as, Avlodini o'ylagan beshiklarin bo'sh tutm as. Eshik ochib baxtini, ayting, axir him kutm as, O 'ylamangki, olamga baxshilikka kelganman, Niyatlarim avvali yaxshilikka kelganman.
-
Секреты целителей Востока
Виктор Федорович Востоков,Автор книги – Виктор Востоков – человек необычной судьбы. Прожив много лет в тибетском монастыре, он стал ламой. Востоков приобрел широкую популярность как знаток методов восточной медицины, которыми и делится в своей книге. Книга имеет разделы, посвященные профилактике и лечению болезней, а также уходу за кожей, волосами и др. Рассчитана на широкий круг читателей.
-
Бобурнома
Заҳириддин Муҳаммад Бобур,Ҳар бир халцнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Чунончи, Искандари Мақдуний, Суқрот, Арасту, Буқрот, Еврипид, Ҳомер номларини эслаганимизда, буюк эллин маданияти улугворлиги ва нафосати билан кўз ўнгимизда намоён бўлади.
-
Юлдузли тунлар
П.Қодиров,Ҳайратли дунё, Аждодлар қиличи, ҳайратли дунё, ёт ҳужра, Сен Хоразм маликасисан, сўнги сўз каби бўлимлардан ташкил топган.
-
Муҳаммад Юсуф замандошлар хотирасида
Юсуф Муҳаммад,Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзининг қисқа, аммо мазмундор умри ва ижодий фаолияти давомида бой адабий мерос қолдирди. Ватан озодлиги, халқ бахти, юртнинг нурафшон келажа гини ёниб куйлаган истеъдодли шоирнинг асарлари миллат эътирофига сазовор бўлди ва қалблардан чуқур жой олди. Китобга унинг устозлари, ижодкор дўстлари, шогирдлари ва шоирни яқиндан билган инсонларнинг хотиралари жамланган. Уларни ўқиган китобхонда севимли шоиримизнинг чин инсон ва жўшқин ижодкор сифатидаги ёркин сиймоси, қалб кечинмалари, ҳаётта ва одамларга ўзгача меҳри ҳақида яхлит тасаввур ҳосил бўлади. Китоб нафақат шоирнинг ижодини севган ва қадрлаган мухлисларга, балки барча адабиёт ихлосмандларига яхши туҳфа бўлади, деб умид қиламиз.
-
Шоир севгиси
Муҳаммад Юсуф,Ушбу тўпламда Муҳаммад Юсуфнинг турли даврларда езган шеърларидан саралаб олинди. Тўплам «Қизлар қўшиғи», «Сени ҳеч ким севол майди менингдек», «Қизғалдоғим» деган бобчалардан иборат бўлиб, муҳаббат, табиат мавзуларидаги шеърлар жамланган.
-
Муҳаммад Юсуф издошлари
Муаллифсиз,Мазкур тўплпмида турли ёш хар хил касб эгалари бўлган ижодкорларнинг шеърлари жамланган.Улардаги мавзу ҳам лирик кечинмалар баёни ҳам бадиий тасвир усули ҳам турлича.
-
Юлдузли тунлар. Роман
П. Қодиров,Маҳоратли ёзувчи Пиримқул Қодировнинг ушбу асари ўзбек адабиётининг энг сара тарихий романлари сирасига киради. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, унда бугунги ёш китобхонларга айрим сўз ҳамда иборалар янада тушунарли бўлмоғи учун тегишли ва зарур изоҳлар ҳам берилган.
-
Муҳаммад Юсуф сабоқлари
Шукур Қурбон,Шахсиятдаги қайси жиҳатлар асарларига кўчган қайсиларини у ўзи билан боқий дунёга олиб кетган қўлингиздаги китобда шулар тўғрисида ҳикоя қилинади
-
Осмонингдан узилма эй, дил! Шеърлар, ҳикоялар, бадиалар.
