-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
Amerika adabiyoti,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Танланган асарлар.Маҳмуд Торобий
Асад Дилмурод,Хурматли китобхонлар! Ушбу жилддан ўрин олган асарлардаги ўзига хос бадиий бўёқлар,драматизм таранглиги сизни бефарқ қолдирмайди,деган умиддамиз.
-
Маҳлиёлик
Барот Исроил,Шоир Барот Исроил қирик йилдан ошиқрок адабиёт гулшанида қалам тебратиб, ўзининг ўн бешдан ошиқрок китобларини нашрдан чикарди. У ажойиб асарлар муаллифи бўлиши билан бирга, халқимизнинг маънавий бойлигига айланиб, севилиб тингланаётган "Мустақил юрт сабоси", "Настарин", "Юрт қадри", "Тингла диёр", "Оқ олтин" ва "Оҳангарон ўлани" сингари ўнлаб қўшиқлар ёзган ижодкордир.
-
Buyuk Akbar va Roja Birbol
[],Akbarshoh va Birbol haqidagi hikoyalar hind xalqi orasida ma'lum va mashhurdir.Akbarshoh boburiylar sulolasining iste'dodli va zabardast vakillaridan biri bo'lib,uning davrida Hindiston gullab yashnagan.Akbarshoh xalqparvar, adolatli har narsadan ustun qo'yadigan hukumdor edi.Bu ishlarda hukumdorga uning dono vaziri,sadoqatli do'sti Birbol doimo yelkadosh bo'lgan.Birbol saroy vazirlari orasida o'zining o'tkir zehni,aqk-farosati bilan boshqalardan ajralib turgan. Hurmatli kitobxon ! Ularning ayrimlarini sizga ham ilindik.Zero,odamzod bor ekan do'stlik va sadoqat hech qachon unitilmaydi.Kitobda shuningdek qiziqarli ertarlarda ham o'rin berildi.O'ylaymizki,ular ham sizni befarq qoldirmaydi.
-
Ўғри авлиёлар
Ҳабибулла Отажонов,Ушбу китоб фақат воқеалик тасвирига қурилган насрий асар эмас.Унда тарих ва тақдирлар,қизиқ ҳикоялар,инсон бир-биридан айро ҳаёт эгаси эмаслиги,турли афсонаю ундан чиқарилган хулоса ва ҳикматлар ўрин олган.Ёзувчи тилининг ўзига хос услубига,шевадан самарали фойдаланганлигига асарни ўқиш асносида амин бўласиз.Китоб сизга манзур булади деган умиддамиз.
-
Кеча ва кундуз
Абдулҳамид Чўлпон,Ушбу асар халқнинг ғафлат уйқусида ётган бир ҳолати Раззоқ сўфи, Қурвонбиби,Эшон бобо, мингбоши, Мирёқуб ва албатта Зеби образли орқали ёрқин тасвир этилган.
-
Гўзал Туркистон
Абдулҳамид Чўлпон,Ушбу рисола шоир Чўлпон таваллудининг 100йиллигига тайёрланган бўлиб, унда шоирнинг илгари қайта нашр қилинган мумтоз шеърлари билан бирга биринчи бор қайта чоп этилаётган парчалари ҳам кирган
-
Танланган асарлар
Тоғай Мурод,Ушбу китобдда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг адабиётимиз равнақига унутилмас ҳисса бўлиб қўшилган энг сара асарлари адибнинг 70 йиллик тўйи муносабати билан бир муқова остида китобхонга яхлит тақдим этилди.
-
Танланган асарлар
Эркин Воҳидов,Гарчи аёвсиз улим севимли шоиримиз, оташнафас суз санъаткори Эркин Вохидовни орамиздан олиб кетган булса-да, унинг улмас ва мухташам ижоди тиллардан тилларга, диллардан дилларга кучиб, бархаёт яшамокда. Умр буйи она халкини, она тилини, она заминини баланд пардаларда куйлаб уттан шоир, то мана шу эл, тил, замин бор экан, х,еч качон унутилмайди. ушбу умр китоби х,ам шоирини согинган эл учун гойибона дийдор б^лса, ажаб эмас
-
Танланган асарлар
Ч.Айтматов,Улуғ қирғиз адибининг аксарият асарларини ўз она тилимизда анчадан буён мутолаа қилиб келамиз. Қўлингиздаги китобда ва унинг барча қиссалари бир муқова остида илк бор жамланди ва улар ёзувчининг ўзи тартиб белгиландек жойлаштирилди.
