-
Zoogigiena va veterinariya sanitariyasi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
https://unilibrary.uz/literature/63619
Отабек Хасанов,ЛИДЕРЛАР" ЖАМОАСИНИНГ МАК;САД ВА ЕОЯЛАРИ БИЗНИНГ ЯНГИЧА К.АРАШ ВА ЁНДАШУВ Л АРИМИЗГ А ^АМО^АНГ!
-
Менинг ҳаётим
Ҳенри Форд,Форднинг ўзи битган унинг бу ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғланган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун керакли асардир.
-
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИЛК ЛИРИКАСИ
ЁКУБЖОН ИСОҚОВ,Мазкур монографияда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг илк лирикаси кенг ва ҳар томонлама таҳлил қилинади, шунингдек, шоир илк лирикасининг эволюцияси курсатилади. Монография ўрта мактабларнинг тил ва адабиёт ўқитувчилари, олий ўқув юртлари филология факультетларининг студентлари, аспирантлар ҳамда Навоий ижодига қизиқан барча китобхонларга мулжалланади.
-
НАВОИЙНИНГ ЕТТИ ТУҲФАСИ
Саидбек Ҳасанов,Жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо дурдона бўлиб қўшилган классик мерос асрлар давомида авлодларни тарбиялаб келди ва бундаң буён ҳам шундай улуғвор вазифани адо этаверади. Зеро, адабиёт тарихи мутахассислари зиммасига жаҳон классик адабиётини тадқиқ этиш орқали янги замон кишисини тарбиялашдай муқаддас вазифа қўйилган экан, улар энг аввало, ишни ўтмишдаги буюк сиймоларнинг бой меросларини замон хизматига йўналтирмоқ ва ўтмиш маданиятимиз тарихига ташна халқимизнинг талабларини қондирмоқдан бошламоқлари мақсадга мувофиқдир. Шу нуқтаи назардан олганда адабиётшуносларимиз олдида миллий адабиётларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва улар учун муштарак анъаналар тарихини илмий жиҳатдан ўрганмоқ, бу соҳада мавжуд бўлган қўлёзма манбаларни чуқур диққат билан тадқиқ этмоқ вазифалари ҳам кўндаланг бўлиб турипти.
-
Алишер Навоий
О. Шарафиддинов,Олим Шарафиддиновнинг бу асари Алишер Навоийнинг туғилганига 500 йил тўлиши муносабати билан юбилей комитети топшириғига биноан ёзилган бўлиб, 1939 йилда босилиб чиққан. Олим Шарафиддинов кейинчалик ҳам бу асарни мукаммаллаштириш усти да ишлади, асарга янги боблар қўшди, Алишер Навоийнинг ҳаёти, даврига оид қисмларга анча аниқлик киритди. Қўлингиздаги бу нусха Олим Шарафиддиновнинг рафиқаси филология фанлари кандидати Шарифа Абдуллаева томонидан тайёрланди. Нашрга тайёрлашда аввалги нашрга кирмай қолган, Шарқ ва Ғарбдаги олимларнинг навоийшунослик бўйича қилган ишлари ҳақидаги бобни тўлалигича киритилган, илгариги нашрда авторнинг «Хамса» ва бошҳа бўлимлар бўйича ҳисҳартирган қисмлари ҳам тикланган. Асар композиция жиҳатидан ҳам автор редакциясига яҳинлаштирилган, шундай ҳилиб, бу нашр анча тўлдйрилган ва мукаммал нашрдир.
-
НАВОИИ АСАРЛАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
М. ҲАКИМОВ,Ушбу каталог УзССР ФА Ҳ. С. Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти фондидаги Алишер Навоий қаламига мансуб 24 асарнинг 254 қўлёзма нусхаси тавсифини ўз ичига олади. Тавсиф манбашунослик ва китобшунослик характерида тузилди. Айрим қадимий ва ноёб нусхаларга монографик тавсиф берилди. Китоб ўзбек адабиёти тарихи бўйича манбашунос-текстологлар, аспи- рантлар, шунингдек олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқнтувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Навоий ғазалиёти талқинлари
Н. Жумахўжаев,Филология фанлари доктори, Шарқ классик адабиётининг чуқур блимдони Алибек Рустамов ўэининг мазкур китобини буюк мутафакки шоир Алигпер Навоийнинг бадиий маҳоратнга бағишлайди. Олим Навонй ижодхонасига қадам ранжида қиларкан, аввало, шоирнинг ҳаёти, фаолият ва фалсафий қарашларидаги гуманистик нуқталарига диққатни тортади. Таҳлилда юксак шахсият билак юксак шеърият ўр тасидаги муштарак томонлар ўз ифодасини топади. Китобдан олимнинг Навоий шеъриятидаги ранг-баранг бадиий воситлар, шоир қўллаган вазнлар ва бошқа кўпгина масалалар ҳақидаги теран изланишлари — тадқиқотлари ҳам ўрин олган.