Исмоил Мухаммад,Шоир бу дунёдаги барча йўллар орасидан машаққат ва изтироб йўлини танлайди. Чунки, у ўз қалбига маҳкумдир. Унинг учун энг катта ҳақиқат ҳам илоҳ туҳфаси бўлган қалбдир. Муҳаммад Исмоилнинг шеърларини ўқиб, адабиётимизда бўй кўрсатаётган янги авлод нечоғли эзгу ва юксак амалларга ҳозирланаётганига, ёруғ умидлар билан тўлиб тошган бу қалб шеърият аҳлининг куюнчак қавмидан эканлигини ҳис қилдим.
-
Жалолиддин Мангуберди
Э.Самандар,Ҳайратли дунё, Аждодлар қиличи, ҳайратли дунё, ёт ҳужра, Сен Хоразм маликасисан, сўнги сўз каби бўлимлардан ташкил топган.
-
-
Халқ бўл элим
Муҳаммад Ю.,Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланм ади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган. Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди. Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Тубсизлик гирдобидаги аёл
Камол Ў,Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсиз- лик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати ми- солида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган. Кутилмаган ҳодисалар, ҳаётнинг ранг-баранг қирра ларини ўзида акс эттирган бу асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умид- дамиз.
-
Жаннати одамлар
Х. Тўхтабоев,Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, болаларимизнинг севимли адиби Худойберди Тухтабоевнинг сара асарлари ва янги эртакларини турт жилдда китобхонлар ҳукмига ҳавола этаётганимиздан хабарингиз бор. Иккинчи жилдда «Жаннати одамлар» романи билан бирга янги замон эртаклари Ўрин олган.
-
Икки ўт ораси
Йўлдошев Т,“Эркин шу кунгача қўрқиб, пусиб кун кечирди. Бир кунмас, бир кун бу сир очилишини идрок этарди-ю, аммо бу қай тарзда юз беришини тасаввур ҳам қилолмасди...” Шундай, баъзида инсон бир хатога йўл қўяди-да, умр бўйи унинг таъқибидан қутилолмайди. Вақтида тузатилмаган хато уни чирмовиқдай ўраб, икки ўт орасида яшашга мажбур қилади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Энг яхши асарлар” (2018) танлови ғолиби сифатида эътироф этилган мазкур тўпламдаги қиссаларда енгилтаклик, ҳавойи нафс оқибатида йўл қўйилган хатоларнинг муқаррар оқибатлари хусусида баҳс юритилади.
-
Тилгинамдан айланай
Тоҳир Малик,Ушбу асар барча китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз (Рахимова М)
-
Парма ибодатхонаси
Стендаль,Стендаль услуби бошқаларга ўхшамайди. Бадиий безаклар билан ифодаланмаган, чуқур фалсафа асосига ҳам қурилмаган. Аммо реал воқеаларга мурожаат этадиган ёзувчининг қайси асарини олманг, хоҳ у роман, хоҳ қисса ва ҳикоялар, хоҳ йўл хотиралари бўлсин, барчасида қаҳрамонларнинг ғолибона кураши, оловли муҳаббати, инсоний улуғлиги мужассам. Асарларда шундай тасвирлар борки, унга ишонгинг келмайди, баъзи воқеаларнинг эса иштирокчисига айланасан.
-
Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси
Светлана Алексиевич,Беларусь ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевич қаламита мансуб ушбу китоб ҳужжатли-очерк жанрида ёзилган булиб, унда Иккинчи жадон урушида қатнашган аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ён туриб кўрсатган жасоратлари, урушнинг даҳшатли оқибатлари ҳикоя килинади.
-
Танланган асарлар. Жилд 7. Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар.
Абдулла Орипов,Ўзбекистон қаҳрамони,Халқ шоири Абдулла Орипов "Танланган асарлар"ининг ушбу 7-жилдига кирган халқона,қиссагўйлик услубида ёзилган"Истиқлол манзалари"достонида Мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида юз берган воқеалар,шоир ўзи гувоҳ бўлган унитилмас,тарихий жараёнлар тасвирланган.