-
Танланган асарлар. Романлар, қиссалар ва ҳикоялар
Габриэль Гарсиа Маркес,Орадан кўп йиллар ўтгач, қатлга ҳукм этилган полковник Аурелиано Буэндиа девор остида туриб, ўзини отишларини кутаркан, отаси ғаройиб муз бўлагини кўрсатишга олиб борган ўша олис оқшомни эслайди. У пайтлар Макондо дегани қадим-қадимги улкан мавжудотлар тухумини эслатувчи оппоқ ва силлиқ харсангларга урилиб оқадиган шиддатли дарё бўйидаги йигирма чоғли лойшувоқ уйли кичик бир қишлоқча эди. Дунё энди юз оча бошлаган, ҳали кўп нарсаларнинг номи йўқлигидан, уларни турли имоишоралар билангина кўрсатишарди. Ҳар йили март ойида жулдурвоқи лўлилар галаси ҳуштагу дўмбиралар чалиб келиб, қишлоқ чеккасига чодир тикар ва Макондо аҳлига олимларнинг энг сўнгги ихтироларини намойиш этишарди. Қўлингиздаги китобда Нобель мукофоти совриндори Г. Г. Маркеснинг тилимизга таржима қилинган бир қатор асарларидан энг саралари жамланди
-
Осий банда
Ёқубов О.,ХХ асрнинг адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг охирги йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган "Осий банда", "Хотиралар", "Қарноқ" сингари бадиий асарлари жамланди.
-
Одамийлик мулки
Тоҳир Малик,Янги нашр муносабати билан ардоқли китобхонларга айтар сўзим: "Одамийлик мулки "нинг биринчи китоби 2005 йили айнан шу нашриётда чоп этилган эди. Шундан сўнг ахлоқ китобининг иккинчи ва учинчи фасллари ҳам ёзилганидан сиз азизлар хабардорсиз. Мазкур китоблар алоҳида тўплам ҳолида ҳам "Шарқ” нашриётида қайта-қайта нашр этилди-ки, мен у азизлардан бағоят миннатдорман. Йиллар давомида китобни ўқиган мухлислардан турли таклифлар ёзилган мактублар олдим, учрашувларда эшитдим. Ахлоқ китобини яна тўлдириш таклифи мени бу ишга ундади. "Одамийлик мулки" учун тўплаган, лекин ҳажмни қисқартириш мақсадида киритилмаган ҳикматлар билан китобхонларни таништириш истаги туғилган пайтда "Sano-standart"дан ҳам бу борада ҳамкорлик қилиш таклифини олдим. Кўп ойлик ҳаракатлардан сўнг қўлингиздаги уч китобдан иборат рисоланинг янги кўриниши вужудга келди. Янги нашрга янги боблар киритилди, суҳбатларнинг ўрни маъносига қараб ўзгартирилди, адабий тилга доир ғализликлар ва имло хатолар бартараф этилди. Энг муҳими аввалги нашрга "сиғмаган" ҳикматлар "Қўшимча дарс" сифатида илова қилинди. Яна айрим янгиликлар билан зийрак мухлисимиз асарни ўқиш жараёнида танишарлар
-
Сув париси
Пушкин Александр,Рус халқининг улуғ шоири, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин (1799-1837) ижоди рус ва уму-ман, жахон адабиёти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Зеро, Ер юзида Пушкин номини эшитмаган инсон бўлмаса керак. Шеърият мухлиси борки, унинг исмини билади. Пушкин мағрур куйлаган эрк ва хақикат ғояларининг ҳаётбахшлиги, шеърий дахосининг қудрати би-лан башарият шоирига айланди
-
Шарқ ҳикоят ва ривоятлари
Э.Очилов,Кенг ўкувчилар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўпламга Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар халқ қаҳрамонлари хаёти билан боғлиқ энг машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф хакикатидан бахс этувчи энг ибратли хикоят ва ривоятлар жамланган.
-
Катта уйин
Абдуқаюм Йўлдошев,Икки китобдан иборат "Катта уйин" қиссасида ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ўрталарида рўй берган вокеалар қаламга олинган.Тадбиркорликни осон касб билиб ,шу соҳада ўзини синаб кўрмоқчи,қисқа муддат ичида каттагина маблағ топмоқчи бўлган соддадил журналист ишлаб чикариш корхоналаридан бирига сафарга келади ва беихтиёр бу ерда ўрнашиб олган бир гуруҳ қонунбузарлар наздида хавфли душманга айланиб қолади.Бу тенгсиз кураш- катта уйинда ижодкор йигит бемаънилик қурбонига айланиб қолади.Аммо воқеалар шу билан тугаб қолмайди.энди ҳақсизликка қарши курашмоқ учун майдонга йигитнинг суюклиси чиқади...
-
Таскин топган рашқ
Рабиндранатҳ Тҳокур,китобдан адибнинг бир нечта гўэал хикоялари хам ўрин олган. Тхокур хикояларидаги психологик тасвирлар, нозик лиризм, бетакрор услуб ва чукур фалсафий мушохада хар кандай гўзалликка ташна калбни кондира олади.
-
Тенг-тенги билан бахтлидир
Т.Малик,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохлр Маликнинг бу китоби аввалги маърифий асарларидан фарқ қилади. Олдинги китобларда ёзувчи оила муаммоларига доир масалаларни ўрганиб, ўтмиш ҳикматлари асосида таҳлил этиб, хулоса чиқаришга интилган бўлса, бу сафар барча масалаларга аввал қайноталарнинг, сунг қайноналарнинг, кейин келинпошшаларнинг ва куёвтураларнинг эътиборларини тортади ва хулоса чиқариш масъулиятини улар зиммасига юклай- ди. Шу билан бирга китобнинг иккинчи қисмида севги ва оила мавзуида нодир асарлардан намуналар хавола этилади.