-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва оммавий ахборот воситалари
Ғулом Мирзо, Садриддин Хидиров,Huquq sohalari, -
Huquq sohalari,
-
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти
Олломов Я., Беков И. Р.,Huquq sohalari, -
Huquq sohalari,
-
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси
М. Нажимов, М. Утемуратов,Huquq sohalari, -
Huquq sohalari,
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари
Н. Сабуров, Ш. Сайдуллаев,Huquq sohalari, -
Huquq sohalari,
-
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари
М. Хамидова, Ш. Асадов,Huquq sohalari, -
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқароларнинг бурчлари
М. Хамидова, М. Баратов, -
Huquq sohalari,
-
Huquq sohalari,
-
-
-
Huquq sohalari,
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Конституциясининг 8 йиллигига бағишланган тантанали маросимида сўзлаган нутқи
И. А. Каримов,Мустақил тараққиёт ва истиқлол йўлида, янги жамият, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида қанча кўп тажрибага эга бўлаётган эканмиз, илгари учрамаган оғир, ўта мураккаб синов ва ҳаёт тўфонларини енгиб, пешона теримизни тўкиб, янги марраларни қўлга киритиб эзгу орзу-ниятларимиз сари қадам қўяётган эканмиз, ҳеч шубҳасиз бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ барчамиз учун муқаддас ва азиз бўлмиш Ўзбекистон заминида яшаётган ва меҳнат қилаётган инсонлар учун муҳим бир ҳақиқат тобора аниқ ва равшан бўлиб бормоқда
-
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишда Президент Ислом Каримов асарларидан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма
Мазкур услубий қўлланма жамоамиз томонидан ушбу фармойишда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан амалга оширилган тадбирлардан биридир. Қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг хуссусиятлари, демократик моҳияти, халқимиз ҳаётида тутган ўрнини чуқур ўрганишни таъминлаш мақсадида Президент Ислом Каримовнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашларидан фойдаланишга оид услубий тавсия ишлаб чиқилди.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва оммавий ахборот воситалари
Ғулом Мирзо, Садриддин Хидиров,Ҳозирги кунимизни газета ва журналларсиз, радио ва телевидениесиз тасаввур қилиб бўлмайди. Зеро, улар жамият аъзоларига ахборот етказиб берувчи асосий оммавий воситалардир. Ушбу рисолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқий мақоми, оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, ахборот олиш кафолатлари ва эркинликлари акс этган муҳим қоидалар талқини ҳамда уларнинг амалдаги ифодаси, шунингдек оммавий ахборот воситалари фаолиятининг фуқароларнинг мурожаатлари, сайлов жараёнлари, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан алоқадор жиҳатлари ҳусусида сўз юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг конститутцияси ва жамоат бирлашмалари
Хамидова К.,Ушбу рисолада жамоат бирлашмалари тушунчаси ва Конститутцияга алоқадорлиги, фуқаролик жамиятида жамоат бирлашмаларининг ўрни ва роли масалалари, шунингдек жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунчилик тизими ҳақида баён этилган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси: Молия ва кредит
Ҳожиев Э.,Ушбу рисолада мустақил Ўзбекистон молия ва пул-кредит тизимининг мазмун-моҳияти очиб берилган бўлиб, мамлакат ривожланишининг ҳозирги босқичида давлат бюджетини мустаҳкамлаш, қайишқоқ солиқ сиёсатини олиб бориш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий аҳволини соғломлаштириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ва инвестициявий фаолиятларини ривожлантириш учун йўналтирилган молия сиёсатини амалга оширишнинг аниқ йўллари ва усулларини тартибга солишда унинг роли кўрсатиб берилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти
Олломов Я., Беков И. Р.,Ушбу рисолада маҳаллий давлат ҳокимияти ва унинг тизими, вазифа ва ваколатлари тўғрисида маълумотлар берилган.
-
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ ВА ЖАМИЯТНИНГ ИҚТИСОДИЙ НЕГИЗЛАРИ
Шухрат ФАЙЗИЕВ,Ушбу рисолада Узбекистон Республикаси Конституциясининг жамиятнинг иктисодий негизлари деб, номланган XII бобида мустахкамланган коида-талабларнинг ижтимоий-иктисодий ва хукукийэкологик ахамияти баён этилган.
