-
-
-
-
Радиоматериаллар ва радиокомпонентлар
А. М. Абдуллаев, Н. Б. Алимова, Х. Х. Бустанов, Г. Н. Кузьмина,Radioelektronikaning boshqa tarmoqlari, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ilmiy axborot faoliyati. Informatika,
-
Қора шахзода
Умид. Али,Умид Алининг қўлингиздаги китобига жодуланган кўз қиссаси ва севги-муҳаббат ҳақидаги жўшиб ёзилган ҳикоялари киритилган.
-
Тоғликлар
Асад Асилов,Биз тоғликлармиз деб ҳайқирганлар атиги беш ўн чақирим наридаги айанчли ахволга қиё ҳам боқмасдилар. Улар бошидан ариган эди-да. Одамалар ана шунақа Турфа турфа. Асад Асиловнинг бу китобига жамланган ана шундай турфа турфа одамларнинг турфа турфа тақдири билан танишасиз
-
Темурғози Тўра
Сотим Аваз,Романда йигирманчи асрнинг биринчи чорагида Хива хонлигида юз берган тарихий воцеликлар, Ферузхоннинг набираси Темурго зи туранинг к,исмати ҳак,ида суз юритилади. Муаллиф бадиий суз санъати имкониятларидан кенг фойдаланиб, даврнинг узига хос к,иёфасини махррат билан акс эттира олган.«Темургози тура» ёзувчининг илгари эълон цилинган «Мурувват чоги» уамда «Мангулик сукуюги» романларининг бевосита давомидир. Мазкур уч роман яхлит уолда трилогия сифатида кам эътиборга лойик,. Китоб юрт тарихи билан к,изик,увчи барча элдошларимиз, укувчи ва талаба ёшлар, кенг китобхонлар оммаси учун мулжалланган.
-
Радиоматериаллар ва радиокомпонентлар
А. М. Абдуллаев, Н. Б. Алимова, Х. Х. Бустанов, Г. Н. Кузьмина,Мазкур дарсликда радиотехникада қўлланиладиган диэлектрик, яримўтказгич, электр ўтказгич ва магнит материалларнинг тузилиши, уларда содир бўладиган ҳодисаларнинг физик асослари ёритилган. Электр хусусиятлари, уларнинг частотага боғлиқлиги кўрилган, физик - кимёвий ва механик характеристикалари келтирилган. Радиоэлектроникада қўлланиладиган радиотехник материаллар ва улардан турли деталлар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари қисқа ёритилган. Электрон асбоб ва қурилмаларни микроминиатюр (кичик ўлчамларда) тайёрлашда зарур бўладиган турли материалларнинг хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган
-
Ҳаётидан сабоқлар
Мирзапўлат Тошпўлатов,Ижодкор уста мусаввир сингари сайқал берган воқеа ва лавҳалар тасвиридан мароқланиш билан бирга инсон тақдирининг ўта мураккаб ечимларга бой эканлигидан хайратланасиз.
-
Ибтидо
Д. Браун,Илк бор ўзбек тилида тақдим этилаётган ушбу асар қаҳрамонлари дин ва фан ўртасидаги азалий баҳс моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилади. "Биз қаердан пайдо бўлганмиз?" "Келажакда бизни нима кутмоқда?" бу саволлар олимлар ва турли эътиқод эгаларининг баҳсларига сабаб бўлган.
-
Светлана
Н.Артюхова,Қўлингиздаги бу повестда мудҳиш уруш йилларида ота - онасидан жудо бўлиб болалар уйида тарбияланган бир қизнинг оғир қисмати - унинг севинч ва ташвишлари ҳаётда ўз ўрнини топиши илк севгиси ҳикоя қилинади. Ушбу асар азиз китобхонлар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.
-
Ўқинг, фақат йиғламанг
Қаҳҳоров И.,Атрофимизда қалб кузимизни очадиган, тафаккуримизга туртки берадиган воқеа-ҳодисалар бисср. Фақат унга ибрат назари билан боқсак бас.
