-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Hurfikrlilik va diniy falsafa,
-
-
Олтин башоқлар
Пўлат Мўмин,Куйларимда шодлик тўла,бахтим бор, Юрагимда юртга берган аҳтим бор. Тинч сақлайман оқ сут берган ўлкамни, Мангу яшнар ............ кўклами!
-
Лирика
Пўлат Мўмин,Кўнгилдан кўнгилга йўл бор дейишади.Лекин китобхон кўнглига шеър билан боришдек машаққатли ва маъсулиятли йўл бўлмаса керак Бунинг учун ҳаётни нозик ҳис этиш,одамлар дилидагини билиш зарур , дейишади устозлар.
-
Davlat va huquq nazariyasi
Sh.A.Saydullayev,Mazkur darslik davlat va huquq nazariyasi moduli bo'yicha tayyorlangan bo'lib, unda modulning o'quv dasturi asosida mavzular va ularning mazmuniga oid javoblar, jadvallar, muammoli savollar hamda tavsiya etiladigan adabiyotlar ro'yhati o'z ifodasini topgan.
-
Davlat va huquq tarixi
H.Muhamedov,Ushbu darslik xorijiy mamlakatlar hamda O'zbekistonnning davlat va huquqi tarixini o'rganishga bag'ishlangan bo'lib, unda mazkur o'quv qursi o'rganadigan masalalar doirasi, ularga yondashish usullari, uning vazifasi, davrlarga bo'lib o'rganilishi, ahamiyati va shu kabi masalalar yoritilgan.
-
Қўшиқ айтиб
Пўлат Мўмин,Пўлат Мўмин ўзбек шеъриятида,хусусан болалар адабиётида ва қўшиқчилигида айтса айтгудек ижод қилаётган шоирдир.
-
Ҳаёт дарвозаси
О.Мухторов,Шоирлар Диёр Ватан олам - барчаси туғилган уй остонасидан бошланади.Мен насрда ҳам назмда ҳам қалаб тебратганим учундир шоир дўстларимнинг бу гапини қабул қилганман. Менга қадимий Бухорада туғилиш насиб этди ва қаддимни кўтармасимдан қаршимда ҳаёт дарвозаси кенг очилгандек бўлди.
-
Минг орол чечаклари
Эстон шоирларининг шеърий гулдастасини " Минг орол чечаклари" деб номладик.Бу тўпламда эстон халқининг отахон шоирларидан тортиб ёш шоирларигача ўз шеърлари билан қатнашади.
-
Жасур болалар
Латиф Маҳмудов,1971 йилда Тошкент телестудияси болалар ва ўсмирлар редакцияси хайрли бир ишни бошлади. «Ёзувчилар болаларга» номи билан ҳар бир ёзувчининг ижодига бағишланган махсус эшиттириш ташкил қилди. Ана шу туркум эшиттиришлар давомида адабиётимизнинг асосчиларидан тортиб, ўз қалами ва ўз овозига эга бўлган навқирон болалар адибларининг ижоди билан ёш телетомошабинларни таништириб бордик. Навбат Латиф Маҳмудовга келганда, у: «Мен ҳали бирон арзигулик асар ёзганим йўқ китобхонлар олдига нима деб чиқаман», деб рози бўлмади. Ниятимиз амалга ошмади.
-
Ma`muriy huquq
K.J.Gaziyev, A.A.Axrorov,Ushbu o'quv qo'llanmada ma`muriy huquq predmeti, subyektlari, manbalari; davlat boshqaruvining ma`muriy-huquqiy shakllari; ma`muriy protseduralar va ma`muriy akt; ommaviy xizmatlar ko'rsatish tartib-taomillari va davlat xizmati va shu kabi masalalar bayon qilingan.
-
Атиргул ва юлдузлар
М.Мирзаев,Азиз шеърхон. Қўлингиздаги мажмуа давримизнинг теран кечинмалари билан йўғрилган шеърлардан тузилди.Дунёда хамма нарса ўткинчи бўлиши мумкин лекин меҳр ишқ диёнат туйғулари безаволдир деб таъкидлайди шоир.Шунингдек тўпламдан муаллифнинг Борис Пастернакдан қилган таржималари ҳам ўрин олди.
