-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари
Дўстжонов Т., Мирҳамидова М., Ҳасанов С.,Huquq sohalari, -
-
-
-
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmada etnologiya fanining tanxi, tadqiqot mavzusi, etnologik ma’ lumotlarni to'plash, qayta ishlash, tahlil qilish usullari va uning nazariy muammolari yoritilgan. Unda sayyoramizning etnik manzarasi, turli xalqlarning etnologik tavsifi, turli mintaqalarda yashovchi xalqlarning etnomadaniy o'ziga xosligi, ulaming antropologik, geografik va lingvistik tasnifiga alnhida e ’tibor qaratilgan. Shuningdek, turli mintaqalarda yashovchi etnoslarning urf-odat va marosimlari, milliy qadriyatlari, etnomadaniyati borasida ham qiziqarli m a’ lumotlar bayon qilingan.
-
-
Ўзбек халқ байрамлари
Қорабоев У.,Ушбу китоб ўзбек халқининг бир неча минг йиллик байрамлари тарихиҳақида бўлиб, ўқитувчи ва талабалар, маданият ходимлари,байрам-тадбир ташкилотчилари учун мўлжалланган
-
Антик маданият ва маънавият хазинаси
Исо Жабборов,Тарихчи-этнограф ва файласуф олим Исо Жабборон номи кеиг китобхонларга яхши таниш. У ўзининг тарихий-этнографик, фалсафий асарларида ибтидоий маконлар давридан то яиги замонгича бўлган воқеаларни қаламга олади. Чунончи, муаллиф ушбу китобида Хоразм воҳасида яшаб ўтган қадимги аждодларимизнииг турмуш тарзи ва машғулотлари, уларнинг моддий маданиитини ва маънавияти тўғрисида атрофлича фикр юритади, археологик қазишмалар ва этнографик тадқиқотлар натижасида қўлги киритилган ажойиб кашфиётлар ҳоқида қизиқарли маълумотлар беради
-
Математик анализдан мисол ва масалалар ечиш
Т.Шарифова, Э.Йўлдошев,Ушбу қўлланма педагогика институтлари ва университетларининг физика факультетида ўтиладиган математик анализ фани дастурига мослаб тузилган. Унда 1300 га яқин мисол ва масалалар берилган бўлиб, улардан 300 дан ортиғи ечиб кўрсатилган, қолганлари учун эса жавоблар келтирилган. Қўлланмадан асосан педагогика институтлари ва университетларининг физика факультетида таҳсил оладиган талабалар учун бағишланган
-
Темурийлар даври ёзма манбаларида марказий осиё
О.Бўриев,Ушбу китобда Темурийлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида Марказий Осиёнинг XIV— XV асрлардаги маъмурий-худудий бўлиниши, табиати, ҳўжалиги, халқаро алоқалари географияси ва топонимияси хақида сўз юритилади; манбалардан таржима-лавхалар хам илова этилган.
-
Темур тузуклари
Амир Темур,Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаурда марказий ҳокимиятни қулга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, ўз тасарруфига киритиши, буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган
-
Buyuk ajdodlarimiz
M.Aminov, F.Hasanov,Ushbu kitob Turon, Movorounnahr zaminida yashab o'tgan, "ulug' bobolarimiz", "buyuk ajdodlarimiz" deb sharaflab, g'ururlanib tilga olib kelingan mo'tabar zotlar haqida yozilgan
-
Сомон йўли
Хуршид Даврон,Янги туркумий мажмуа - "Сомон йўли"нинг ушбу сонига башарият тараққиёти йўлида катта куч-ғайрат сарфлаган, ғаройиб ютуқларга эришган сиймонинг тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи бадиалар, афсона ва ривоятлар киритилган. Мажмуада Амир Темур таваллуд топган жой, туғилган ва вафот этган вақти қаерда дафн этилганига доир ҳар хил фикрлар берилиши муаллифларнинг турли манбалардан фойдаланганлари оқибати эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тўпламда айрим тарихий атамалар, шахс ва жой номлари муаллифлар томонидан қўлланган шаклда берилмоқда
-
Амир Темур туғилган жой ёхуд занжирсарой қиссаси
Равшан Поён,Бадиа, ёинки, тадқиқот - қиссада соҳибқирон туғилган жой ҳақидаги манбалар гувоҳлиги қаламга олинади, ривоятларга нигоҳ ташланади. Улуғ бобомиз болалиги билан боғлиқ воқеалар зуваласида мўғуллар босқини, сиёсий воқеа-ҳодисаларга ғаразли баҳо беришдек сўнгги давр фани иллатларига ҳам муносабат билдирилади
-
Амир Темур ҳақида ҳикоялар
Аҳмедов Б,Буюк бобомиз Амир Темурнинг ҳаёти. Давлатчилик сиёсати ва саркардалик фаолияти пайтида амалга оширган улуғ ишларини ўрганишга мамлакатимиз томонидан катта эътибор берилган. Ҳалқимизнинг босиб ўтган йўлни, маънавиятимиз, адабиётимиз тарихига олтин саҳифалар битиб кетган ўша XIV-XV асрларда яшаган барҳаёт сиймоларни тушунишда ҳам буюк бобокалонимизнинг ҳаёти ва амалга оширган ишларини ўрганиш, ҳаётига, шахсиятига синчков назар солиш алоҳида аҳамиятга эга
-
Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз
Ушбу мажмуадан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг буюк соҳибқурон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган анжуман ва тантаналарда сўзлаган нутқлари ўрин олган
-
Ingliz tili grammatikasi
Muhammad G'apporov, Robiya Qosimova,O‘zbekiston Respublikasining xorijiy fi lologiya, huquqshunoslik, sharq tillari, iqti sod yo‘nalishlarida ta’lim beruvchi akademik litseylari o‘quvchilariga mo‘ljallangan maz kur «Ingliz tili grammatikasi» qo‘llanmasi hozirgi zamon Buyuk Britaniya, AQSH, Rossiya va O‘z bekiston olimlarining tajribalaridan keng foydalanib yaratilgan.
