-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
O'zbek xalq maqollari
Mirzayev T., Musoqulov A., Sarimsoqov B.,Til, falsafa va badiiy ijodning o'ziga xos hodisasi sifatida yuzaga kelgan xalq maqollari folklorning ixcham shakl, ammo teran mazmunga ega bo'lgan bir janridir. Har biri tilimiz ko'rkini, nutqimiz nafosatini, aql - farosat va tafakkurimiz mantiqini hayratomuz bir qudrat bilan namoyish etgan va eta oladigan bunday badiiyat qatralari xalqimizning ko'p asrlik hayotiy tajribalari va maishiy turmush tarzining bami-soli bir oynasidir.
-
Мадаминбек
ҚАҲРАМОН РАЖАБОВ,Ушбу тарихий рисолада Туркистон мустақиллиги учун курашган Мадаминбек қўрбошининг суврати ва сийраги яхши очиб берилган. Навқирон истеъдодли олимнинг бу асарида Туркистон қўрбошилари ўртасида алоҳида ажралиб турган Мадаминбекнинг ҳарбий ва сиёсий фаолияти, юрт озодлиги йўлида олиб борган курашлари батафсил ёритилган. Муаллиф архив ҳужжатлари ва бошқа манбалар асосида илк маротаба Мадаминбекнинг тўлақонли сиймосини ярата олган. Мазкур тарихий рисола кенг китобхонлар оммасига мўджалланган.
-
Баҳоуддин Нақшбанд
Наврўзова Гулчехра,Мазкур фалсафий рисола нақшбандия тариқатининг асосчиси, машҳур авлиё Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда унинг таълимоти хусусида сўз боради.Рисола сўнгида Баҳоуддин Нақшбанд рубоийларидан намуналар ҳамда Бухорои шарифнинг етти пири-хожатон-нақшбандия тариқати назариётчиларининг номлари келтирилган.
-
XX аср ўзбек шеърияти антологияси
А.Орипов ва бошқалар,XX аср узбек шеърияти истеъдодларга бой ва ранг-барангдир. Бу давр назмида ҳар бир шоирнинг ўзига хос бадиий-эстетик оламини курсатадиган асарлар оз эмас. Уларни одам кумсайди. Гоҳида такрор ва такрор мутолаа қилгиси келади. «XX аср ўзбек шеърияти антологияси»ни тузувчилар уни тайёрлашда ўқувчи руҳиятидаги ана шу маънавий эҳтиёжни эътиборга олишга ҳаракат килдилар. Ушбу анталогия шеърият мухлисларига узига хос совға булибгина қолмай, ундан олий ўқув юртларида, коллеж, лицей ва ўрта мактабларда қўшимча ўқув қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
-
Усмон Хўжа
Ражабов Қ., Ҳайитов Ш.,ХХ аср тарих зарварақларида инсоният тараққиётига дахлдор буюк кашфиётлари, оламшумул воқеа ва ҳодисалари, мураккаб тақдирли ажойиб сиймолари билан муҳрланди.Усмон Хўжа(Усмонхўжа Пўлатхўжаев) ҳам Туркистон халқларининг миллий озодлиги, эрки ва мустақиллиги учун курашган ана шундай ёрқин шахслардан бири эди
-
Хоразм достонлари: Ошиқнома 6-китоб
С. Рўзимбоев,“Ошиқнома” рукни остида 6-китоб бўлиб чиқаётган ушбу мажмуага “Юсуф ва Зулайхо”, “Маликаи Зарнигор”, “Гавхарой”, “Саёд ва Хамро” достонининг оғзаки варианти киритилди. Мазкур достонлар ҳам китобхонларнинг эътиборига сазовор бўлади деган умиддамиз.
