-
Ўзбек тилининг тарихий морфологияси
Э. Фозилов,Ушбу китоб туркий тилларнинг энг қадимий ёдгорликлари морфологиясини ёритишга бағишланган. Бунда бой фактик материаллар асосида сўз туркумларининг форма ва маъно тараққиёти бирма-бир баён этилади. Бу китоб туркий тиллар, жумладан, ўзбек тили тарихий тараққиёти процессини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Китоб тил ўқитувчилари, турколог мутахассислар, илмий ходимлар ва филология факультети студентларига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилидан маърузалар мажмуаси
М.А.Ҳамроев,Мазкур мажмуа ўзбек тили фанининг барча бўлимларини қамраб олга бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тили ҳақида анча тўлиқ маълумот бериш учун мўлжалланган. Бу тўплам педагогика институти ва университетваринин бошлангич таылим методикаси, дефектология, педаггика ва исихология мактабгача тарбия факультетлари талабалари, шунингдек, олий ўқув юртларит кирувчилар учун ўзбек тили бўйича қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин Мажмуа Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети Илмиі кенгаши йиғилишининг 1999 йил 29 январь 8-сонли қарори билан нашрга тавсия килинган.
-
Ўзбек тилида машқлар тўплами
Р.Икромова К.Қосимова,«Ўзбек тилидан машқлар тўплами» педагогика институтларининг бошлангич синф ўқитувчилари тайёрлаш ва дефектология факультетлари учун мўлжалланиб, амалдаги «Ўзбек тили» программаси (авторлар: C. Усмонов, А. Азизова) ва «Ўзбек тили тили» дарслиги (авторлар: М. Мирзаев, C. Усмонов, И. Расулов) асосида тузилди. Тўпламда «Ўзбек тили»к курсннинг ҳамма бўлимлари юзасидан ўтказиладиган амалий машғулотлар кўзда тутилди. Машқлар ўтилганларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги билим бериш учун тайёргарлик принципи всосида жойлаштирилди. Студентларнинг онгли ўзлаштиришларини ҳисобга олиб, ҳар бир бўлимда орфографик хатоларин топишга, ижодий фикр юритишга мўлжалланган машқлар берилди. Баъзи темаларнинг жойлаштирилишига қисман ўзгартиш киритилди. Масалан, ажратилган бўлаклар гап бўлаклари билан уйғунлаштирилди. Пунктуацияга доир машқлар синтаксис бўлими ичида берилди. Машқ шартлари, схема ва жадвалларни тузишда, факультетнинг специфик хусусиятнни ҳисобга олган ҳолда, оддийдан мураккабга тадрижий равишда ўтишга эътибор берилди.
-
Ўзбек тили
Ҳ. Абдураҳмонов Э.Шодмонов А. Рафиев,Қўлланмани тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан олий ўрта махсус ўқув юртларининг рус группалари ва рус мактаб. ларида ўзбек тили ўқитиш бўйича нашр этилган дарслик ва қўлланмалар, шунингдек, рус ҳамда ўзбек тилшунослигидаги назарий ва ўқув-методик адабиётлар асос бўлди. Қўлланманинг «Сўз боши», «Фонетика» ва «Синтаксис» қнемлари профессор Х. Абдураҳмонов, «Морфология» («Равишь ва «Ердамчи сўз»лардан ташқари) қисми доцент Э. Шодмонов, «Равиш ва ёрдамчи сўзлар» бўлимлари, «Луғат» қисми доцент A. Рафиев томонидан ёзилган. Мазкур қўлланма ҳунар-техника билим юртларига мўлжалланган дастлабки иш бўлганлиги учун авторлар қўлланмани яхшилаш ва такомиллаштиришга ёрдам берувчи фикр-мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қиладилар.
-
Ўзбек тилида ёрдамчи сўзларнинг семантик-грамматик хусусиятлари
Р. Расулов,Ушбу монографияда айрим ёрдамчи сўзлар ва улар иштирокида ҳосил бўлган грамматик конструкцияларнинг семантик-грамматик хусисуятлари статистик ва трансформацион усуллар орқали ўрганилади, асосий ва қўшимча грамматик мазмунлари таҳлил қилиниб, шу асосда уларнинг морфологиядаги ўрни белгиланади ҳамда у ёрдамчилар билан ҳосил бўлган синтактик конструкциялар фактик материаллар асосида атрофлича изоҳланади. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва талабаларига мўлжалланган.
