-
-
Haykaltaroshlik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Siyosat va uning hamjamiyat taraqqyotidagi roli,
-
-
-
-
Iqtisodiyot,
-
-
-
Илм ва маънавият
Қодиров Сарвар,Ушбу рисола маънавият ва унинг ўзига хос қирралари,мустақиллик моҳияти, миллий истиқлол мафкураси, комил инсон фазилатлари, устоз ва шогирд одоби каби мавзуларга бағишланади.Рисолада ушбу маънавий масалалар ҳаётий мисоллар билан таҳлил килинган ва Сиз азиз ўқувчини илм ва маънавиятга чорлайди.Рисола талаба-ёшларга мўлжалланган.
-
Мустакиллик даври ўзбек меъморчилик ва монументал хайкалтириидик санъати
Х. Султонов,Ушбу альбом-рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг бевоситаташаббусива раҳбарлигида мустақиллик даврида миллий ва меъморчилик ва ҳайкалтарошлик санъати равнақ топаётгани ҳамда бу соҳа ривожида кузатилаётган янгича ғоявий-бадиий йўналиш ва ўзгаришлар хусусида сўз юритилади. Айни шу даврда меъмор ва ҳайкалтарошларимиз томонидан яратилган, юрти- мизнинг турли ҳудудлари ва хорижий давлатларда қад ростлаган ёдгорлик мажмуалари ва монументал асарларнинг ёрқин суратлари китобдан ўрин олган.
-
Назарий поэтика масалалари
Жўрақулов Узоқ,Адабиётшунос Узоқ Журақуловнинг мазкур китоби “Бадиият ва назария”, “Адабий-тарихий жараён”, "Жаҳон адабиёти муаммолари”, “Чизгилар" деб номланган тўрт бўлимдан ташкил топган. Китоб филолог-мутахассислар. катта илмий ходим-изланувчилар, филология, журналистика, фалсафа факультетлари магистратура, бакалавриат босқичи талабалари ва барча бадиий ижод масалаларига қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Инқилоб ва ижод
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг сермазмун ва кўпқиррали ижодий фаолияти ўзбек совет маданияти тарихида катта ўрин эгаллай- ди. Адабиётшунос Лазиз Қаюмовнинг мазкур китобида Ҳ. Ҳ. Ниё- зийнинг поэтик ижоди таҳлил қилинади. Автор шоирнинг бир қанча янги топилган асарларини ҳам тадқиқот доирасига киритиб, бу темани анча кенг планда ёритган. Ушбу тадқиқот ишида атоқли шоиримизнинг ижодий эволюцияси ва ўзбек совет адабиёти тари- хида тутган ўрни кўрсатиб берилади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг халқ озодлик ҳаракатига ва Улуғ Октябрь социалистик революция- сига бўлган муносабати китобнинг марказий мавзуидир.
-
-
Дарёлар уфқи-денгиз
М.Қўшмоқов,Шоир ва адабиётшунос Муҳаммадали Қўшмоқовнинг мазкур адабий танқидий мақолалар тўплами асосини фольклор ва классик шеърият намоёндалари ижодига, жумладан, ўзбек халқ оғзаки ижодининг айни даврдаги маданнӣ жараёнда тутган мавқеи, достончи Эргаш Жуманбулбул ўғли Ленииномаси, демократ шоир Муқимий шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлилига бағишланган тадқиқотлари ташкил этади.
-
Бир кун қайтаман
А. Қосимов,Инсон умри беиз кечмайди, меъмордан қаср, бастакордан куй, шоирдан сўз қолади. Марҳум шоир Асқар Қоси- мовнинг «Бир кун қайтаман» тўплами унинг вафотидан кейин эълон қилинаётган биринчи китобидир. Мазкур китобга шоирнинг эълон қилинмай қолган шеърлари билан бир қаторда «Фаввора», «Мовий осмон», «Замин кўрки», «Толбаргак» «Кўнглим кабутари», «Сирлар» каби қатор тўпламларидаги әнг сара шеърлари ва «Сирлар» драматик достони киритилди.
-
Сен ёнмасанг, мен ёнмасам...
Пирмат Шермуҳамедов,Таниқли публицист, филология фанлари доктори, Ўзбекистон ССР Ёзувчилир союзи қошидаги Оролни мухофаза қилиш комитетининг раиси Пирмат Шермуҳамедовнинг ушбу китобига қайта куриш руҳидаги долзарб мавзуларга бағишланган публицистик асарлари киритилди. Уларда муаллиф Орол денгизини сақлаб қолиш, пахта якка ҳокимчилигига карши кураш, табиатни ва инсон соғлигини асраш муаммолари ҳақида мулоҳаза юритади.
-
Гулбоғ насими
Шоислом Шомуҳамедов,Шарқона ҳикоят услубида ёзилган кичик-кичик ҳаётий ҳикоялардан таркиб топган ушбу мажмуа муаллифнинг бундан илгари нашр этган «Гулбоғ» (1972) ва «Гулбог сайри» (1978) китобларининг тадрижий давоми бўлиб, муаллиф унда турмушимиздаги салбий ва ижобий ҳодисаларни қаламга олади, одамлар табиатида учрайдиган яширин тубанликни фош этади, улар устидан кулади, ўзининг ахлоқий қарашларини ифода этиб, китобхон онгига сингдиради. Қатра ҳикоялар замирида муаллиф бошидан кечирган, ўзи мушоҳада этган воқеалар ётгани сабабли уларни бадиий ифода этилган ёндомалар дейиш ҳам мумкин. Уларнинг ахлоқий-тарбиявий қадри айни шунда бўлиб, кўплаб китобхонлар қалбида акс-садо беради.
