-
Huquq sohalari,
-
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари
М. Хамидова, Ш. Асадов,Huquq sohalari, -
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқароларнинг бурчлари
М. Хамидова, М. Баратов, -
Huquq sohalari,
-
Huquq sohalari,
-
-
Huquq sohalari,
-
Huquq sohalari,
-
Huquq sohalari,
-
-
Ўзбекистон республикаси конституцияси ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари
Беков И., Ҳусаинов У.,Huquq sohalari, -
-
Huquq sohalari,
-
Huquq sohalari,
-
-
-
Миллий армиямиз - мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир
И. А. Каримов,Harbiy fanlar,
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва давлат суверенитети
Ҳ. Муҳамедов,Рисолада Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатидаги асосий белгилари, халқ ҳокимиятчилигининг мустаҳкамланиши, давлат ҳудуди, давлат тили, давлат рамзлари, давлат пойтахти ҳақида сўз юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти
М. Рустамбоев,Ушбу рисола тўрт қисмдан иборат бўлиб, дастлабки қисмда Президент институтининг тарихан вужудга келиши ва ривожланиши таҳлил этилган. Кейинги қисмларда хорижий мамлакатларда Президентлик институти ва унинг ўзига ҳос жиҳатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий мақоми, ваколатлари кўрсатиб ўтилган. Президентлик институти аҳамияти ва унинг фаолияти ҳусусида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси: фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари
М. Хамидова, Ш. Асадов,Рисолада инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари тушунчаси ва турлари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашнинг конституциявий асослари ҳамда уларга оид қонун ҳужжатлари атрофлича таҳлил этилган. Унда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлари ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқароларнинг бурчлари
М. Хамидова, М. Баратов,Рисолада фуқароларнинг Конституцияда белгилаб қўйилган - Конституция ва қонунларга риоя этиш, Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш бурчлари ҳақида фикр юритилади. Рисолада амалдаги қонун ҳужжатларидан, Президентимиз маърузалари, фармонлари ва ҳукумат қарорларидан фойдаланилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва фуқаролик
У. Хатамов, А. Рахманов,Ушбу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ундан Ўзбекистан фуқаролиги тушунчаси ва унинг моҳияти, фуқароликка эга бўлиш, унинг тўҳтатилиши, болаларнинг фуқаролигига оид масалалар ҳамда фуқароларга нисбатан ҳуқуқий ҳимоя кафолатлари, фуқаролик ҳуқуқий ҳолати билан бевосита шуғулланувчи давлат ҳокимияти идораларнинг фаолияти ифода этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ҳамда кўп фуқароликка эга бўлган шахсларнииг ҳуқуқий ҳолатига доир тушунчалар ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикасида сайлов ҳуқуқи ва жараёни
Аҳмедов Д., Ҳошимхонов А.,Ушбу рисолада Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи ва сайлов жараёни тушунчаси, мазмуни, моҳияти, сайлов ҳуқуқининг конституииявий асослари ва тамойиллари, мамлакатимиэ қонунчилигининг халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳамоҳанлиги, шунингдек, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамла сайлов жараёнига оид масалалар қисқача баён этилган.
-
Конституция ва қонуннинг устунлиги
Исломов З.,Ушбу рисолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принципларидан бири бўлган Конституция ва қонуннинг устунлигининг мазмун моҳияти, демократик конституция - ҳуқуқий давлат қуришнинг асоси , қонун устуворлиги - қонунийлик ва ҳуқуқ- тартиботнинг зарур шарти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими - ҳуқуқ ҳукмронлигини таъминлаш ҳамда фуқаролик жамиятини шакллантириш билан алоқадор масалалар ҳусусида сўз юритилади
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва халқ ҳокимиятчилиги
Аҳмедов Д. Қ.,Ушбу рисолада демократия ва халқ хокимятчилигининг тушунчаси, шаклланиш тартиби тўғрисида фикр юритилган.
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва прокуратура
Рустамбоев М. Ҳ.,Ушбу рисолада прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари, прокурор назорати ва унинг вазифалари таҳлил этилган. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг тизими ва уларнинг ташкил этилиши, прокуратура органлари ходимлари ҳуқуқий мақоми ҳақида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон республикасининг конституцияси ва инсон ҳуқуқлари
М.Аҳмедшаева,Мазкур рисолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эрикинликлари, бурчларига доир умумий қоидалар берилган.
