-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tarix,
-
-
Қатағон қурбонлари
Усмонов Ислом,Вақт шундай тезкорки уни қайтариб бўлмайди. Қатағон йилларининг қонли зулми боис қанчадан-қанча асл ватандошларимиз мангуликка бош қўйди
-
Тошкентнома
Абдулазиз Муҳаммадкаримов,Ушбу китобда тарихий ва топонимик маълумотлар асосида хозир- ги Тошкент ҳудудида яшаган аждодларимизнинг кимлиги, даҳа ва маҳаллалари, топонимикаси ва у ердаги ўтшиш обидалари орқали шаҳримиз тарихини янада ёритиш максад қилиб қўйилган. Шаҳримизда шаклланган дастлабки даҳа ва маҳаллалар, 山аҳар дарвозалари, бозорлари ва сув тармоқларининг атамалари тал кин килинади
-
Миллий уйғониш: Жасорат, маърифат, фидойилик
Бегали Қосимов,Мазкур тадқиқот жадидчиликнинг шаклланиши, тарихи, манбалари, ижтимоий-сиёсий, маданий-адабий ҳаракатчилик билан алоқаларини умумлаштириш йўлидаги тажрибалардан биридир
-
Ўзбекистон тарихи манбалари
Аҳмедов Б.,Ушбу китоб-"Ўзбекистон тарихи манбалари(қадимги замон ва ўрта асрлар)" "Ўзбекистон тарихи"дан қўлланма сифатида ёзилган бўлиб,Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта аср тарихини ўрганишда ёрдам беради.Китобдэ кадимги Эрон, юнон, Рим, Хитой, араб, форс ва қадимги ҳамда ўрта аср туркий тилларида ёзилган ва бизнинг замонимизгача етиб келган. Қўлёзма манбалар таҳтил килинади. Қўлланма тарих муаллимлари, олий укув юртлари тарих факульгетларининг талабалари, умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган
-
Пандлар
Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Собир,Ушбу китобда 1898 йилда чор Россияси ибтидодига қарши кўтарлиган Андижон қўзғолонинг раҳбари бўлган Дукчи Эшоннинг то шу кунгача кўпчилик учун номаълум бўлган "Ибрат -ул-ғофилийн" номли асарининг бир қисми ҳамда Фозилбек Отабек ўғлининг Андижон қўзғолони ва Дукчи Эшон ҳақида ҳикоя қилувчи "Дукчи Эшон воқеаси" номли асари биргаликда диққатингизгга ҳавола этилган
-
Руҳият алифбоси
Баҳодир Карим,Адабиёт рухият алифбосидир. Инсон руҳиятини англаш муш-кул, машаккатли. Бадиий адабиёт инсон калбини, рухиятни тушуниш сари йўл очади... Ушбу китобга адабиётшунос, мунаккид Баҳодир Каримнинг нас-рий ва шеърий асарлар тахлили, адабий танқидчилик ва устоз ада-биётшунос олимлар ҳамда адабиётшунослик методлари тўғрисида ёзган мақолалари жамланган. Маколаларда бадиий ижоднинг кўп-гина назарий масалалари дунё адабиётшунослиги мезонлари асосида талкин килинган. Китоб филолог мутахассислар, адабиёт муаллим-лари ҳамда бадиий ижодга кизикадиган адабиёт муҳибларига мўл-жалланган.
-
Сиз билган дукчи эшон
А.Эгамназаров,Биз хар йили сентябрь ойи бошида Мусстақиллик кунини зўр тантана билан нишонламоқдамиз. Хеч шубҳа йўқки, бу байрам Ўзбекистонда қардошлик оиласида яшаётган барча халқларнинг энг улуғ, энг мўътабар, энг қувончли байрами саналади ва бундан кейин хам шундай бўлиб қолади
-
Ҳаким ота китоби (Сулаймон Боқирғоний ҳақида хикоя)
Темурпўлат Тиллаев,Ҳаким ота китоби рисоласи Шарқ маданияти хазинасининг бебаҳо дурдоналаридан биридир. Тасаввуф оламининг ҳақиқат ва Ҳақ йўл ҳақидаги улуғвор ғоялари рисоладаги ҳар бир ривоятларига халқона бир санъаткорлик билан сингдириб юборилган
-
Ўрта Осиёда математика тараққиёти ва уни ўқитиш тарихидан
С.А.Аҳмедов,Биз халқимизнинг узоқ йиллар давомида яратган беҳисоб моддий ва маънавий бойликлари билан фахрланамиз. Улуг Октябрь социалистик революциясидан кейин совет халқи асрлар давомида ўз ота- боболари яратган илмий ва маданий бойликларнинг чинакам эгаси бўлиб қолди. В. И. Ленин ўтмиш жамиятлардан мерос қолган маданият, фан, техника ва санъатни танқидий асосда ўзлаштириш ва қайтадан ишлаб чиқиш зарурлигини (1920 йил, коммунистик ёшлар союзининг III съезди) кўрсатиб ўтган эди.
