-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Qishloq xo'jaligi iqtisodiyoti,
-
Қишлоқ хўжалик машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг назарий-статистик тамойиллари.
M.Тошболтаев , Р. Рустамов , К. Нуриев , Қ. Шарипов,Qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalashtirish va elektrlashtirish, qishloq xo‘jaligida aviatsiya, -
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
Кўнгил риштаси
Тўхта Аййюб,Кўнгил кўнгилдан сув ичар деганларидек, кўнгил кўнгилдан сув ичди-ю, лекин қаттиқ тақдир зарбасига учради. Туман ҳокимининг ўғли Али севгилисининг ўрнига олий ўқув юртига ўқишга жўнатилди ва бир умр виждон азобида қолди. Ўрмон хўжалиги бўйича яхши мутахассис бўлиб етишган Али туманнинг энг чеккасида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлаб, қуриб бораётган ўрмонни сақлаб қолиш бўйича тадқиқот олиб боришга аҳд қилди. Бу ерда у беш йил аввал йўқотган севгилиси Гулжаннат ва ўғлини топди. Уйғур ёзувчиси Тўхта Аййюбнинг "Кўнгил риштаси" қиссаси Али ва Гулжаннатнинг беғубор севгиси, тақдир тақозоси билан улар бошига тушган ҳаёт зарбалари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Эзгуликка эш кўнгил
A.Алимбеков,Ушбу рисолада танируш шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилади. Адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков адибнинг кўп йиллик ижод маҳсули бўлган шеър, хикоя, роман ва драмалари ҳақида фикр билдирар экан, уларнинг туб мохиятига эътибор қаратади. Шунингдек, мазкур асарлар инсон руҳиятининг инъикоси сифатида ўрганилган, таҳлилга тортилган. Менглибой Муродов ижоди ва фаолияти тўғрисида илк адабий портрет бўлган мазкур рисола адабиёт мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Кўнгил қуши. Шеърлар
Юсуфжон Ҳамидов,Бу тўплам сурхондарёлик ёш шоирнинг шеърларидан тартибланди. Юсуфжон шеърларидаги ватан, инсон, дунё, ёшлик туйғулари - тиниқ, юраклар каби қайноқ. Бу шеърлар шубҳасиз, бугунги ва эртанги ўзбек шеърияти дарёсига ирмоқлардан оқиб киражак.
-
Кўнгил фасллари
Х.Холниёз,Адабиёт бор экан, ижодкорлик, шоирлик каби фаолиятлар мангу яшайверади. Шоирнинг қўлимиздаги мазкур китоби ҳам ўзига хос услубу ифодаси билан, мавжланиб оқиб, адабиёт аталмиш улкан дарёга қўшилаётган ирмоққа ўхшайди.
-
Кўнгил дафтари
О.Ҳошимов,Мазкур тўплам таниқли ижодкор, фаол тарғиботчи, фахрий журналист Омонжон Ҳошимовнинг юрагидаги сўзлар, қалбида тинчлик бермаётган фикрлар жамланмасидир. Юрақдаги, кўнгилдаги гапларни айтиш, айта олиш эса - бемисл бахт.
-
Сузиш бўйича спорт тўгарак машғулотларини ташкил этиш юзасидан методик тавсиялар
Ушбу методик тавсия сузиш ҳавзалари мавжуд бўлган таълим муассасаларида дарсдан ташқари ўтиладиган тўгаракларда сузиш машғулотларини ташкил этиш усуллари, машғулотлар ўтказиш режаси, жадвали, мавзу режалари ва дастури, айрим мавзулар бўйича машғулот ишланмалари киритилган.
-
Ноозиқ-овқат моллари товаршунослиги
Эрбўтаев И.,Ушбу ўқув қўлланма Ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари талабалари учун мўлжалланган. Унда коллеж талабалари учун «Ноозиқ-овқат моллари товаршунослиги» бўйича назарий ва амалий билимлар етарлича берилган.
-
Rangtasvir
S.Abdirasilov N.Tolipov,Mazkur darslik pedagogika instituti va unversitetlariningbakalavr ta'lim yo'nalishidagi talabalar uchun tayyorlangan.
-
ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИНИНГ ТАРИХИ ( 1930- 2002)
Д.Исроилов,Дунёда футболдек энг кўп мухлисга эга спорт тури бўлмаса керак. Хозирги пайтда спортнинг бу тури жахондаги деярли барча халклар ҳаётининг ажралмас хисмига айланиб кетган. Хатто Бразилияда хал қилувчи ўйинлар вахтида хукуматнинг муҳим мажлислари хам ўтказилмас экан. Сабаби, президенту вазирларгача барчаси стадионда ёки “ойнаи жахон” атрофи- да хаяжон билан футбол бахсини томоша қилар эканлар. Футбол санъатининг энг юксак чуххиси эса хар 4 йилда бир марта утказиладиган жахон чемпионатларининг финал бос- хичи хисобланади.