-
Жим Рон Энг саара асарлари
Жим Рон,Натижалар ва турмуш даражамиз - бу ҳаракатларимиз оқибатидир, бироқ буларнинг бошида юқорида келтирганимдай, дунёқараш, шахсий фалсафа, ҳаётга муносабат ва бизнинг фаолиятимиз турибди. Биз оқибатни ўзгартирмоқчи бўлсак, унинг сабабига таъсир қилишимиз керак. Лекин кўпчилик одамлар оқибатдан нолишади, шикоят қилишади, сабабни эса ё эслашмайди, ё ундан айб қидиришмайди. Китобни шундай мутолаа қилингки, унинг фикрлари, ғоялари сизни ҳаётингизни яхши томонга ўзгартириш мақсадида руҳлантира олсин. Сиз китобни ўқиб илгари пайқамаган ўз имкониятларингизни кўра бошлайсиз
-
Навоий ва Аттор
Е.Э.Бертельс,Йирик шарқшунос олим Е.Э.Бертельснинг ушбу монографиясида Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут- тайр» ва Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг «Лисон ут-таир» асарларининг қиёсий-типологик таҳлили берилган. Олим Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асари Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарининг таржимаси эмас, балки ўзига хос оригинал асар эканлигини кўплаб мисоллар ёрдамида асослаб бсрган. Монография филологларга, файласуфларга за, умумаи, Алишер Навоийнинг адабий мероси масалалари билан қизиқувчи кеггг китобхонлгр оммасига мўлжалланган.
-
НАВОИЙ „ФАРҲОД ВА ШИРИН" ВА УНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Эркинов Содир,Улур ўзбек шоири Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони Шарқдаги кўпгина адабиётлардаги Хамса анъанаси асосида яратилган бўлиб, уни форс-тожик, озарбайжон, уйғур ва турк адабиётларидаги Фарҳод ўрин олган асарлар билан қиёсий ўрганиш, бир томондан, адибнинг бу мавзуни ишлашдаги катта маҳоратини намойиш қилса, иккинчи томондан, адабиётлар ўртасида қадимдан давом қилиб келаётган ўзаро алоқаларни ҳам бирмунча кенг тасаввур қилишга имкон беради. Қўлингиздаги монографияда шу масала диққат марказига қўйилган. Бундан ташқари, Навоий анъаналарининг кейинги давр адабиётидаги ўрни масаласи ҳам тадқиқ этилади. Китоб илмий ходимлар, адабиёт ўқитувчилари, олий ўқув юртлари филология факультети студентларига мўлжалланган.
-
Алишер Навоий лирикаси ва халқ оғзаки ижоди
МУҲАММАДЖОН ҲАКИМОВ,Мазкур асарда Алишер Навоийнинг халқ оғзаки ижоднга илмий-назарий қарашлари, Навоий лирикасининг етакчи жанри бўлган ғазалга халқ ижодининг таъсири ҳамда Навоий лирикасида халҳ афоризмларининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Асар илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентлари, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Эргаш шоир ва унинг достончиликдаги ўрни. Тадқиқотлар
Тўпламда этоқли ўзбек халқ шонри Эргаш Жуманбулбул ўғлининг санъаткорлик маҳорати, достончиликдаги ўрни ва совет фольклори ривожига қўшгин ҳиссасини ёритувчи мақолалар ўрин олган. Асар адабиётшунослар, фольклористлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчилари ва студентлари, шунингдек, халқ ижоди билан қизнқупчи кент катобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
우즈백 민적은 결거 누구에게도 의전하지 않을 것이다
Islom Karimov,이슬람 카리모프의 「우즈벡 민족은 결코 누구에게도 의존하지 않을 것입니다」는 우즈베키스탄 독립 이념과 민족 자주의식을 다룬 저작이다. 저자는 우즈벡 민족의 역사와 문화, 그리고 독립을 향한 투쟁 과정을 강조한다. 그는 국민의 단결과 자주적 발전이 국가의 미래를 결정한다고 주장한다. 또한 젊은 세대가 조국에 대한 사랑과 책임감을 가져야 함을 역설한다. 이 책은 우즈벡 독립사상 형성에 중요한 역할을 한 정치·철학적 저서로 평가된다.