-
Занжирбанд шер қошида
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛОВ,Боболар ва улар яратган ноёб обидалар, улуғвор ишлар, бошдан кечирган ажойиб воқеалар билан фахрланиш яхши нарса. Бироқ фақат шунинг ўзи ҳали кам. Уларга муносиб ворие бўлиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Ҳазрат Навоий бу ҳақда: «Сен ўз ахлоқингни тузгил, бўлма эл ахлоқидин хурсанд, Кишига чун киши фарзанди ҳаргиз бўлмади фарзанд», деганлар. Бу китобни, ўқувчилар ана шу пурҳикмат байтни ёдда тутган ҳолда ўқишларини истардик.
-
АЛИШЕР НАВОИЙ
АЗИЗ ҚАЮМОВ,Ўзбек адабиётининг асосчиси, йирик мутафаккир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб кўплаб асарлар битилган. Қўлингиздаги рисола шулар қаторидаги бир кичик асар бўли- ши баробарида унда Навоийнинг шоир бўлиб шаклланиши, унинг инсоний ва арбоб сифатидаги фазилатлари, устозлари билан муносабатлари ўрта аср манбалари асосида ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоий мажлислари. (Қайта тўлдирилган нашр)
Шерхон Қораев,Ушбу китобда қадим замонлардан шарқ ҳукмдорлари, сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Ушбу муҳим тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоийнинг бадиий маҳорати
Рустамов Алибек,Филология фанлари доктори, Шарқ классик адабиётининг чуқур блимдони Алибек Рустамов ўэининг мазкур китобини буюк мутафакки шоир Алигпер Навоийнинг бадиий маҳоратнга бағишлайди. Олим Навонй ижодхонасига қадам ранжида қиларкан, аввало, шоирнинг ҳаёти, фаолият ва фалсафий қарашларидаги гуманистик нуқталарига диққатни тортади. Таҳлилда юксак шахсият билак юксак шеърият ўр тасидаги муштарак томонлар ўз ифодасини топади. Китобдан олимнинг Навоий шеъриятидаги ранг-баранг бадиий воситлар, шоир қўллаган вазнлар ва бошқа кўпгина масалалар ҳақидаги теран изланишлари — тадқиқотлари ҳам ўрин олган.
-
Қуръон ва ўзбек адабиёти
Қароматов Ҳамидулла,Рисолада Қуръон ва ўзбек ислом адабиети, Амир Темурнинг Куръонда фол очиши, «Юсуф» сураси ва Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони, «Қутадғу билик»да куръоний мавзулар талқини» Пир Яссавий хикматлари каби мавзулар аслият ва тарихий воқелик асосида теран ёриталади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Темурийлар даври ўзбек адабиёти
Ҳайтметов А,Ушбу китобда ўзбек адабиётининг XV асрдагн тараққиёт нўлларн, бунда темурий ҳукмдорлар, хусусан Амир Темур, Улуғбек, Бойсунғур Мирзо, Ҳусайн Бойқаро кабиларнинг ўрнн, шу давр ижодкорларидаи Абдураҳмон Жомнй, Мавлоно Лутфий, Юсуф Амирий меросларининг ўзига хос хусусиятлари, янгн муаллиф —Шайх Аҳмад Тарозийнинг «Фунунул-балоға» асари. Али1иер Навонй «Хамса»си ва ислом таълимотн масаласи, улуғ шонр ғазалларпда маъно ва бадинят бирлигининг анвои кўринишлари янги манбалар ҳамда янгича қарашлар асоснда таҳлил ва талқин этнлган. Асар республикамиз Олий мактабларидаги фплология фа культетлари талабалари ва ўқитувчилари, адабиёт чуаллимлари, мумтоз ўзбек адабиётн тарпхн мутахассисларига мўлжалланган.
