-
Qishloq xo‘jaligi va o‘rmon xo‘jaligi,
-
Umumiy mashinasozlik. Mashinasozlik,
-
-
-
Umumtexnikaviy fanlar,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Siyosatshunoslik fani, uning mavzusi. Siyosatning nazariyasi,
-
-
-
-
Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси
М.А.Зупаров.,Ушбу қўлланманинг мақсади кўп қиррали қишлоқ хўжалиги биотехнологияси фанинг асосий қисмларидан бўлган хўжайра ва ген мухандисликлари ҳамда ўсимликларни ўсиши ва ривожланишини бошқариш билан боғлиқ бўлган усуллар ҳақида талабаларга йўлланма беришдир.
-
"Ремонт иши" дан курсавий ва дипломий лойиҳалаш
Л.А.Клочкова,Ушбу китоб қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш техникумларининг ўқувчилари учун курсавий ва дипломий лойиҳалаш юзасидан ўқув қўлланмасидир
-
-
Сайланма
Мирмуҳсин,Инсоннинг дунёга келиши ҳам, кетиши ҳам ўз ихтиёрида эмас. Шу сабабли бу ишга қўл урарканман, шояд , тупроқ остида , биз тирикларнинг сўзимизга илҳақ ётган ватанпарварлар сиймосини яна ҳам ёрқинроқ тасвирлай олсам, шу тупроқ фарзанди сифатида бурчимни адо этган бўлур эдим
-
Бошқаришнинг автоматлаштирилган системаси асослари
C. Қосимов,Ўқув қўлланмаси олий уқув юртларининг «Бошқаришнинг автоматлаштирилган системаси» ихтисослиги студентлари учуй мўлжалланган, ундан БАС лойиҳалаш ва уни жорий қилиш билан шуғулланувчи илмий-техник ходимлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Тизимли тахдил: назария ва амалиёт масалалари
Равшанов.Ф,Педагогик фаолиятда тизимли тахлил усулидан восита сифатида фойдаланиш ахборий, услубий, техник ташкилий, хукукий, методологик. касбий каби ресурслардан самаралили фойдаланиш имкониятини бериб, фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш учун хизмат килади. Монографияда. мазкур масалалар реал педагогик амалиётни эмпирик урганиш натижасида тадкик этилган. тизимли тахлил натижасида олинган ахборотни манба шаклига келтириш тартиби уамда турли даражали царорлар крбул к,илиш намунаси келтирилган.
-
Илон ўчи
Мирсаидов Мирмуҳсин,Мирмуҳсин ижодига бефарқ бўлмаган ўзбек китобхонлари кўп орамизда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган 45 ҳикоядан иборат «Илон учи» романи адиб ижодининг гўзал намунаси, гултожи десак, адашмаймиз. Мирмуҳсин ушбу асарига нега рамзий ном берди? Одамлар орасида шундай тоифа борки, улар «инсон» деган шарафга муносиб эмаслар. Ҳатти-ҳаракатлари, гап-сўзлари орқали одамлар қалбини, керак бўлса, ҳаётини тамоман издан чиқарган, бировга ёмонлик қилмаса туролмайдиган қаҳрамонларини ёзувчи ана шундай атайди. «Илон учи» фақат инсонлар тақдиридан ҳикоя килувчи асар бўлибгина қолмай, унда халқнинг асрий муаммолари ҳам қаламга олинган: тилимизнинг қадр-қиммати, аждодларимизнинг тарих саҳнасидаги муносиб ўрни, оила шаъни, эр ва аёл ўртасидаги муҳаббатни мустаҳкамловчи ришталар, севгининг инсон ҳаётидаги ҳал қилувчи роли ҳақидаги жиддий мулоҳазалар китобхонни ўйга толдиради.
-
Ҳарфлар тилга кирганда
Р.Жуманиёзов,Халқ шеърияти йўлида яратилган мазкур манзума эски ўзбек ёзувини ўргатиш борасидаги ўзига хос тажрибадир. Асарнинг содда шеърий тилда, халқ ижодига хос услубда яратилиши кўп асрлик ёзувимизнинг, ҳарфлар ва ҳаракатларнинг хусусиятларини тез ўзлаштиришни таъминлайди, ўқувчи хотирасидан мустаҳкам ўрин олишига замин ҳозирлайди. Манзума азиз китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Сўнгги нидо
Акбар Мирзо,Ушбу асарларда Узбекистон Республикасининг Биринчи Президента Ислом Каримовнинг 1991 1999 йилларда мустақил юртимизда олиб борган бунёдкорлик ишлари, мустақилликни асраш, мамлакатда х,амон давом этаётган турли экстремистик гурухдарнинг тазйик,ларига к,арши мардонавор кураши х,акида хикоя к,илинган.
-
Сайланма
Мирмуҳсин,Ушбу сайланмага жамланган ҳиқоялар, қиссалар, қатраларда жонли ҳалқ тили бойликларидан ўринли фойдаланилган бўлиб Сиз азиз китобхонлар қўнглидан муносиб ўрин олади деган умиддамиз.