-
Мустақиллик ҳуқуқ демакдир
Й.Назаров, Ш.Рўзиназаров,Мустакиллик жамиятимизда ҳукуқий уйгониш даври- ни бошлагани шубзҳасиз. Утмишда ҳуқуқий ислоҳот” мавхум тушунча сифатида кулланилган булса, эндиликда эса ҳуқуқий ҳаётнинг барча сохаларини уз ичига қамраб оладиган ва реал воқеликни узида акс эттирадиган давлат сиёсати куринишида туе олмовда.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси
М. Нажимов, М. Утемуратов,Ушбу рисолани ёзишдан мақсад Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моҳияти билан кенг халқ оммасини янада яқинроқ таништириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг конституциявий ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ масалаларни китобхонларга етказишдан иборатдир. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва суд ҳокимияти
М. Рустамбоев, А. Алламуратов,Ушбу рисолада суд ҳокимиятининг тушунчаси ва тизими таҳлил этилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди , Ўзбекистон Республикаси Хўжалик судларининг Конституциявий фаолияти ва ваколатлари ёритилган. Судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, одил судловнинг конституциявий тамойиллари(принциплари) ва кафолатлари ёритилган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари
Н. Сабуров, Ш. Сайдуллаев,Ушбу рисолада инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг негизи ҳисобланган шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, уларнинг асосий мазмуни ва турлари ҳамда уларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган амалдаги қонунчилик ва унинг кундалик ҳаётдаги ҳолати тўғрисида маълумотлар келтирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва давлат суверенитети
Ҳ. Муҳамедов,Рисолада Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатидаги асосий белгилари, халқ ҳокимиятчилигининг мустаҳкамланиши, давлат ҳудуди, давлат тили, давлат рамзлари, давлат пойтахти ҳақида сўз юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти
М. Рустамбоев,Ушбу рисола тўрт қисмдан иборат бўлиб, дастлабки қисмда Президент институтининг тарихан вужудга келиши ва ривожланиши таҳлил этилган. Кейинги қисмларда хорижий мамлакатларда Президентлик институти ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий мақоми, ваколатлари кўрсатиб ўтилган. Президентлик институти аҳамияти ва унинг фаолияти ҳусусида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари
М. Хамидова, Ш. Асадов,Рисолада инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси ва турлари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашнинг конституциявий асослари ҳамда уларга оид қонун ҳужжатлари атрофлича таҳлил этилган. Унда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлари ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқароларнинг бурчлари
М. Хамидова, М. Баратов,Рисолада фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган - Конституция ва қонунларга риоя этиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш бурчлари ҳақида фикр юритилади. Рисолада амалдаги қонун ҳужжатларидан, Президентимиз маърузалари, фармонлари ва ҳукумат қарорларидан фойдаланилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқаролик
У. Хатамов, А. Рахманов,Ушбу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан Ўзбекистан фуқаролиги тушунчаси ва унинг моҳияти, фуқароликка эга бўлиш, унинг тўҳтатилиши, болаларнинг фуқаролигига оид масалалар ҳамда фуқароларга нисбатан ҳуқуқий ҳимоя кафолатлари, фуқаролик ҳуқуқий ҳолати билан бевосита шуғулланувчи давлат ҳокимияти идораларнинг фаолияти ифода этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ҳамда кўп фуқароликка эга бўлган шахсларнииг ҳуқуқий ҳолатига доир тушунчалар ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқи ва жараёни
Аҳмедов Д., Ҳошимхонов А.,Ушбу рисолада Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёни тушунчаси, мазмуни, моҳияти, сайлов ҳуқуқининг конституииявий асослари ва тамойиллари, мамлакатимиэ қонунчилигининг халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳамоҳанлиги, шунингдек, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамла сайлов жараёнига оид масалалар қисқача баён этилган.
-
Конституция ва қонуннинг устунлиги
Исломов З.,Ушбу рисолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларидан бири бўлган Конституция ва қонуннинг устунлигининг мазмун моҳияти, демократик конституция - ҳуқуқий давлат қуришнинг асоси , қонун устуворлиги - қонунийлик ва ҳуқуқ- тартиботнинг зарур шарти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими - ҳуқуқ ҳукмронлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш билан алоқадор масалалар ҳусусида сўз юритилади
-
Теория механизмов и машин
Н. И. Лелитский,Излагаются методы исследования и проектирования современных машин и приборов в объеме, предусмотренном программой курса «Теория механизмов и машин» для механико-математических факультетов университетов.
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва халқ ҳокимиятчилиги
Аҳмедов Д. Қ.,Ушбу рисолада демократия ва халқ хокимятчилигининг тушунчаси, шаклланиш тартиби тўғрисида фикр юритилган.