-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Иқтисодий хавфсизлик (ижтимоий - фалсафий таҳлил)
Н. Абдусамедов,Мазкур китоб иқтисодий хавфсизликнинг элементларини, институционал тизимини, усул ва воситаларини, имкониятларини яхлит система сифатида, функционал тахлил қилиш орқали умумий хавфсизликни таъминлашни назарий ва амалий жиҳатларни илмий асослашга бағишланган.
-
Ўзбекистон табиий географияси. 2-қисм
[],Ушбу қўлланма университетлар география факультетларининг талабалари учун мўлжалланган. Ундан педагогика университетлари, институтлари талабалари, умумий таълим мактаблари география ўқитувчилари ва Ўзбекистон табиатини билишга қизиққан ҳар бир киши фойдаланиши мумкин.
-
Хоразм географияси
Қурбонниёзов Рустам,Бундай қўлланмага ўн йиллардан буён муҳтожлик сезилиб келинмоқда. Қачонки ёш авлод ўзлари яшаб турган жой тарихини, географиясини пухта билсаларгина, уларнинг ўз ватанини севишга бўлган меҳр муҳаббатлари янада чуқурроқ бўлади. Ўз вилоятининг табиати, иқтисоди ҳақидаги маълумотларни пухта эгаллаш ўзга жойлар табиати, хўжалиги ҳақидаги маълумотларни ўзлаштиришни, осонлаштиради.
-
Материклар табиий географияси
Власова Т.В.,«Материклар табиий географияси» дарслигининг иккинчи қисми Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Океания Антарктида ва Антарктика табиатлари таърифини ўз ичига олади. Дарсликнинг мазкур учинчи нашрига, (Ўзбекча 1-нашри) материклар табиий географияси курси-буйича тузилган янги программага асосан муҳим ўзгаришлар киритилган. Хар бир материкнинг умумий таърифига «Табиати шаклланишининг тарихи» бўлими киритилган, табиий-географик районлаштириш масаласига кўпрок аҳамият берилган.
-
Танланган асарлар. Беш жилдлик. Бешинчи жилд
В. Шекспир,Сарой аҳли, хизматкорлар, хос маҳрамлар, қозилар, масхарабозлар, чўпонлар, чўпон қизлар. Хор қиёфасида Замон. Воқеа Сицилияда, қисман Богемияда кечади.
-
Танланган асарлар. Беш жилдлик. Тўртинчи жилд
В. Шекспир,Буюк драматург ўз асарларида ўзига хос теранлик ва ҳозиржавоблик билан инсон табиати ва фаолиятининг турли қирраларини бадиий таҳлил этади.
-
Танланган асарлар. 5 жилдлик. 3- жилд
[],Шекспир ижоди Ғарбдаги уйғониш даври адабиётининг чўққиси ҳисобланади. Бу ижод гениал драматик асарлардан, машҳур сонетлардан ташкил топгандир.
-
Танланган асарлар. Беш жилдлик. Иккинчи жилд
В. Шекспир,В. Шекспирнинг Танланган асарлар иккинчи жилдида сиз икки фожеа ва бир комедия билан танишасиз.
-
Танланган асарлар. Беш жилдлик. Биринчи жилд
В. Шекспир,Шекспир ижоди Ғарбдаги уйғониш даври адабиётининг чўққиси ҳисобланади. Бу ижод гениал драматик асарлардан, машҳур сонетлардан ташкил топгандир.
-
Соҳибқирон абадияти
Ҳаким Сатторий,Мустақиллигимиздан кейин ўтмиш меросига, жумладан, Амир Темур ва авлодлари фаолиятига холисона баҳо бериш бошланди. Бу меросни сатрма-сатр ўрганишга киришилди. Тарихни билиш миллий ўзликни танишда муҳим омил экани тажрибадан маълум. Боболаримиз фаолияти билан танишиш ёшларимизни келажакка ишонч кўзи билан дадил қарашга ўргатмокда. Китобда халқимиз тарихининг қарийб олти асрига даҳлдор далиллар, маълумотлар юзасидан фикр юритилади. Улар содда тилда, тушунарли оммабоп услубда хикоя қилингани билан кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган. Китобда буюк Амир Темур ва унинг авлодлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва ҳикоялар берилган.
-
Жамолинг гулшанининг булбулиман
Хоразмий, Мухаммад Юсуф Рожий,Муҳамммад Юсуф Рожий Хоразмий мумтоз шеъриятимизнинг ХIX асрдаги ижоди ўрганилмаган намояндаларидан. Унинг ижоди бой ва ранг-баранг бўлиб, замондошлари Огахий ва Комил Хоразмий томонидан юксак бахоланган. Истиклол шарофати билаи шоир ижодий мероси атрофлича ўрганилиб, шеърлари илк бор ўқувчилар эътиборига хавола этилмоқда. Ушбу китобга Мухаммад Юсуф Рожий Хоразмий девонининг 1897 йилда номаълум котиб томонидан кўчирилган 1271 инвентар рақамли нусхаси асос қилиб олинди хамда турли баёзлардан шеърлари йиғилиб, тартиб берилди.
-
Ўзбек адабиёти бўстони. Муборак мактублар
[],Ўзбек адабиёти бўстонининг мазкур томига нома ва мунозара жанрида яратилган асарлар киритилди. Номаларда инсон қалбининг соҳир туйғулари мухтасар этилади. Муборак мактублар деб аталувчи ушбу тўплам Ўзбек адабиёти бўстони туркумининг тўртинчи китобидир. Бунда қатор мунозаралар, шеърий номалар ҳамда "Гулшан-ул-асрор" сингари ноёб ёдгорликлар берилаётир.