-
Табиат алифбеси
Қуддус Муҳаммадий,Қуддус Муҳаммадий ижоди тематик жиҳатдан жуда бой, услуб жиҳатидан хилма-хил, ҳаёт материалини қамраб олиши жиҳатидан ниҳоятда кенгдир. У нима тўғрисида асар яратмасин, нима ҳақда гапирмасин, доим ўша нарсадан инсон ҳаётини кўзда тутиб, маъно излайди.
-
Чўпон бобо қўшиғи
Қуддус Муҳаммадий,Атоқли шоир, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати Қуддус Муҳаммадийнинг бу китобига табиат, жону-жондорлар ва мард чўпонлар меҳнатини мадҳ этувчи шеър ва эртаклар киритилган.
-
Боғларда болалар
Қуддус Муҳаммадий,Қуддус Муҳаммадий ўрта ва катта мактаб ёшидаги болалар учун кўпгина шеърлар, эртаклар ёзган. Ушбу қўлингиздаги "Боғларда болалар" китоби ҳам эртак ва шеърлардан иборат бўлиб китобхонлар учун манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Ҳамманинг яшагиси келади
М.Мансуров,Бепоён Устюрт саҳросида беш киши адашиб қолади. Иссиқ ва сувсизлик йўлни билмаслик уларнинг аҳволини тобора мушкуллаштириб қўяди.Улар нажот йўлини ҳар хил кўрадилар. М.Мансуровнинг бк қиссасида ана шундай аҳволга тушиб қолган одамларнинг руҳияти кечинмалари маънавий олами ёритилади.
-
Нурли излар
Қурбон Муҳаммадризо,Хоразмга ташриф буюрган сайёҳлардан бири Хивани кафтда жойлашган мўъжиза кишини ўзига мафтун қилади деган бўлса иккинчи эса уни қум гардишли дурдона деб таърифлаган эди. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Душанба, нонуштадан сўнг
Ф.Мусажонов,Қисса қаҳрамони - ёш мутахассис Аҳмад мустақил ҳаёт бўсағасида. У ҳозирча шу мураккаб ва кўп қиррали ҳаётининг дастлабки ой ва ҳафталари, дастлабки кунларининг биринчи нонуштасинигина татиб кўради, холос.
-
Танланган асарлар
Мирий,Биз Мирийнинг ижодини ўрганишда асосан унинг автографларига - Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланаётган ўзбек ва тожик тилида ёзилган икки девони ва икки баёзига ҳамда Тожикистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар бўлимида сақланаётган тожикча "Раъно ва Зебо" достонига асосландик.
-
Европанинг ўғирланиши
М.Маҳмудов.Т.Каримбердиев.,Ер куррасининг қайси бир нуқтасида инсоният учун ажал уруғи дунёга келар экан ҳар бир инсоннинг муққадас вазифаси бу қабоҳатга қарши курашдан иборат бўлмоғи керак.Мазкур дедектив қиссага худди шу ғоя асос қилиб олинади.
-
Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан
Йўлдош Жумабоев,Сиз ушбу китобда турли замонларда яшаб ўтган мутафаккирларнинг таълимотларининг ҳали ўрганилмаган жиҳатлари тадқиқига ҳам дуч келасиз.Мазкур қўлланмада энг қадимги фалсафий ва ахлоқий фикрлар сарчашмаларидан тортиб то асримизнинг биринчи ярмигача бўлган даврдаги фалсафа тарихи ихчам тарзда тадқиқ қилинган.
-
Ислом фалсафаси
Р.Исоқжонов,Мазкур ўқув қўлланма айнан перипатетиклар мактаби таълимотларининг ёритилиши билан ажралиб туради. Чунки тасаввуф ва каломга оид изланишлар талайгина булсада бугунги кунда айнан илоҳиёт соҳасини рационал ёритиб 6ерувчи қўлланмаларга эҳтиёж сезилмоқда.