-
Танланган асарлар. Истиқлол қаҳрамонлари
Ҳожи Муин,Ўтган аср бошидаги маърифатчилик ҳаракатида фаол иштирок этган алломаларимиз орасида Ҳожи Муиннинг ҳам ўз ўрни бор. У ўзининг бутун умрини миллат равнақи ва озодлигига бағишлади. Ўз устози Маҳмудхўжа Беҳбудий ёнида меҳнат қилди, унинг издошига айланди. Укитувчилик қилди, шеърлар битди, пьесалар яратди, ҳажвиялар, публицистик мақолалар ёзди, таржимонлик билан шугулланди, муҳаррирлик лавозимларида ишлади. Ҳожи Муин ҳам бошқа маърифатпарварлар қаторида бир неча бор қамалди, қатағон қурбонига айланди. Мазкур сайланманинг биринчи нашрида Ҳожи Муиннинг публицистик мақолалари ҳамда ҳажвий асарлари ўрин олган эди. Тулдирилган иккинчи нашрида унинг қаламига мансуб бир неча мақолала ри ва учта драмаси киритилди. Драмалар таниқли олим Бойбута Дусткораев томонидан табдил қилинди ва уларга изоҳлар берилди.
-
Хива шаҳри тарихи
Юлдуз Раҳмонова,Ушбу китоб-альбомда қўлёзма асарлар, архив маълумотлари, элчи ва сайёҳларнинг эсдалик ва хотиралари, нодир манбалар маълумотлари асосида Хива шаҳрининг XVI аср – XX аср бошларидаги тарихи илк бора комплекс ёритилган. Хиванинг хонлик даврида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни очиб берилган. Шаҳар структураси ва унинг меъморий қиёфасида юз берган трансформацион жараёнлар, хусусан, унинг ажралмас компонентлари ҳисобланган шаҳар деворлари, маҳаллалари, кўчалари тавсифланган. Хива хонлиги маъмурий бошқарув тизими хусусиятларига оид янги маълумотлар, шаҳарликларнинг ҳунармандчилик, савдо ва деҳқончилик билан боғлиқ фаолияти, маданий ҳаёти ёритиб берилган. Китоб-альбом сайёҳлар, олий ўқув юрти талабалари, гид-йўлбошловчилар ва юртимиз тарихи билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Илон ўчи
Мирмуҳсин,Умр сўкмоқларида ҳар бир инсон ўзининг хатти-ҳаракати ва қилмиш-қидирмишларига яраша жавоб олади. Бундай ҳол жамият ва табиат ҳодисаларига ҳам ана шу умуминсоний хулоса ётади ва қизиқарлиги билан китобхонни ром қилади. Шу асно ҳаётан тўғри хулоса чиқаришга, инсон бўлиб яшамоқнинг сиру асрорларини теран фаҳмлаб олишга ундайди.
-
Зиёлик масъулияти
Ш.Тўраев.,ХХ аср бошларида таниқли рус шарқшуноси, академик Сергей Ольденбург (1863-1934) Европанинг маънавият соҳасида шу кунгача қўлга киритган ютуқлари ўтмишда Шарқ маънавияти кўтарилган юксакликка нисбатан гўдак боланинг «вижир-вижири» даражасидадир, деган эди. Бу хулоса Шарқда минглаб йиллик маънавий такомил жараёнида онгли равишда ишлаб чиқилган мукаммал маърифат йўллари, маънавий, ғоявий тарбия воситалари ва усулларидан ҳайратланиш натижасида туғилган.
-
Бону
Иқбол Мирзо,Иқбол Мирзонинг "Бону" деб номланган романи шу яқин кунлар, "бозор иқтисодиёти", "глобаллашув" даври ҳаёти ва бу ҳаётнинг серпўтана, сертаҳлика, сералдов, серрўё воқеаларни ҳаракатга солган, уларни "характерли" қилган одамларни саҳнага олиб чиққан.
-
Dilim daryoi nurdur
Mashrab Boborahim,Mashrab faqat otashzabon ijodkor sifatidagina emas, balki ayni zamonda, adolatsizlik, zo'ravonlik, qabohat va jaholat bilan aslo kelisha olmaydigan dovyurak shaxs sifatida ham dong taratgan.
-
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида
И. Каримов,Бу китобда давлатимиз раҳбарининг айни шу мураккаб тарихий даврда сўзлаган маъруза ва нутқлари, суҳбат, мақола ва интервьюлари ўрин олган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу чиқишлар китоб ҳолида илк марта чоп этилмоқда.
-
Тўрт томон қибла
Мухтор Омон,Романларда инсониятнинг бутун бир олис қисмат йўли қисқа, замондошимиз х,аёти, хаёли, тасаввури орқали қизиқарли шакл, сирли-сеҳрли ох,ангда к,аламга олинади. Шунингдек, асарга кирган воқеалар халқ, ривоятлари, эртакларига хос йўсинда тасвирланади.
-
Хива тарихидан лавҳалар
Ю.Раҳмонова,Ушбу альбом-китобда Хива шаҳрининг вужудга келиши, ижтимоий ҳаёти, аҳолининг этник таркиби, савдо, хунармандчилик, дехқончилик билан боғлиқ машғулотлари, хиваликлар маданияти ва санъати қизиқарли фактлар билан ёритиб берилган. Альбом-китоб Хива тарихи билан қизиқувчи сайёҳлар, тарихчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Алифбе ҳуснихат дафтари
Мазкур ҳуснихат дафтари араб ёзувидаги эски ўзбек тилини ўрганаётган мактаб ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган.