-
-
-
-
Evropa adabiyoti (asarlari),
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Соя уғриси
Марк Леви,Азиз ўқувчи! Сизнинг қўлингизда ажойиб бир китоб турибди. Унда ҳазрати инсон қалбининг тубидаги туйғулар, қўрқувлар, шубҳалар ва қувончлар, ғам ва пушаймонлар ажиб рангларда, гўзал манзаралар орқали тасвирланади. Бу китобни ўқиган ҳар бир киши ўз ҳаётига ўхшаш жойларни, ўзи кечирган кечинмаларини кўради, қаҳрамонлар билан биргаликда ўзи ҳам туйғулар гирдобига ғарқ бўлади. Сиз бу китобда болалар ва катталар руҳияти орасидаги фарқни англайсиз, ўлмас туйғулар доим барҳаёт эканлигига амин бўласиз. Ҳар биримиз яшаётган ҳаётимиз ҳақида ўткир ва ҳақиқий ташбехларни ўқийсиз, гўё буни илк маротаба кашф қилаётган одамдек ҳайратга тушасиз. Ёзувчи маҳоратидан завқ олишингиз мумкин бўлган бу ажойиб асар сизга қим матли лаҳзалар тортиқ қилишидан умидвормиз
-
Jimjitlik
Said Ahmad,Bu asar insoniy kechinmalar, yolg'izlik va jamiyatdagi muammolarni aks ettirgan falsafiy hikoyalardan biridir.
-
Mehrobdan chayon
A.Qodiriy,Bu asar o'zbek adabiyotida tarixiy roman janrining yorqin namunalaridan biri hisoblanadi. Unda faqatgina sevgi hikoyasi emas, balki xalqning taqdiri, jamiyatdagi adolatsizlik va unga qarsgi kurash ham yorqin ifodalangan
-
Кўсем.Мухаббат ва салтанат Султон Ахмет ва Кўсем Султон тақдирида
Faxriddin Zamon,Асарда Усмонлилар салтанати тарихи, давлат бошқаруви стратегияси ва Кўсем Султоннинг хаёти хақида батафсил маълумотлар берилган.
-
-
Гуноҳ
Менглибой Муродов,Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйгулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавac ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайдику. Истеъдодли ёзувчи Менглибой Муродовнинг мазкур «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қуйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарли томони, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади... Ўйлаймизки, асар китобхонларга манзур бўлади.
-
Diyonat
O. Yoqubov,Odil Yoqubov qalamiga mansub roman bo'lib,insoniylik, halollik, vijdon va axloqiy qadriyatlar haqida yozilgan.
-
Асарлар 1 жилд
Чўлпон,Ўзбек адабиётининг ёрқин вакили Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг уч жилдли Асарларининг биринчи жилдига шоирнинг турли йилларда ёзилган ва турли нашрларда эълон қнлинган шеърлари, драматик асарлари ҳамда Шекспирнинг "Ҳамлет" пьесаси таржимаси киритилган.
-
Асарлар 2 жилд
Чўлпон,Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ўзбек адабиёти дарғаларидан бири. Унинг асарлари миллий руҳи, жўшқинлиги, чуқур бадиий савияси билан ажралиб туради. Адибнинг ҳар бир сатридан миллатга муҳаб бат, озодликка ташналик уфуриб тургандек гўё.
-
Танланган асарлар 5 жилд
АБДУРАУФ ФИТРАТ,Абдурауф Фитратнинг қўлингиздаги Ѵ жилдига ўзида фал-сафий қарашларни мужассам этган «Бедил» («Бир мажлисда»), «Мухтасар ислом тарихи», «Нажот йўли» («Раҳбари нажот») ҳамда аруз вазни тадқиқига бағишланган «Аруз ҳақида» илмий-маъ-рифий рисолалари киритилди.