-
Конституция ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
А.Саидов,Ушбу рисолада Ўзбекистон Республикасида парламент ислоҳоти ва тараққиётининг ўзбек модели, унинг асосий мақсадлари, Олий Мажлиси палаталарининг вазифаси ҳамда ваколатлари, икки палатали парламентда қонун чиқариш жараёнининг ўзига ҳос ҳусусиятлари, қонун ижодкорлик фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳамда истиқболлари атрофлича ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон республикаси конституцияси ва фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари
Беков И., Ҳусаинов У.,Ушбу рисолада фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари тушунчаси, уларнинг конституциявий тизими ва амалга ошириш шакллари, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари берилган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тизими
А.Саидов,Ушбу рисола уч қисмдан иборат бўлиб, дастлабки қисмда Ўзбекистон сайлов тизимининг Конституциявий асослари ва тараққиёт босқичлари таҳлил этилган. Кейинги қисмда халқаро сайлов принциплари миллий сайлов қонунчилигимизда нечоғли акс этганлиги талқин қилинади. Охирги қисм Сайловчилар ташаббускор гуруҳлари фаолиятига бағишланган. Сайлов жараёнининг тенг ҳуқуқли субъекти, бевосита демократиянинг ёрқин намоёни ҳисобланувчи ушбу халқчил институтнинг моҳияти ва аҳамияти ҳусусида қизиқарли фикр-мулоҳазалар билдирилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон республикаси конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Д.Аҳмедов,Ушбу рисолада Асосий комусимиз саналмиш Конституцияга узгартириш ва кушимчалар киритишнинг хукукий тартиби, Парламент палаталари томонидан Конституцияга узгартириш ва кушимчалар киритишни куриб чикиш жараёни, Конституциямизга киритилган узгартириш ва кушимчалар киритишнинг зарурияти ва асосий мазмуни тугрисида фикр юритилган.
-
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Вазирлар Маҳкамаси
Ушбу рисолада Ўзбекистан Республикасининг Ҳукумати Вазирлар Маҳкамасининг конституциявий мақоми ёритилган. Рисоланинг асосий мақсади, мустақилликни қўлга киритиш ва уни мустаҳкамлаш билан боғлиқ мураккаб шароитда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар давомида давлат ҳокимиятининг ижро органларини ташкил этилиши ва улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий жиҳатдан белгиланишига конституциявий ҳуқуқ фани нуқтаи назаридан баҳо бериш ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари тизимининг конституциявий-ҳуқуқий механизмини Ўзбекистон Республикасининг ўзига хос тараққиёт йўли ва хорижий тажриба билан уйғунлаштирилган ҳолда баён этишдан иборат. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши
Э.Ҳожиев,Ушбу рисолани ёзишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмуни ва моҳияти билан кенг халқ оммасини янада яқинроқ таништириш, ҳамда Асосий Қонуннинг 68-69-моддаларида ўз ифодасини топган Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши билан боғлиқ масалаларни китобхонларга етказишдан иборатдир. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати
И. А. Каримов,И. А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқи. Президентимиз барчани Конституция байрами билан табриклаб, Ўзбекистон халқи улуғ аждодларининг анъаналарини, урф-одатларини давом эттириб, тақдирини ўз қўлига олиб, қаддини ростлаб, эл- юртимизда осойишталик, барқарорликни , миллатлараро тотувликни асраб, янги тарихий шароитда келажагини қуриб, миллий давлатчиликни тиклаш ҳақида нутқ сўзлади.
-
Самарадорликнинг 21 йўли
Трейси, Брайан.,Муваффакиятли инсонлар эса хамма нарсани бажаришга уринмайди. Улар бор дикқатини энг мухим вазифаларга қаратиб, уларни рисоладагидек якунлашни ўрганган. Муаллиф Брайан Трейси вак;тни самарали бошқариш учун энг мухим асосларга эъ- тибор каратади: карор, интизом ва катъиятлилик. У мухим вазифа- ларни ортга суришни бас килиб, уларни бугуноқ бажаришга ёрдам берадиган йигирма бир амалий қоидани батафсил баён қилади.
-
Миллий армиямиз - мустақиллигимизнинг, тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир
И. А. Каримов,Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу китобдан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Ислом Каримовнинг Ватан ҳимоячиларига байрам табриги ҳамда миллий армиямизда маънавий-маърифий тарбия ишларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган рисоласи ўрин олган.