-
-
-
Matematika,
-
-
Matematika.,
-
-
-
-
-
Jamiyat siyosiy tizimi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Molekular fizika
Q. Suyarov, Sh. USmanov, J.Usarov,Molekular fizika: o'quvchilarga yordamchi qo'llanma.
-
Қизиқарли география
Абдуғаниев Исомиддин, Маматкаримов А,География дунёдаги энг қадимги ва энг қизиқарли данлардан биридир. Икки минг йил муқаддам бунёдга келган, ўз тараққиёт йўлида халқлар савиясининг юксалиши ва маданиятининг ривожланиши билан боғлиқ бўлган география фани ҳозирги пайтда ҳалқимиз олдида турган мураккаб илмий-ҳўжалик вазифаларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.
-
Математик анализ фанидан лаборатория ишлари тўплами 2 қисм
Мадраҳимов Р.М., Ваисова М.Д,Ушбу қўлланма 1 курс талабалар учун мўлжалланган бўлиб,1 курс ўқув дастури асосида тузилган ва ўқув адабиёти давлат таълим стандартининг бакалавр мутахассислиги "Математика" йўналишига мос келади.Қўлланма 2 ўқув семестрида "Математик анализ" фанидан лаборатория ишлари учун мўлжалланган бўлиб,аниқмас интеграл,аниқ интеграл, аниқ интегралнинг баъзи бир тадбиқлари,кўп ўзганувчи функция,кўп ўзгарувчи функция лимити, кўп ўзгарувчили функция узлуксизлиги ва текис узлуксизлиги, кўп ўзгарувчили функциянинг ҳосиласи ва дифференциали, экстремумлари ҳамда ошкормас функциялар мавзуларини ўз ичига олади.
-
Математикадан масалалар тўплами
М.И.Сканави,Ушбу тўплам олий ўқув юртларига кирувчилар учун қўлланма бўлиб , шу билан бирга ёзма ва оғзаки кириш имтиҳонлари материаллари тузишда олий техника ўқув юртларининг олий математика кафедраларига ёрдам беришни кўзда тутади.
-
Математика олимпиадалари масалалари 2-қисм
Ш. А. Аюпов, Б. Б. Рихсиев, О.Ш.Қўчқоров,Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, академик лицейлар ва педагогика институтлари математика факультети талабалари, математика ўқитувчилари ҳамда математикага қизиқувчи барча касб эгалари учун мўлжалланган. Ундан олимпиада масалалари жой олган бўлиб, ўқувчилар ўз устида ишлашлари учун жуда қулай қўлланма ҳисобланади.
-
Математика олимпиадалари
Ш. А. Аюпов, Б. Б. Рихсиев, О.Ш.Қўчқоров,Бу китобча ушбу номдаги ўқув қўлланмалари туркумининг биринчи қисми бўлиб, у математикага лаёқатли ўқувчиларни вилоят, Республика ва халқаро математика олимпиадаларига тайёрлаш учун мўлжалланган. Туркумнинг ҳар бир қисми элементар математиканинг деярли барча соҳаларидан турли даражадаги қийинчиликда бўлган 100 тадан масалаларни ўз ичига олади. Уларнинг кўпчилиги учун жавоблар ва ечиш йўллари кўрсатилади. Масалани тўла ечиш учун ўқувчи қисман мушоҳадаларни ўзи мустақил амалга ошириши лозим. Тақдим этилаётган китобчалар туркуми математика бўйича тўгараклар ва синфдан ташқари машғулотлар учун муҳим кўлланма бўлиб хизмат қилади, деб умид билдирамиз.