-
Ўзбек мифологияси ва араб фольклори
Жўраев М., Шомусаров Ш.,Маълумки, асотирлар - зукко аждодларимиз томонидан яратилган бебахо маънавий кадриятлардан бири хисобланади. Ушбу китобда кадим замонларда яшаган боболаримизнинг эътикодий карашлари, мифологик инончлар тизимининг шаклланиши ва тараккиёт боскичлари, мифологик образларнинг эпик талкини ва генетик илдизлари, шунингдек, асотирларни киёсий-типологик нуктаи назардан урганиш масалалари хусусида суз юритилади.
-
Бобирнинг «Аруз рисоласи» асари
С. Ҳасанов,Ушбу китобчада Заҳириддин Муҳаммад Бобирнинг Париж Миллий кутубхонасида сақланаётган «Аруз рисоласи» асари Муҳаммад Самарқандий томонидан кучирилган нусха асосида тадкик этилади. Бобирнинг ўзбек ва умум аруз назариясини ривожлантиришдаги хизматлари очиб берилади. Асар илмий ходимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига, шунинг- дек, узбек классик адабиёти билан қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Маънавият юлдузлари
Хайруллаев М.,Шарқ мамлакатлари... Шарқ фалсафаси... Шарқ мўъжизаси... Жаҳон цивилизациясининг бугунги тараққиётига тамал тошини қўйган буюк Шарк юзлаб, минглаб даҳоларни етиштиргани ҳеч кимга сир эмас. Бу даҳоларнинг кўпчилиги ҳақида тўлиқ ёки қисман маълумотга эгамиз. Лекин яна бир қанча буюк мутафаккир ва донишмандларимиз борки, улар тўғрисида ҳатто тасав- вурга ҳам эга эмасмиз. Ушбу китоб худди шу йўналишга хизмат қилиб, бутунгача ўкувчилар нигоҳидан деярли пинҳон ётган, IX асрдан XX аср бошигача Марказий Осиёда яшаб ижод этган кўплаб аждодларимиз машҳур шоирлар, фалакшунослар, риёзиётчилар, муҳаддислар ҳаёти ҳақида қисқача маълумот бериб, уларнинг қиёфасини намоён этиши билан маданият ва илм- фан оламига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. Китоб олий ўқув юртлари талабаларига ва маданий меросимизга қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Мустақиллик даври адабиётининг назарий-методологик асослари
Расулов А.,Ушбу рисолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Юксак маьнавият - енгилмас куч", "Ўзбекистон мустақилликка еришиш остонасида" асарларида илгари сурилган консептуал ғоя ва қарашларнинг мустақиллик даври адабиёти ривожида тутган ўрни хусусида фикр юритилади.
-
Хизр чашмаси
Нажмиддин Комилов,Алишер Навоий ижоди - маънолар уммони, бебаҳо хазина. Улуғ шоирнинг тафаккур гавҳарларини кашф этиш, улардан баҳраманд бўлиш дилга қунват, руҳга мадад бағишлайди, бизни комиллик сари етаклайди. Н. Комилов ўэ тадқиқотларида шоир ижодининг айнан шу томонларига эътиборни қаратиб, ўқувчиларга мутлақо янгилик бўлган жиҳатларни очади, Навоий эътиқодининг жавҳари — тасаввуф ғоялари ва инсон қалби,.шоҳу гадо ҳикмати, инсоннинг маънавий камолоти, Кўнгул ва ғайб олами, ахлоқий покланиш ва Илоҳ ишқи сирри хусусида фикр юритади, ардоқли, нажиб туйғуларнинг абадияти ва бугунги ҳаётимизга таъсири ҳақида сўзлайди.
-
Таҳлил — адабиётни англаш йўли
Қ Хасанбоева,Она тили ва адабиёт ўқитувчилари, филологик йуналишдаги олий укув юртлари талабалари ҳамда адабиёт ўқитиш масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун
-
Мустақиллик даври ўзбек шеърияти
Раҳимжонов Нўъмон,Таниқли адабиётшунос Нўъмон Раҳимжоновнинг кўп йиллик кузатишлари асосида юзага келган мазкур тадқиқот ХХ аср охири -ХХI аср бошлари-истиқлол даври ўзбек шеъриятининг ривожланиш хусусиятларини илк бор назарий умумлаштиришга интилиш самарасидир. Бадиий тафаккур табиатидаги сифат ўзгаришлари, шеърият жанрларининг етакчи тамойиллари, эстетик мезонларнинг янгиланиши, мустақиллик даври поэзияси тарихини яратишда фаоллик кўрсатаётган шоирларнинг бадиий-эстетик изланишлари ижтимоий-тарихий воқелик ҳамда маданий ҳаёт билан боғлиқликда ўрганилади.