-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Uch og’ayni botirlar
Hasanov A.,Jahonning boshqa xalqlari kabi o'zbek xalqi ham o'z ertaklariga boy. O'zbek xalq ertaklarida millatimizga xos rahm-shafqat, zukkolik, mehmondo'stlik, rostgo'ylik, saxiylik kabi o'nlab fazilatlar ustuvordir. Ertaklarimiz bolajonlarimizning рок ko'ngliga toza suvdek shildirab kiradi. ular ongini musiqa yanglig' chulg'ab oladi. Shu jihatdan qaralganda o'zbek xalq ertaklarini ma'nolar xazinasiga o'xshatish mumkin. „Uch og'ayni botirlar" nomli ertaklar kitobi ushbu xazinadan olingan bir hovuch hikmat majmuyidir.O'ylaymizki, bu kitob bolalarning doimiy hamrohiga aytanadi. ularni ezgulik sari yetaklashga xizmat qiladi.
-
Кўнгил риштаси
Тўхта Аййюб,Кўнгил кўнгилдан сув ичар деганларидек, кўнгил кўнгилдан сув ичди-ю, лекин қаттиқ тақдир зарбасига учради. Туман ҳокимининг ўғли Али севгилисининг ўрнига олий ўқув юртига ўқишга жўнатилди ва бир умр виждон азобида қолди. Ўрмон хўжалиги бўйича яхши мутахассис бўлиб етишган Али туманнинг энг чеккасида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлаб, қуриб бораётган ўрмонни сақлаб қолиш бўйича тадқиқот олиб боришга аҳд қилди. Бу ерда у беш йил аввал йўқотган севгилиси Гулжаннат ва ўғлини топди. Уйғур ёзувчиси Тўхта Аййюбнинг "Кўнгил риштаси" қиссаси Али ва Гулжаннатнинг беғубор севгиси, тақдир тақозоси билан улар бошига тушган ҳаёт зарбалари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Эзгуликка эш кўнгил
A.Алимбеков,Ушбу рисолада танируш шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилади. Адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков адибнинг кўп йиллик ижод маҳсули бўлган шеър, хикоя, роман ва драмалари ҳақида фикр билдирар экан, уларнинг туб мохиятига эътибор қаратади. Шунингдек, мазкур асарлар инсон руҳиятининг инъикоси сифатида ўрганилган, таҳлилга тортилган. Менглибой Муродов ижоди ва фаолияти тўғрисида илк адабий портрет бўлган мазкур рисола адабиёт мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Кўнгил қуши. Шеърлар
Юсуфжон Ҳамидов,Бу тўплам сурхондарёлик ёш шоирнинг шеърларидан тартибланди. Юсуфжон шеърларидаги ватан, инсон, дунё, ёшлик туйғулари - тиниқ, юраклар каби қайноқ. Бу шеърлар шубҳасиз, бугунги ва эртанги ўзбек шеърияти дарёсига ирмоқлардан оқиб киражак.
-
Кўнгил фасллари
Х.Холниёз,Адабиёт бор экан, ижодкорлик, шоирлик каби фаолиятлар мангу яшайверади. Шоирнинг қўлимиздаги мазкур китоби ҳам ўзига хос услубу ифодаси билан, мавжланиб оқиб, адабиёт аталмиш улкан дарёга қўшилаётган ирмоққа ўхшайди.
-
Кўнгил дафтари
О.Ҳошимов,Мазкур тўплам таниқли ижодкор, фаол тарғиботчи, фахрий журналист Омонжон Ҳошимовнинг юрагидаги сўзлар, қалбида тинчлик бермаётган фикрлар жамланмасидир. Юрақдаги, кўнгилдаги гапларни айтиш, айта олиш эса - бемисл бахт.
-
Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола
Жереми Дронфилд,Вена, 1939 йил. Нацистлар полицияси оддий ҳунарманд Густав Кляйнман билан унинг ўғли Фрицни ҳибсга олиб, уларни Бухенвальдга жўнатадилар. Маҳбуслар у ерда қийнок, очлик ва концлагер қурилиши бўйича тинкани қуритадиган огир меҳнатдан азобланадилар. Бир йил ўтгач, улар орасидаги ришталар оғир синовга дучор бўлади, Густавни Освенцимга жўнатадилар, бу эса, моҳиятан ўлим ҳукмини билдирарди, ва Фриц ўз жонини асраш хақида ўйламасдан, отасининг ортидан кетади. Густавнинг махфий кундалик дафтарига асосланиб ва архив материалларини синчковлик билан тадқиқ этган ҳолда, ушбу китоб илк бор акл бовар этмас жасорат ва Холокост тарихида ўхшаши бўлмаган тирик қолиш воқеасини баён этади. "Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола" одамларда яхши - ва ёмон жиҳатлар мавжудлиги, якинларнинг ўзаро меҳри ҳамда инсон рухининг қувватини эслатувчи асардир
-
-
Кўнгил нимадан қораяди. Одамийлик мулкига доир суҳбатлар. Учинчи китоб
Тохир Малик,Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.