-
Файзулла Хўжаев
Ражабов Қ.,Ушбу тарихий эсседа таниқли давлат ва сиёсат арбоби Файзулла Хўжаевнинг мураккаб ва зиддиятли ҳаёт йўли кўрсатилган
-
Мирзо Улуғбек авлодлари
Файзиев Т., Кутбиддинов Ю.,Рисолада Шарқнинг буюк донишманд олими Мирзо Улуғбекнинг авлодлари хакидаги маълумотлар баён этилган
-
Бобурийлар сулоласи
М.Нуритдинов,Рисола тарихимизнинг энг ёрқин, шу билан бирга кам ўрганилган саҳифаларидан ҳисобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир қисмини ёритишга мўлжалланган. Кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу рисола зикр этилган сулоланинг бир қисми бўлмиш Бобурийлар авлодига бағишланади
-
Розимикин мендан ҳаётим
Ёрқин Абдуллаев,ир одам туғилди, меҳнат қилди. Зиё тарқатди. Оила қурди. Оқил фарзандлар тарбиялади. Одамларга яхшилик қилди. Мансаб талашмади. Ортиқча ҳою-ҳавасларга берилади.
-
Шукроналик ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Бу китобда шукроналик ва унинг ортидан келувчи осудалик борасида сўз кетади.
-
Одоб ва осудалик 18. Биринчи жилд
Ёрқин Абдуллаев,Одоб ( адаб) нима? Унинг дебочаси қаерда? Она қорнидами, ота-она ибратидами
-
Одоб ва осудалик 19 .Иккинчи жилд
Ёрқин Абдуллаев,Ким нимани ютса фақат одоб билан ютади, қуласа ҳам фақатгина беодоблиги туфайли қулайди.
-
Одоб ва осудалик. 20-сир. 3-жилд
Ёрқин Абдуллаев,Ким нимани ютса фақат одоб билан ютади, куласа ҳам фақатгина беодоблиги туфайли қулайди. Шу маънода ҳар қандай жамиятнинг осудалиги ва фаровонлиги ҳам энг аввало, фуқароларнинг одобу ахлоқига боғлиқ. Бу исбот талаб қилмайдиган оддий ҳақиқат. Ушбу китоб (сир) ана шулар ҳақида.
-
Шайтондан панох ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Айтишларича, шайтон инсонни гунох; ишларга ундаб, уни йулдан ураверар экан. У жуда ёмон экан. Эҳтиёт бўлиб турмасангиз, хар бир ишингизни назорат тарозусида тортиб турмасангиз, у ўзингизнинг гўштингизни ўзингизга едирар экан, ишонаверинг! У ақлингизни батамом ишлатмай кўйиши мумкин экан. Качонки, инсон гунох, ишларни ўзига одат қилиб олгач, шайтон уни тинч кўяркан. Сабаби, энди унга иш к,олмаган. У уз ишини қойилмақом даражада бажариб бўлган. Инсон эса энди шайтоннинг ишини ўзи бажараверар экан. Шундай аҳволга тушмаслик учун шайтондан панохланиш зарур.
-
Китобхонлик ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Китоб нега укилади? Илм олиш исгагида. Илм олишнинг нима зарурияти бор? Инсон уаётининг мазмун-моуиятини англаб етиш учун. Инсон мавжудлигининг асл моуиятини очиш калити борми? Бор. Бу - китоб укимокдик ва укмокдикдир. Демак, ran яна айланиб китоб ва китобхонлик мавзусига бориб такалмокда. Хуш, бу жараёнда китоб ва китобхонликнинг осудаликни таьминлашдаги урни кандай?
-
Касаллик ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Касаллик тўғрисида дунёда миллионлаб китоблар, дарслик ва ўқув қўлланмалар, монография ва илмий мақолалар ёзилган ва чоп этилган.
-
Ўлимни эслаш ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Хар нарсанинг ибтидоси булганидек, интихоси хам бор. Банданинг тутилиши ибтидо булса, унинг улими интиходир. Улим - хак,. Бирок, у жуда хам узок, яъни качон келишини хеч ким билмайди. У жуда хам якин, кош ила кабокдан хам якин. К,ачон, кай холда келиши номаълум булган, сирлар ичига яширинган. Улим шарбатини хар бир инсон, албатта, тотади
-
Статистика:мактаб яратган олим
Ф. Каримов,Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Олий таълим аълочиси, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ё.Абдуллаевнинг 80 йиллигига бағишлаб устозлар, дўстлар, шогирдлар ва қариндош-қишлоқдошларнинг дил изҳорлари жамланган. Китоб барча ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддаман.