-
-
-
-
Pedagogika va metodikalar,
-
Matematika,
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
Избранное. Опыт о человеке
Кассирер Эрнст,Эрнст Кассирер (1874-1945) - немецкий философ, неокантианец. Для современного читателя особый интерес представляют его работы по культурологии. В том вошли следующие работы: «Логика наук о культуре», «Натуралистическое и гума нистическое обоснование философии культуры», «Понятийная форма в мифическом мышлении», «Идея и образ», «Опыт о че ловеке. Все проблемы, о которых идет речь в книге, сходятся в одном центре - философии культуры
-
-
Ўзбекистон мактабларида политехника таълими тарихидан
С.К.Хабирова,С.К. Хабированинг “Ўзбекистон мактабларида политехника таълими тарихидан” асарида Ўзбекистонда политехник таълимнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Китобда мактабларда меҳнат таълими ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ фанларни ўқитиш тажрибаси, таълим мазмуни ва методлари ёритилган. Шунингдек, политехник таълимнинг ўқувчиларни касбга йўналтиришдаги аҳамияти, унинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан боғлиқлиги очиб берилган. Асар педагогика соҳаси мутахассислари, ўқитувчилар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Теория кратных тригонометрических сумм
Г. И. Архипов, А. А. Карацуба, В. Н. Чубариков,Излагается теория кратных тригонометрических сумм, построенная авторами в последние годы. На основе единого метода получаются оценки этих сумм, подобные классическим оценкам И. М. Виноградова, которые затем применяются к решению ряда проблем аналитической теории чисел. Исследуются тригонометрические интеграли, которые часто встречаются в физике, математической статистике и анализе, приводятся чисто арифметические результаты, связанныe с разрешимостью уравнений в целых числах.
-
Ўзбекистон Республикасидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ёввойи ҳайвонларнинг асосий турлари бўйича аниқлагич
Мазкур аниқлагич умуртқали ҳайвонлар давлвт қадастри, ҳисоби ва маниторингини юритиш сифатини яхшилашган қапратилган бўлиб, унда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳамда овланадиган ёввойи ҳайвон турларининг расмлари, ташқи белгиларининг қисқача тавсифи ва тарқалиш хусусиятлари келтирилган.
-
Ўзбекистон флорасининг камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турларининг аниқлагичи
Ўзбекистон флорасининг камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турларининг аниқлагичида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ёввойи ўсимликларнинг 50 та энг эътиборга молик ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари, шунингдек, тартибсиз йиғишнатижасида популяцияси хавф остида бўлган турлар тўғрисида маълумотлар жамланган.
-
Қўрбоши Мадаминбек
Алишер Ибодинов,Мазкур ҳужжатли қисса халқимиз фарзанди, собиқ советлар зулмига қарши курашган Қўрбоши Мадаминбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. Асарда Мадаминбекнинг фаолияти ҳақиқатга яқин тарзда талқин этилган.
-
Ҳамза
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ХХ аср ўзбек маданиятининг улкан вакилидир. У фақат бутун талантинигина эмас, балки, қирқ йиллик ҳаётини халқ ишига бағишлаган қаҳрамон арбоб ҳамдир. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий - халқ ёзувчиси унвонига мушарраф бўлган биринчи санъаткоримиз эди. У Ўзбекистон Комсомоли мукофотининг ҳам биринчи лауреати бўлди. Мазкур китобда ҳамиша барҳаёт Ҳамзанинг ижтимоий ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Мавзу катта бўлганлиги учун муаллиф Ҳамзанинг фақат совет даври фаолиятинигина ёритаяпти. Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида муфассалроқ маълумот олишни истаган ўртоқларга мазкур муаллиф … ҳамзашунос олим, филология фанлари доктори, Тошкент университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қуйидаги китобларини тавсия қиламиз: «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1971). Бу уч китоб бир-бирининг мантиқий давоми бўлиб, Ҳамза ҳақидаги илмий трилогияни ташкил этади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг жўшқин фаолияти ҳақидаги тушунчангизни янги мисоллар билан тўлдирар деган умидда ушбу асарни, азиз китобхонлар, эътиборингизга ҳавола қилдик.
-
Илми ғарибани қўмсаб...
Абдуғафур Расулов,Адабиётшунос Абдуғафур Расуловнинг мазкур рисоласи ўзбек истиқлол адабиётининг долзарб илмий-назарий муаммоларига бағишланган. Рисоладаги мақолаларда адабий талқин ва баҳолаш масаласига муносабат билдирилади. Китобча адабиёт назарияси, адабий танқид билан шуғулланувчи мутахассисларда, умуман, адабиётни севувчи аҳли идрокларда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Иккинчи том
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий,«Тўла асарлар тўплами»нинг ушбу томига Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг инқилоб арафасида ва инқилобдан кейинги йилларда ёзган шеърий ва насрий асарлари ҳамда педагогик рисолалари киритилди. Ҳамза асарларининг янги илмий нашри ўзбек совет адабиёти тарихи билан шуғулланувчи зиёлилар оммасига мўлжалланган.
