-
Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами II
А.САЪДУЛЛАЕВ, Х.МАНСУРОВ, А.ВОРИСОВ, Г.ХУДОЙБЕРГАНОВ, Р.ҒУЛОМОВ,Matematika., -
Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами 3
А.САЪДУЛЛАЕВ, Г.ХУДОЙБЕРГАНОВ, X.МАНСУРОВ, А.БОРИСОВ, Т.ТУЙЧИЕВ,Matematika.,
-
Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами II
А.САЪДУЛЛАЕВ, Х.МАНСУРОВ, А.ВОРИСОВ, Г.ХУДОЙБЕРГАНОВ, Р.ҒУЛОМОВ,Ушбу китоб «Ўзбекистон» нашриётида чоп этилган «Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами», 1 жилдининг давоми бўлиб, у ўз ичига кўп ўзгарувчили функцияларнинг лимити ва узлуксизлиги, дифференциал ҳисоб, функционал кетма-кетликлар ва қаторлар, хосмас интеграллар, параметрга боглик хос ҳамда хосмас интеграллар, каррали интеграллар, эгри чизикли ва сирт интеграллари, Фурье қаторлари мавзуларини олади. Мазкур китоб Тошкент Давлат университети математика факультети ўкитувчиларининг бир гуруҳи томонидан ёзилган бўлиб, унга математика ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури ҳамда Т. Азларов ва Х. Мансуров томонидан ёзилган икки жилдлик «Математик анализ» китоби асос қилиб олинган. Қўлланмани ёзишда муаллифлар ҳар бир математик тушунча ва таърифни мос мисол ва масалаларни батафсил ечиш орқали таҳлил қилиб ўқувчиларга етказишга ҳаракат килдилар. Қўлланмада 1300 га яқин мисол ва масалалар келтирилган бўлиб, уларнинг 250 дан ортиги гулик ечими билан берилган. Китоб қўлёзмасини ўкиб, унинг яхшиланишига ўз хисcаларини қўшган профессорлар Ш. Ёрмуҳамедов, Р. Ашуpов, доцентлар Т. Тўйчиев, М. Мамировларга муаллифлар ташаккур изҳор қиладилар. Қўлланманинг сифатини янада яхшилаш борасидаги фикр-мулоҳазалар учун муаллифлар аввалдан ўз миннатдopчиликларини билдирадилар.
-
Математик анализ курсидан мисол ва масалалар тўплами 3
А.САЪДУЛЛАЕВ, Г.ХУДОЙБЕРГАНОВ, X.МАНСУРОВ, А.БОРИСОВ, Т.ТУЙЧИЕВ,Мазкур китоб университетлар ва педагогика институтлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, ўқув адабиёти Давлат таълим стандартининг бакалавр мутахассислиги Б.01.01.00 «Математика», Б.01.02.00 - «Татбиқий математика ва информатика» ва Б.01.03.00 - «Механика» йўналишларига мос келади. Кўлланма олти бобдан иборат бўлиб, унда комплекс сонлар, комплекс аргументли функциялар, элементар функциялар ва улар ёрдамида бажариладиган конформ акслантиришлар, комплекс аргументли функциянинг интеграли, қаторлар, чегирмалар назарияси мавзулари баён этилган. Кўлланмада 161 та мисол ва масалалар батафсил ечим билан таъминланган ҳамда 2076 та мисол ва масалалар мустақил ечиш учун тавсия этилган. Қўлланма қўлёзмасини ўқиб, унинг мукаммаллашишига Ўз ҳиссаларини қўшган Тошкент давлат университети математик анализ кафедраси аъзоларига муаллифлар ўз мин натдорчиликларини билдирадилар.