-
Сайланма
Шермуҳаммад Мунис Хоразмий,Мунис Хоразмий XVIII аср охири ва XIX асрнинг биринчи яримларида яшаб ижод этган талантли шоир, кенг маълумотли тарихчи, таржимон ва хушхат каллиграф олимдир. Унинг яшаган даври феодализм системасининг қулаб бораётган пайтига тўғри келди. Тарихий тараққиёт қонунларига мувофиқ, феодализм эндиликда ўз мавқеини бўлак бир ижтимоий системага беришга маҳкум этилган эди.
-
Девон 2-китоб
Ҳофиз Хоразмий,ХѴ асргача Ўрта Осиё адабиётида форс-тожик тили ва адабиёти ҳануз ҳукмрон мавқега эга бўлиб, ўзбек тили ва адабиёти ўз ҳуқуқини тўлиқ эгаллаш учун курашаётган бир замонда ўзбек адабий тилида улкан бадиий мерос яратган Ҳофиз Хоразмийдек шоир меросининг топилиши ўзбек классик адабиёти тарихида ўзига хос янги саҳифа очди. Адабий меросимизни тинимсиз излаш ва тўплаш жараёнида қўлга киритилган бебаҳо дурдоналар орасида
-
Девон 1-китоб
Ҳофиз Хоразмий,ХѴ асргача Ўрта Осиё адабиётида форс-тожик тили ва адабиёти ҳануз ҳукмрон мавқега эга бўлиб, ўзбек тили ва адабиёти ўз ҳуқуқини тўлиқ эгаллаш учун курашаётган бир замонда ўзбек адабий тилида улкан бадиий мерос яратган Ҳофиз Хоразмийдек шоир меросининг топилиши ўзбек классик адабиёти тарихида ўзига хос янги саҳифа очди. Адабий меросимизни тинимсиз излаш ва тўплаш жараёнида қўлга киритилган бебаҳо дурдоналар орасида
-
Robinzon Kruzoning hayoti va ajoyib sarguzashtlari. roman
Daniel Defo,Atrofingda sen bilan dardlashadigan, umuman muloqot qiladigan kimsa yo'q, go'yo olamda faqat yakka o'zing va bir qancha jonivorlar. Barcha tashvishlaru kulfatlarga faqat shu jonivorlargina guvoh. Orzu- xayollar, iztiroblar, sog'inch hissi seni sira tark etolmaydi. Yigirma sakkiz yil kimsasiz, to'rt tomoni bepoyon ummon bo'lgan orolda yashagan Robinzon Kruzoning sarguzashtlarga boy kechmishi kitobxonni befarq qoldirmaydi, shuningdek, voqealarning oddiy va kutilmagan holatlar bilan bayon qilinishi qiziqtirishi tabiiy. Bir necha yuz yillardan beri qayta-qayta nashr etilib, qo'ldan tushmay kelayotgan dunyoga mashhur ushbu kitob siz, azizlarga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.
-
Odam bo‘lish qiyin.
Ўлмас Умарбеков,O‘tgan asrning ikkinchi yarmidagi o‘zbek nasri rivojida yozuvchi O‘lmas Umarbekovning o‘ziga xos o‘rni bor. Uning yoshlar hayoti, ma’naviy-axloqiy muammolar, insonlarning murakkab munosabatlari haqida yaratilgan roman, qissa va hikoyalari bugungi kunda ham sevib o‘qiladigan asarlardir. Adib bolalarning bepoyon orzular olami, yoshlarning goh lazzatli, goh iztirobli muhabbati, sidq-u vafo, xiyonat, otalar va bolalar, umuman, turfa toifadagi insonlar o‘rtasidagi munosabatlarni g‘oyat chuqur va samimiy tasvirlaydi. Shuning uchun ham adibning asarlari hamon kitobxonlar qalbini rom etib kelmoqda.
-
Бургут тоғда улгаяди
Исмоилов Н.,Иқтидорли адиб Нуриддин Исмоиловнинг номи китобхонларга яхши таниш. Унинг ҳикоялари, саргузашт-детектив жанрдаги қисса ва романлари ўқувчилар эътиборини қозонган. Ёзувчининг ушбу китоби ҳам саргузашт-детектив жанрда бўлиб, бугуннинг долзарб мавзуларига бағишланган. Унда жиноятчиликка қарши кураш, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари, инсоннинг жамиятда тутган ўрни, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги, ишқ- муҳаббат, садокат, болалар тарбияси муаммолари каби масалалар бадиий инъикосини топган.
-
Танланган асарлар: Ўн учинчи жилд. "Умидлар дашти", роман; биринчи ва иккинчи китоб
Тоҳир Малиқ,Гиёҳвандликни вабога ўхшатишади. Аслида барча хасталиклардан хам баттарок бўлган бу офат дунёни ларзага солиб турибди. Афюнфуруш-ларга қарши олиб борилаётган кураш хамма мамлакатларнинг диққат марказида. Ёш жонларга тахдид салоётган бу жиноятчилар кимлар, улар қайдан пайдо бўлади-"Умидлар дашьт" асарида шу каби саволларга жавоб топишга харакат килинган.
-
Ўзбекистон обидаларидаги битиклар Наманган
Абдухоликов Ф,Ушбу альбомлар туркуми Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, илмий ўрганиш ва оммалаштиришни давлат сиёсати даражасига кўтарган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қатор ташаббусларига тўлиқ мос келади.