-
Алишер Навоий ва Хоразм авлиёлари
Ҳамидхон Исломий,Рисола ҳазрати Нажмуддин Кубро ва унинг устозлари, шогирдлари тўғрисида Алишер Навоий ёзиб қолдирган манба асосида битилгандир. Рисолада Нажмуддин Кубронинг тасаввуф сулукида таълим ва тарбия олишидаги саргузаштлари баён этилган. Муаллиф Куброга боғлиқ тасаввуф сулуки аҳллари тўғрисида қалам тебратар экан, унинг нозик сиру-асрорларини ўқувчига тақдим этишга интилади, руҳият кароматларини инсоннинг ботини орқали такомиллашда ифода этади. Асарда Кубронинг устозлари ва шогирдлари орқали тасаввуфга боғли бўлган масалалар баён этилган. Рисолада илк бор Хоразм авлиёлари Абдуллоҳ Муборак, Паҳлавон Маҳмуд, Алауддин Аттор, Абул Вафо Хоразмий, Умра-атун Хоразмия, Шайх Алоуддин Хоразмий, Хубби Хожа, Шайх Абул Ҳасан Ишқий, Мукри Маҳмуд каби авлиёлар фаолияти тўғрисида фикр юритади.
-
"Мажолисун-нафоис" нинг таржималари
М.Ҳакимов,Ўзбек халқининг мутафаккир шоири Алишер Навоий мероси ўз давридаёқ мухлислар орасида кенг тарқалган эди. Шоир асарларидан айримлари эса форс-тожик тилига таржима ҳам қилинган эди. Қўлингиздаги рисолада Навонй «Мажолисун-нафонс» асарининг форс-тожик тилидаги икки таржимаси, уларнинг фазилатлари, бу асарларнинг адабиётлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида сўз боради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоийга талпинган юрак
О.Сафаров,Рисолада ўзбек мумтоз адабиётининг етук билимдони в аз аткаш тадқиқотчиси, сермаҳсул олим ва меҳрибон мураббий филология фанлари доктори, профессор Раҳим Жўра ўғли Воҳидовнинг ҳаёт ва ижод йўли ёритилган, унинг адабиётшуно сифатидаги фаолияти умумлаштирилган. Рисола барча адабиёт илми ҳавасмандларига мўлжалланган
-
Асрлар оша мушоира
С.Эркинов,Шарқда жуда эрта шаклланиб, такомил топа борган «Фарҳод ва Ширин» қиссасига кўплаб мумтоз сўз усталари: Фирдавсий, Низомий, Хусрав Деҳлавий, Ориф Ардабилий, Алишер Навоийлар мурожаат этганлар. Уларнинг мазкур қисса қаҳрамонлари ҳақидаги халқ қарашлари ва гуманистик адабиёт анъаналарини давом эттириб, ривожлантириб яратган асарлари Шарқ достончилиги такомилига, адабиётлар ўртасидаги алоқалар тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Қўлингиздаги китобчада шу масалалар борасида фикр юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Алишер Навоий
О.Шарафиддинов,Олим Шарафиддиновнинг бу асари Алишер Навоийнинг туғилганига 500 йил тўлиши муносабати билан юбилей комитети топшириғига биноан ёзилган бўлиб, 1939 йилда босилиб чиққан. Олим Шарафиддинов кейинчалик ҳам бу асарни мукаммаллаштириш устида ишлади, асарга янги боблар қўшди, Алишер Навонйнинг ҳаёти, даврига онд қисмларга анча аниқлик киритди. Қўлиигиздаги бу нусха Олим Шарафиддиновнинг рафиқаси филология фанлари кандидати Шарифа Абдуллаева томонидан тайёрланди, Нашрга тайёрлашда аввалги нашрга кирмай қолган, Шарқ ва Ғарбдаги олимларнинг навонйшунослик бўйича қилган ишлари ҳақидаги бобни тўлалигича киритилган, илгариги нашрда авторнинг «Хамса» ва бошқа бўлимлар бўйича қисқартирган қисмлари ҳам тикланган. Асар композиция жиҳатидан ҳам автор редакциясига яқинлаштирилган, шундай қилиб, бу нашр анча тўлдирнлган ва мукаммал нашрдир.
-