-
Отам ҳақида
Ҳабибулла Қодирий,Бу хотираларни ёзишда, асосан, Қодирий асарларидаги баъзи маълумотларга жуда оз бўлса-да, қолдиқ ҳужжатларга, яқинларнинг оғзаки берган шаҳодатларига ва кўпроқ у киши тарбиясида ўн тўққиз йил яшаб кўрган-кузатган, ёшликда эшитган ўз хотираларимга суяндим
-
-
Излай-излай топганим
Б.Қосимов,Коммунизм инсониятнинг излай-излай топган буюк ғоясидир. Даврнинг воқеа ҳодисаларига доимо ҳозиржавоб бўлган шеърият ана шу гояни ва бу қутлуг жамиятга бориш йўлларини асримиз нинг бошларидаёқ тадқиқ қила бошлади. Адабиётшунос олим Бегали Қосимовнинг ушбу китобида 1905 -17 йиллардаги ўзбек инқилобий шеъриятнинг манбалари, майдонга келиши ва хос хусусиятлари, эстетик принциплари асосий тадқиқ объекти қилиб олинган.
-
Қадимий ҳикматлар
Мазкур китобга энг қадимга даврдан то 13 асргача бўлган афсоналари ва қиссаларидан иборат умумтуркий ёзма ёдгорликлари киритилган.
-
Анъанавий жамият ва уни модернизациялаштириш стратегияси
Қодиров Анвар,Ўзбекистан халқи хаётида икки палатали парламент тартибига ўтиш муҳим бурилиш бўлди. Бирок, Президент И.Каримов Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисида таъкидлаб ўтганидек «бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади - бу демократик давлат, фукаролик жамияти куриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чукурлаштириш, одамлар онгида демократии кадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва катъият билан боришдир".
-
Пул алифбоси
Бодо Шефер,Ҳар бир инсон туғилгандаёқ бой бўлиш ҳуқуқига эга бўлади, деган машҳур қоидага биноан, муаллиф пул билан муомала қилиш жараёнларини кенг китобхонлар оммасига батафсил (болалар тилида) тушунтириб беради: пул ни қандай тежаш, тўғри сарфлаш, қарзларни ўзиш - хуллас, биринчи миллион долларни қандай қилиб ишлаб топишни ўргатади.
-
-
Проблемы структурной лингвистики
Коллектив.,Работа посвящена анализу теоретических и методологических основ структурной лингвистики как направления языкознания. Рассматриваются принципы системного описания языка, соотношение формы и содержания, понятия структуры, уровня языка и языковой единицы. Особое внимание уделяется методам выявления языковых отношений — парадигматических и синтагматических связей, а также вопросам фонологического, морфологического и синтаксического анализа.
-
Contemporary money, banking, and financial markets. Theory and practice
C.Michael,Why write а textbook on money, banking, and financial markets? As we set out on this project, we envisioned a book that would be different and, we believed, better than those available in the market: a book that (1) would deal with the real-life financial system and the real-life conduct of monetary policy, (2) would be based on a coherent, recognizable, economic framework, and (3) would be accessible to anybody who has completed an introductory course on the principles of economics. Accessibility is crucial. Why write a book if it cannot be read by those it addresses? But sacrificing substance for accessibility would be a hollow success. A substantive approach to money, banking, and financial markets requires an analytical framework that permits one to tackle important issues rather than to skirt them, especially during a period of great change and even upheaval in financial markets, as the past 15 years have been.
-
Тентакнинг тажрибаси 2
Норбеков М.,Бу китобда муаллиф китобхонни ҳаракатга келтириш, бу ҳаётга нима учун келганини эслашга мажбурлаш, ўзидаги ижодкорни, орзуларга берилувчи инсонни ва шоиртабиатлиликни уйғотиш учун нафақат бор кучини, шу билан бирга ўтгиз йиллик сабоқ бериш тажрибасини ҳам ишга солади. Аниқ мўлжалга олинган ва қатъий йўналтирилган тепкилар ёрдамида Мирзакарим Норбеков танангизнинг чангини қоқиб туширар экан, ўта муваффақиятли, ўта бетакрор ва жуда бахтли бўлиши учун китобхонни яхшилаб силкитиб олади.
-
Кеча ва бугуннинг сабоқлари.
О.Ёқубов. Ғ.Ҳотамов,Севикли адибимиз О.Ёқубов ва ёш ёзувчи Ғ.Ҳотамов ижодининг қишлоқ ҳаётига боғлиқ жиҳатлари кўп.Кейинги йилларда улар яратган қатор насрий ва публицистик асосларда заҳматкаш пахтакорларнинг оғир меҳнати турмушнинг зиддиятли муаммолари ёрқин акс эттирилади.