-
Ekologiya huquqi
Narzullayev O. X.,Ushbu kitob Tabiiy resurslarni muhofaza qilish va undan foydalanishning huquqiy tartibga solinishini nazariy muammolariga bag`ishlangan. Unda tabiiy resurs (yer, yer osti, suv o`simlik va hayvonot dunyosi, atmosfera havosi) tushunchasi, ekologik munosabatlarining subyektlari va obyektlari, foydalanish huquqining vujudga kelish asoslari....
-
Турон давлатлари йилномаси
Носир Муҳаммад,Ушбу китобда муаллиф 2.5 минг йилдан ортиқроқ вақт мобайнида минтақамизда вужудга келган қадимги давлатлар ва ҳукмдор сулолалар, туркий қабила ва уруғлар ҳақида ҳикоя қилади. Давлатчилигимиз тарихи, машҳур ҳукмдорлар ҳақидаги маълумотлар, туркий халқлар кечмишининг ранг-баранг саҳифалари мозий ихлосмандларини, энг аввало, ёшлигимизни қизиқтиради, деб ўйлаймиз
-
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг долзарб муаммолари
Дўстжонов Т., Мирҳамидова М., Ҳасанов С.,Мазкур ўқув қўлланмада Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шаклланиш тарихи, қонуниятлари, ўзига хос хусусиятлари, конституциявий-ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий, маънавий- маърифий асослари; Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари илмий-назарий ва ўқкув-методик жиҳатдан яхлит муштаракликда муфассал ёритилган.
-
Ўзбекистон байрамлари
Қорабоев У.,Китобда кўп кенг йиллик ўзбек халқ байрамларининг назарий-амалий асослари, хусусиятлари, шакллари ёритилган. Шунингдек Ўзбекистонда нишонланадиган замонавий байрамлар тасниф қилиниб, табиат, маҳнат, маданият байрамлари, ижтимоий, оилавий, миллий, диний байрамларга тариф берилган. Қўлланмада 100 дан ортиқ тарихий ва замонавий байрамлар махсус ўрганилган, улар ҳақида маълумотлар берилган
-
Сайид Исломхўжа (Сиёсий, маданий-маърифийф фаолияти)
А.Садуллаев,Рисолада XIX аср охири ва XX аср бошларида Хива хонлигида ижтимоий-сиёсий аҳвол,мустамлакачилик ва хонлик даврининг истеъбдоди,Сайид Исломхўжанинг хокимият тепасига келиш,хонликни жахолат ва қалоқликдан уни чиқариш ва илғор давлатлар қаторига кўтариш мақсадида амалга оширган ислоҳатлар мужассамланган
-
Банк ҳуқуқи
А.Зуляров,Бозор муносабатларига ўтиш шароитида банклар фаолиятида катта Ўзгаришлар юз бермокда. Ушбу ўқув қўлланмада республикамиздаги банк тизими, унинг таркибий тузилиши, банкларда тезкор ҳисоб ишларини ташкил этилишининг ҳуқуқий асослари ёритилган. Муаллиф меъёрий хужжатлар асосида банк тизимининг ҳуқуқий масалаларини баён этган. Кулланмадан олий ўқув юртлари, коллеж талабалари, молия ва банк тизими ходимлари фойдаланиши мумкин.
-
Математикадан қўлланма
T. A. Азларов, М. А. Мирзааҳмедов, Д. О. Отақўзиев,T. A. Азларов, М. А. Мирзааҳмедов, Д. О. Отақўзиев, М. А. Собиров, С. Т. Тўлаганов. «Математикадан қўлланма» нинг II қисми ўз билим ва малакаларини муста- кил шугулланиб оширувчи муаллимларга аталган программанинг II босқичига асосан, мос келади. Китоб «Тўпламлар назарияси элементлари», «Математик логика элементлари», Математик индукция методи», «Математик структуралар», «Топология элементлари» бўлимларидан иборат. «Математикадан қўлланма, 1 ва II» китобларини дорилфунун ва педагогика институтлари талабалари учун ўқув қўлланмаси сифатида тавсия этиш мумкин.]