-
Карвак хотира киоби
Раҳманова Юлдузхон, Оллоқулиев Каримбой,Мазкур илмий-оммабоп китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5598 сонли фармойишига асосан ёритилган
-
Оқдарбанд хотира китоби
Ю.Раҳмонова, Х.Матназаров,Мазкур илмий-оммабоп рисола Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон курбонларининг меросини янада чуқур урганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга дойр қушимча чора-тадбирлар туғрисида»ги фармойишига асосан нашрга тайёрланди. Китобда Хоразм вохасининг Окдарбанд қишлоғида яшаган эронийларнинг тарихи, бу маскандан етишиб чиққан тараққийпарвар инсонлар хаёти, шунингдек, мустабид совет тузуми даврида ушбу қишлоқ ва умуман, Қушкупир туманидан қатагон қилинган, қадр-қиммати топталган юртдошларимиз хақида маълумотлар Урин олган. Шу билан бирга, мустакиллик йиллари Окдарбандда амалга оширилган улкан узгаришлар, бунёдкорликлар ёритилган. Ушбу китобни яратишда Узбекистан Миллий архиви, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи архиви, Хоразм вилояти давлат архиви, Урганч давлат университети тузилмасидаги Хоразм вилоятининг Қатагон қурбонлари хотираси музейи архиви, Окдарбанд ахлининг шахсий архивлари, оғзаки тарих материаллари ва бошқа тегишли давлат архивлари хужжатларидан фойдаланилди. Уйлаймизки, мазкур китоб Сиз, азиз укувчиларга маъкул булади ва китоб жавонингиздан кенг ўрин олади.
-
Асрга тенг йиллар
Баходир Бобожонов, Қаҳрамон Мадраҳимов,Хоразм вилотятининг мустақиллик йилларидаги тарихини, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва ислоҳотлар тадрижини,халқимизнинг эзгу нияти мақсадларини акс эттирувчи манба сифатида аҳамиятга эга
-
Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги
Рўзиназаров Ш., Файзийв Ш., Каримов Д.,Мазку қўлланмада қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигига оид қонун ҳужжатлари рўйхати ва уларда қўлланилган асосий тушунча ва атамаларнинг изоҳли луғати.
-
Бобурийзодалар
Сотимов Ғофуржон,Ушбу рисолада хорижда яратилган тарихий манбаларда таянилган ҳолда Хиндистонда Захириддин Мухаммад Бобур томонидан асос солинган боборийлар салтанати ҳақида, бу салтанатни мустаҳкамлаш ва қудратини янада оширишга ҳисса қушган бобурийлар шаҳзода ва маликаларнинг шахсияти, инсоний қиёфаси ҳақида қимматли маълумотлар берилган
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
И. Ҳошимов,Қўлингиздаги китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкалаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади
-
Олти аср адолати
Исмоил Жўрабеков,Ушбу мажмуада ўрин олган мақолалар таниқли давлат ва жамоа арбоблари, йирик олимлар ва адиблар қаламига мансуб
-
Ижод сеҳри
Норматов У.,Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира,суҳбатлардан ташкил топган. Мунаққид адабий жараённинг долзарб муаммолари, бадиий ижоднинг сирли-сеҳрли жумбоқлари устида қизғин баҳс-мунозаралар олиб боради, янгича талқинларни тақдим этади. Табиийки, бу хил баҳс, талқинлар адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
-
Темур ва Улуғбек даври тарихи
Оқилхон Одилхон,Мазкур китобда ўрта асрларга оид қўлёзма манбалар асосида яратилган ва архивлардан ахтариб топилгпн аниқ маълумотларга таянган ҳолда Амир Темур ва унинг набираси Мирзо Улуғбек даврларидаги сиёсий воқеа-ҳодисалар, иқтисодиёт масалалари, мазкур салтанатлардаги маданият ва санъат равнақи ёритилади
-
Қонун тили мезонлари
Нусратулло Атоулло ўғли Жумахўжа,Ушбу қўлланмада қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари, қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва қабул қилиш тартиби, қонунларни маъқуллаш жараёни ҳамда қонунларни имзолаш ва кучга киритиш тартиби назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.
-
Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача
Абдиримов Бекзод,Қипчоқ даштидан Синд дарёсигача, Шарқий Туркистондан Форс кўрфазигача ястаниб ётган катта саҳролар, текисликлар, тоғ ва адирлар, воҳаларни ўз ичига олган Хоразмшоҳлар давлати дунёда барпо этилган энг йирик империялар қаторида турарди. Марказий Осиё ренессанси номи билан келадиган илм-фан, маданият, санъат, қурилиш ва бошқа соҳаларнинг кескин ривожланишига шароит яратган бу империя ҳам бошқа Шарқ ва Ғарб давлатлари каби мўғулларнинг босқинларидан пароканда бўлди
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmaning asosiy maqsadi ijtimoiy gumanitar yo'nalishida ta'lim olayotgan talabalarga etnologiyaning eng muhim vazifalari va muammolari hamda zamonaviy tadqiqot uslublari borasida dastlabki bilimlarni berishdan iborat.