-
Асарлар.Тўрт томлик. Учинчи том. Навоийнинг қалб дафтари
Иззат Султон,Навоийнинг қалб дафтари. Буюк шоирнинг ҳаёти билан ижодиўзининг ва замрндошларининг тасвирида
-
Асарлар.Тўрт томлик. Иккинчи том. Ҳаёт, адабиёт ва маҳорат (Адабий танқидий ишлар)
Иззат Султон,Бу жилд (том) учун асарлар танлаганда муаллиф ўзининг сўнгги қирқ йил мобайнида ёзган адабий-танқидий ишларидан адабиётимизнинг энг муҳим даврларини, проблемаларини, намояндаларини ва маҳсулотини тавсифловчи ишларини ажратиб олишга аҳамият берди. Баъзи мақолалар (масалан, Машраб ҳақидаги мақола) мазмун жиҳатидан маълум даражада эскирган бўлса ҳам, муҳим масаланинг ўз вақтида қандай қўйилганини кўрсатиш учун бу мажмуага киритилди. Турли вақтларда ёзилган адабий-танқидий ишларда бир хил адабий ҳодисаларга қайта-қайта мурожаат этиш муқаррар бўлгни учун, бу ишларда баъзан учраб турадиган фактлар, баҳолар ва фикрлар такрорини ушбу нашр учун йўқ қилиш лозим топилмади.
-
Прометей олови
О.Тоғаев,Адабиёт - инсонга зиё бахш этувчи қудратли мўъжиза, Унииг кучини одамзодга худолардан яширин олов ҳадя этган афсонавий қаҳрамон Прометей жасоратига қиёс қиладилар, Прометей оловн фанда, адабиёт ва санъатда, ижтимоий ҳаётда ёниқ фаолият рамзи. Китобга эсдалик, ёш адиблар ижоди, ёшлар образлари акс э эттирилган асарлар ҳақидаги мақолалар, адабий баҳс ва мактублар киритилган.
-
Замондошлар
Л. Қаюмов,Филология фанлари доктори, Тошкент Давлат университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қатор мақола ва асарлари сизга яхши таниш. Хусусан, олимнинг Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ҳаёти ва ижодини муфассал таҳлил қилувчи илмий трилогияси нашриётимиз томонидан « «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1970) сарлавҳалари остида нашр этилган эди. Лазиз Қаюмовнинг баъзи мақолалари адабиётимиз тарихи масалаларига бағишланган бўлиб, шулардан бири бўлмиш «Анбар отин» китобини биз 1964 йилда нашр этганмиз. Олимнинг яна бир қанча мақолалари адабиёт ва санъатнинг назарий масалаларини ёритиш йўлида ёзилган бўлиб, улар «Бадний ижод ҳақида таълимот» (1971) китобида жамлангандир. Лазиз Қаюмов 1950 йилдан буён адабиётшунос, танқидчи сифатида адабиётимиз майдонида хизмат қилиб келмоқда. Мазкур мажмуа шу давр давомида ёзилган адабий мақолалардан ташкил топди. Ҳамза Ҳакимзода, Ҳусайн Шамс ва Ҳамид Олимжондан бошқа китобда тилга олинган барча адиблар билан тадқиқотчи шахсан учрашгани, кўпгина а адиблар ўзлари ҳақида ёзилган мақолаларнинг асосий тезисларига қўшилганликлари, таҳлил этилаётган кўпгина асарларнинг тугилиши ва муҳокама жараёнида танқидчи гувоҳ бўлганлиги учун мажмуанинг номи «Замондошлар» деб аталди. Табиийки, адабиётшуносга замондош бўлган ижодий жараён жуда бой ва унда адиблар ва асарлар кўп. Мазкур мажмуа муаллифи бу бой адабиётни тўла қамраб олишни асло даъво қилмайди. Айни вақтда, ушбу мақолалар ижоди таҳлил этилаётган адиблар фаолиятининг ҳам барча томонини эмас, балки айрим қирралари- нигина ёритиб, шу штрихлар орқали маълум даражада ижодкор- ларнинг адабий портретини яратишга қаратилганлигини алоҳида айтиб ўтиш лозим.
-
Асарлар тўплами. Саккиз томлик. Саккизинчи том
Михаил Шолохов,M. Шолохов асарлари тўпламининг ушбу сўнгги, VIIII томига «Ниятдошлар», «Нафрат мактаби» ва «Инсон тақдири» аби ажойиб ҳикоялари киритилган. Шу билан бирга китобдан лкан адибнинг очерклари, фельетонлари, мақолалари ва турли тайтларда сўзлаган нутқларн ҳам ўрин олган.
-
Аблулла Тўқай
Иброҳим Нуруллин,Машҳур татар адиби И. Нуруллиннинг мазкур асари атоқли татар демократ шоири ҳамда мутафаккири Абдулла Тўқайнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Тўқайнинг номи ўзбек китобхонларига яхши таниш. Мазкур асарнинг ўзбек тилида нашр этилиши икки қардош халқ орасидаги адабий дўстлик алоқаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади деган умиддамиз.
-
Қудратли тўлқинлар олами
Н.Шодиев,Ёш олим, филология фанлари кандидати Нарзулла Шодиевнинг мазкур рисолосида атоқли адиб, икки марта Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ш. Р. Рашидовнинг Қудратли тўлқин романи, асосида социалистик реализм поэтикасининг муҳим масалаларидан психологик таҳлилга оид кузатишлари ўз ифодасини топган. Олим Шароф Рашидовнинг психологик таҳлил маҳорати сирларини ишонарли ва атрофлича ёритишга ҳаракат қилади. Атоқли адибнинг ижодий лабораторияси сирлари билан кенг китобхонлар оммасини таништиришга қўл уради.