-
Кўнгил
Азим Усмон,Усмон Азим ўзбек шеьриятининг уфқини кенгайтирган ижодкорлардан бири. У нафақат шоир, шунингдек, моҳир таржимон, драматург ва киносценарист ҳамдир- “Кўнгил» - шоир ёзган навбатдаги шеърлар китобидир. Шеърларда инсоннинг давр ва жамият ҳаётидаги ўрнини тушунишга, даврнинг оғриқли масалаларига эътибор қаратилади ва туну кун, ўлиму ҳаёт вужуду руҳ талошидан баҳслар давом эттирилган.
-
Кўнгил каъбаси. Ҳадислар талқини. 1-китоб
Т. Содиқова,Ушбу Турсиной Содиқовани "Ишқ ранги" китобида ҳадислар талқини берилган. Азиз китобхон! Эзгулик йўлида яратилган, фақат яхшилик ва олижанобликка чорловчи ушбу китоб қалбингизни умрбоқий маънолар, энг покиза ният ва даъватлар ила обод этади, деган умиддамиз. Дил покланмагунча инсоннинг тили, қўли, йўли покланмайди. Одамзодни минг кўйга соладиган, умрига минг бир фасл олиб кирадиган жавҳар кўнгил экан, азизларим!
-
Ғамзасин севдинг, кўнгил
Турсунов Р.,Ушбу тўпламда турли мавзудаги қўшиқ ва романслар жамланган. Уларнинг аксарияти тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Тўплам профессионал хонандалар ва ҳаваскорлар ижодиёти қатновчилари репертуарини кенгайтиришга ёрдам беради.
-
Кўнгил фалсафаси
Раҳим Х,Хушбоқ Радимнинг ушбу китобидан жой олган достон ва шеърлар чуқур фалсафий мушодадага йўғрилганлиги, тарихий маълумотларга бойлиги билан ўзига хос. Шеърларни ўқиганингизда Ватанга, буюк аждодларга, тарихга нисбатан чуқур хурмат ва мехру мухаббатни туясиз.
-
Йўлга чиқсангиз,манзил кўринади
Ҳакан Менгюч,Ҳар нарса ўз вақтини кутади.На гул ўз вақтидан олдин очилади,на қуёш вақтидан олдин чиқади.Бироз сабр қилинг : сизники бўлган сизга қайтади.
-
Одам бўлиш қийин
Умарбеков Ў,Шундай истеъдод эгалари борки, тенгдошлари ва замондошларининг ҳурмат-эътиборини қозониш бахтига муяссар бўладилар. Бунинг устига ўз замондош устозлари эъзозидан, баҳра топадилар. Ижоддаги бундай ҳолат фақат ўша истеъдоднинг бахтигина бўлиб қолмай, балки у мансуб бўлган адабиётнинг ҳам омади, равнақидан бир далолатдир. Бизнинг адабиётимиз бахтига бундай чинакам истеъдод соҳиблари анчагина. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбековнинг қўлингиздаги ушбу романи албатта сизга манзур бўлади деб ўйлаймиз.
-
Hiylagar bedana
Hasanov Abdulla,Jahonning boshqa xalqlari kabi o'zbek xalqi ham o'z ertaklariga boy. O'zbek xalq ertaklarida millatimizga xos rahm-shafqat, zukkolik, mehmondo'stlik, rostgo'ylik, saxiylik kabi o'nlab fazilallar ustuvordir. Ertaklarimiz bolajonlarimizning рок ko'ngliga toza suvdek shildirab kiradi. ular ongini musiqa yanglig' chulg'ab oladi. Shu jihatdan qaralganda o'zbek xalq ertaklarini ma'nolar xazinasiga o'xshatish mumkin. „Hiylagar bedana" nomli ertaklar kilobi ushbu xazinadan olingan bir hovuch hikmat majmuyidir. O'ylaymizki. bu kilob bolalam ling doimiy hamrohiga aylanadi, ularni ezgulik sari yetaklashga xizmai qiladi.
-
Кўнгилга сайр
Умид Али,Кишиларда адабиётга нисбатан сўниб бораётган меҳрни қайта тиклаш ва олов олдириш фақат шоирларнинг ёзувчиларнинг ўзларигагина боғлиқ эмас. Истедодли ижодкор Умид Али бир томондан ана шу меҳрнинг қайта бўй кўрсатиши иккинчи томондан ўзи ижодий етуклик сари бориш учун ўнлаб шоир ва ёзувчилар билан уларнинг рафиқалари билан учрашиб улар орқали кўнгил мулкига сайр айлаган
-
Кўнгил орзулари
Олиш Холиқназар,Сермаҳсул ижодкор Холиқназар Олишнинг шеърларида юртга садоқат, вафо туйғулари ўзига хос ташбеҳлар орқали гўзал ифода этилади.Мушоҳадага, самимийликка йўғрилган шеърлар сиз азиз китобхонни ҳам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
-