-
Ўзбекистоннинг атоқли тарихшунос олимлари
Аҳмедов Б.,Олимнинг мазкур китобида Ўзбекистонда VIII-XIX асрлар орасида яшаб ижод этган атоқли тарихшунос олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилади
-
Тожикистон халқ фожиаси ва дард-алами
Ғ. Ҳайдаров, М. Иномов,Таҳлилчи мутахассислар томонидан тайёрланган ушбу китобда ёш суверен республика бўлган бугунги Тожикистондаги аҳвол, кимларнингдир айби билан фуқаролар урушининг қонли даҳшатларини ўз бошидан кечирган халқнинг дарду аламлари ғоят зўр масъулият билан, далиллар асосида ёритилган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Кўҳна қалъалар диёри
Т. Қиличев,Қўлланмада қадимий Хоразм (Хозирги Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний туманлари) заминида антик ва ўрта асрлар даврида қурилган кўҳна қалъалар, янги шаҳарлар тарихи қизиқарли ҳикоя қилинади. Қўлланма тарих ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, ундан талаба ва мактаб ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин
-
Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари
Б. Аҳмедов,Қўлланмада Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихига оид турли тилларда (лотин, қадимги Эрон, хитой, араб, форс, туркий тилларда) ёзилган қўлёзма манбалар, аниқроғи уларнинг энг муҳим- лари, қисқа шаклда таҳлил қилинади. Манбаларнинг мазмунига қисқа тарзда тўхтаб ўтилган. Махсус боб қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганишда марксизм-ленинизм классиклари асарларининг роли ва аҳамиятини кўрсатишга бағишланган. Олий ўқув юртлари талабалари, тарих ўқитувчилари ва Ўзбекистон халқлари тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Бизким, ўзбеклар
Иброҳимов А.,Ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов Бизким, ўзбеклар деб аталган, мириқиб ўқиладиган янги асар ёзибди. Асар ўз юрти, ўз жонажон халқининг ўтмишини беҳад севган, қадрлаган ва шу қадрлаши, севиши даражасида унинг моҳияти, аҳамиятини теран тушунган ижодкор инсоннинг ўтмиш ҳақида маданиятимизнинг мустаҳкам, бақувват илдизлари ҳақидаги ўй-мулоҳазалари, юракдан кечирган илҳомий таҳлилларидир
-
Қадимги Ўрта Осиё тарихи
А.Сагдуллаев,Китоб ўқитувчилар, талабалар ва умуман, қадимги тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
O'zbekiston tarixi solnomasi
Q.Rajabov, F.Hasanov,Mazkur kitobda eng qadingi davrlardan bugungi kungacha O'zbekiston tarixining muhim voqealari va asosiy sanalari xronologik tarzda o'z aksini topgan. Kitobni tuzuvchi mualliflar Vatanimiz tarixidagi muhim voqealar, davlat arboblari, yirik sulolsr vakillari, mashhur shoirlar, hukumdorlar va boshqa tarixiy shaxslar haqidagi muhim ma'lumotlarni ixcham matnda aks ettirgan.
-
Туркистон миллий озодлик ҳаракати (Мустабид тузумга қарши 1916 йил ва 1918-1924 йиллардаги халқ курашлари тарихшунослиги)
Доно Зиёева,Маълумки,жамият хаётида,шу жумладан ўтмишда содир бўлган мухим тарихий воқеалар жараёнлар тадқиқ этишда замондошларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари таҳлили мухим ахамият касб етади. Зеро,бу қарашларда ўша воқеалар,тарихий ходисаларнинг иштирокчиси ёки гувоҳи бўлган замондошларнинг фикр-мулоҳазалари мужассамланган бўлади
-
Математикадан олимпиада масалалари
А.Тоҳиров, Ғ.Мўминов,Ўқув қўлланмада кўп йиллар давомида ўрта мактаб 8-11-синфлари бўйича вилоят математика олимпиадаларида берилган мисол ва масалалар жамланган бўлиб, мисол ва масалалар ечимлар ва тегишли кўрсатмалар билан таъминланган.
-
Ўзбекистон халқлари сиёсий -ҳуқуқий фикрлари тарихидан (XVII-XIX асрлар)
Тошқулов Ж.,Ушбу қўлланмада XVII-XIX асрларда Ўзбекистон ҳудудида бўлган давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти ҳақида умумий маълумотлар, бу даврда шаклланган ва ривожланган сиёсий- ҳуқуқий фикрлар асосий оқимлари, уларнинг кўзга кўринган вакилларининг давлатнинг келиб чиқиши, моҳияти ёритилган
-
Истиқлол-бахтим саодатим...
Султонмурод О.,Қўлингиздаги рисолада Истиқлолнинг 16 йилига шу жараёнларга бевосита гувоҳ бир фуқаронинг кўзи билан қаралди. Чунки йилдан йилга Истиқлол моҳиятини англашга интилиш кучайиб бораёганини сезмаслик мумкин эмас