-
Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола
Жереми Дронфилд,Вена, 1939 йил. Нацистлар полицияси оддий ҳунарманд Густав Кляйнман билан унинг ўғли Фрицни ҳибсга олиб, уларни Бухенвальдга жўнатадилар. Маҳбуслар у ерда қийнок, очлик ва концлагер қурилиши бўйича тинкани қуритадиган огир меҳнатдан азобланадилар. Бир йил ўтгач, улар орасидаги ришталар оғир синовга дучор бўлади, Густавни Освенцимга жўнатадилар, бу эса, моҳиятан ўлим ҳукмини билдирарди, ва Фриц ўз жонини асраш хақида ўйламасдан, отасининг ортидан кетади. Густавнинг махфий кундалик дафтарига асосланиб ва архив материалларини синчковлик билан тадқиқ этган ҳолда, ушбу китоб илк бор акл бовар этмас жасорат ва Холокост тарихида ўхшаши бўлмаган тирик қолиш воқеасини баён этади. "Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола" одамларда яхши - ва ёмон жиҳатлар мавжудлиги, якинларнинг ўзаро меҳри ҳамда инсон рухининг қувватини эслатувчи асардир
-
Диктант методикаси
Мирзаев А.,Мактабда она тили ўргатишиинг асосий мақсадларидан бири — болалар нутқини такомиллаштириш ва саводхонлигини кўтаришдан иборатдир. Бу соҳада диктантнинг роли катта.
-
-
Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти
Қаюмов А, Расулов М, Умаров С, Яқубов У,Мазкур фан ҳозирги даврда табиатдан оқилона фойдаланиш, унинг самарадорлигини ошириш услублари ва тизимларини такомиллаштириш, фойдаланиш жараёнида табиатга етказиладиган зарарли оқибатларнинг олдини олиш, бу соҳада хорижий мамлакатлар илғор тажрибаларидан фойдаланиш каби долзарб масалаларни қамраб олган.
-
Қишлоқ хўжалик машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг назарий-статистик тамойиллари.
M.Тошболтаев , Р. Рустамов , К. Нуриев , Қ. Шарипов,Монографияда мураккаб кишлокхўжалиги машиналарига худудий фирмавий техник сервис (ФТС) курсатиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарасини оширишнинг назарий-статистик тамойиплари илк бор “Машинасозлик фирмаси - ФТС ижрочиси - ФТС буюртмачиси” куринишидаги мажмуа доирасида ишлаб чикилган. Тадкикотлар даво-мида олинган илмий натижапар, ишлаб чикилган усуллар ва берилган тавсиялар ФТСнинг оптимал тузилмаси ва тизимини яратиш, трактор ва кишлок хужалиги машиналаридан фойдаланиш даражасини ошириш буйича истикболда утказиладиган комплекс тадкикотлар учун илмий-методик манба ролини бажаради. Монография техник сервис курсатиш тизимининг илмий ва амалий масалалари билан шугулланаётган олимлар, докторантлар, мус-такил тадкикотчилар, магистрантлар ва сервис корхоналарининг мухандис-техник ходимлари учун мўлжалланган.
-
Кўнгил нимадан қораяди. Одамийлик мулкига доир суҳбатлар. Учинчи китоб
Тоҳир Малик,Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.
-
Кўнгил
Азим Усмон,Усмон Азим ўзбек шеьриятининг уфқини кенгайтирган ижодкорлардан бири. У нафақат шоир, шунингдек, моҳир таржимон, драматург ва киносценарист ҳамдир- “Кўнгил» - шоир ёзган навбатдаги шеърлар китобидир. Шеърларда инсоннинг давр ва жамият ҳаётидаги ўрнини тушунишга, даврнинг оғриқли масалаларига эътибор қаратилади ва туну кун, ўлиму ҳаёт вужуду руҳ талошидан баҳслар давом эттирилган.
-
Кўнгил каъбаси. Ҳадислар талқини. 1-китоб
Т. Содиқова,Ушбу Турсиной Содиқовани "Ишқ ранги" китобида ҳадислар талқини берилган. Азиз китобхон! Эзгулик йўлида яратилган, фақат яхшилик ва олижанобликка чорловчи ушбу китоб қалбингизни умрбоқий маънолар, энг покиза ният ва даъватлар ила обод этади, деган умиддамиз. Дил покланмагунча инсоннинг тили, қўли, йўли покланмайди. Одамзодни минг кўйга соладиган, умрига минг бир фасл олиб кирадиган жавҳар кўнгил экан, азизларим!
-
Ғамзасин севдинг, кўнгил
Турсунов Р.,Ушбу тўпламда турли мавзудаги қўшиқ ва романслар жамланган. Уларнинг аксарияти тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Тўплам профессионал хонандалар ва ҳаваскорлар ижодиёти қатновчилари репертуарини кенгайтиришга ёрдам беради.
-
Кўнгил фалсафаси
Раҳим Х,Хушбоқ Радимнинг ушбу китобидан жой олган достон ва шеърлар чуқур фалсафий мушодадага йўғрилганлиги, тарихий маълумотларга бойлиги билан ўзига хос. Шеърларни ўқиганингизда Ватанга, буюк аждодларга, тарихга нисбатан чуқур хурмат ва мехру мухаббатни туясиз.
-
Йўлга чиқсангиз,манзил кўринади
Ҳакан Менгюч,Ҳар нарса ўз вақтини кутади.На гул ўз вақтидан олдин очилади,на қуёш вақтидан олдин чиқади.Бироз сабр қилинг : сизники бўлган сизга қайтади.