-
Танланган асарлар 2 жилд
АБДУРАУФ ФИТРАТ,«Танланган асарлар»нинг 2 жилдига профессор Фитратнинг тилшунослик, адабиётшунослик, адабиёт тарихи соҳасидаги ил-мий тадқиқотларидан, адабий мавзулардаги мақола ва тақ-ризларидан памуналар киритилган. Уларнинг асосий қисми янгитдан нашрга тайёрланган, айрим мақолалар аввалги нашр лар билан солиштирилиб, тузатилган ҳолда чоп этилмоқда.
-
Жозиба
Ш. Ризаев,Мазкур тўпламдан бир гуруҳ ёш ижодкорларнинг пьеса ҳамда киносценарийлари жой олган.
-
Фарғона тонг отгунча
Мирзакалон Исмоилий,Мирзакалон Исмоилийнинг "Фарғона тонг отгунча" китоби 3 қисмдан иборат: " Қайтиш", " Қорабулоқни ларзага келтирган бир кун", " Алданган умидлар". Ҳар бир қисми ўзига яраша маънога эга.
-
Булбул қанотидаги битиклар
Ғози Раҳмон,Таниқли ижодкор Ғози Раҳмон асарлари адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Адибнинг қаҳрамонлари, унинг ўзига ғоят яқин одамлар, дашт ва ғоя ҳалқи. Ғози Раҳмон уларнинг мусаффо қалбини, осмон янглиғ кенг ва юксак орзу-умидларини ёрқин ва сербўёқ рангларда тасвирлайди. Ўқувчилар қўлидаги ушбу сайланмага Ғози Раҳмон нинг энг сара асарлари, қисса ва ҳикоялари, эсселари киритилди. Нозик диди билан битилган бу асарлар азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
Орзиқиб кутаман эртани
Сидни Шелдон, Маъмура Қутлиева,Америка ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода тутилган. У иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда киносценарист сифатида шухрат топди. Дарвоқе, С. Шелдон урушда АҚШ Харбий Ҳаво Кучлари учувчиси сифатида иштирок этди. У урушдан кейин хам кинода ишлашни давом эттирди. Унинг қаламига мансуб олти пьеса Бродвейдаги театрлар репертуаридан жой олиб, шов-шувларга ҳам сабаб бўлди. Ёзувчи 1963 йилда ЭЙ-БИ-СИ корпорацияси билан хамкорликни бошлаб, икки юздан зиёд телевизион сценарийлар яратди.
-
-
Гулшамол
Зухра Очилова,Зуҳра Очилова номи адабиёт, шеърият оламида танилиб, уэига хос урин эгаллаганига анча булди. Кулингиздаги шаҳрисабэлик ёш шоиранинг иккинчи китобидир. Шаклдаги узига хослик, ноанъанавийлик билан мазмундаги теранлик ва чексизлик тенг келадиган бу шеърлар сизнинг кунглингизу хотира дафтарингиздан муносиб жой олади деб ишонамиз.
-
Eynshteyn bilan iblisvachcha
Butssati. Dino,Ushbu kitobchadan Edgar Po, Abe Kabo, Dino Butssati, Latsuko Takaxasi, Sey Kubota, Tatsudzo Isikava singari jahon nosirlarining hikoya va novellalari o‘rin olgan. Asarlar mavzu doirasi nihoyatda keng. Ularda ilmparvar odam, yolg‘iz odam, zahmatkash odam, kichkina odam, yuzsiz odam singari hikoya obrazlarining murakkab hayotiy vaziyatlar ichra kechirgan kechmishlariga guvoh bo'lasiz.
-
Сўз йўли 1-жилд
Саййид С.,Мазкур биринчи жилдга Сирожиддин Саййиднинг 1975— 2004 йилларда ёзган шеърларидан намуналар, шунингдек, «Тўполондарё билан хайрлашув» ва «Баҳор Сурхондан бошланар» номли достонлари киритилди.
-
So'nggi ijro
A.Kuprin,Aziz kitobxon! Qo'lingizdagi to'plamdan jahon miqyosida e'tirof etilgan adiblarning eng sara hikoyalari o'rin olgan. Hikoyalar o'zining uslubi, mukammalligi va kutilmagan voqealarga boyligi bilan e'tiborga molik.