-
Ҳаётнинг энг буюк сири
Берн Р,Ушбу китоб бу китобда 23 нафар ажойиб устознинг сўзлари ягона овоз бўлиб янграйди. Китоб уларнинг ўғити ва муъжизаларга бой ҳикоялардан ташкил топган. Орзуингиздаги ҳаётга эришишингиз учун мен ўзим ўрганган барча усул, маслаҳат ва фойдали машқларни сиз билан баҳам кўрдим.
-
Уч бўталоқ ва сирли қовоқ
Т.Адашбоев,Қадрли болалар ! Севимли шоиримиз Т.Адашбоевнинг ушбу китоби қувноқ ва ўйчан шеьрлар ҳикматбахш эртак ва достонлардан таркиб топди. У қалбимизга баҳор тошқинлари ю куз вазминлигини ёзнинг олов нафасию қор поклигини олиб киради деб умид қиламиз.
-
Рақамли қалъа
Ден Браун,Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, хам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, хам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қиладиБ
-
Оила
Афанасьева Т. М,Китобда оилавий ҳаётга аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда тайёрлаш-шахсни шакллантиришнинг муҳим томонларини ёритиб берган. Муаллиф йигит билан қизнинг ўзаро муносабатлари, дўслик, муҳаббат, оиладаги ички муносабатлар ва бошқа масалаларга катта эътибор беради.
-
Қиёмат
Айтматов Чингиз,Ола Мўнгу тоғидаги туб сиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири - буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
-
Иккинчи апрель
Усмон Азимов,Асарда 1 апрель — ҳазил ва шодонлик кунидан илҳомланиб, инсонларнинг бир-бирига хурмат, меҳр ва қувонч улашиш туйғулари шеърий тилда ифода этилган. Муаллиф ҳаётни ҳазил ва табассум билан қабул қилиш, кўнгил поклигини сақлаш ва яхши кайфиятни атрофдагиларга улашиш ғоясини илгари суради. Шеърларда юмор, ҳаётий мисралар ва халқона сўзлар орқали чин маънодаги шодлик ҳисси ёритилган. Бу тўплам ўқувчини ижобий руҳлантириб, ҳаётга хушчақчақлик билан қарашга чорлайди.
-
Radiotexnik sistemalar nazariyasi asoslari
Yusupov.Ya.T,Darslikda radiotexnik tizimlar haqida umumiy tushunchalar radiotexnik tizimlarda signallar va xalaqitlar hamda singnallarni aniqlash farqlash va ajratish nazariyasi asoslari ko'rib chiqilgan.
-
Тафаккур эркинлиги
А. Эркаев,Қўлингиздаги китоб тафаккур эркинлиги масаласига бағишланган. Унда эркинликнинг ўзи нима, тафаккур эркинлиги-чи, унга қандай эришилади, деган саволларга жавоб изланади. Тафаккурнинг тарихий шакллари ва тадрижи, тафаккурга таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида сўз юритилади. Ҳозирги ахборот-коммуникация технологияларининг сиёсий ва мафкуравий мақсадларни кўзлаб ижтимоий онгни, бутун одамзод тафаккурини бошкаришда кенг қўлланаётгани, сунъий интеллект ва автоматлаштиришнинг тафаккурга зиддиятли таъсири масалалари ҳам муаллиф эътиборидан четда қолган эмас. Рисолада тафаккур эркинлиги муаммоси юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, «Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари» ғоясини амалга ошириш ҳамда таълим-тарбия масалалари билан боғлаб тадқиқ этилган. Муаллиф ўз фикрларини далиллаш баробарида кизикарли ва мантикий мисолларни келтиради. Китоб олий ўқув юрти талабалари, илмий изланувчилар. ўқитувчилар, тафаккур, онг масалалари билан қизикувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!
Қ.Абдураҳимов, М.Мусаев, А.Тоғаев,Қўлингиздаги ушбу рисола халқаро мавқега эга бўлган Наврўз байрами, унинг тарихи, мазкур байрам Она табиатни севиш, ардоқлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган улуғ кун эканлиги ҳақида ҳикоя қилинади
-
Замондош ўйлари
Жўра Алимардон,Муаллиф замондошлар тақдири орқали жамиятдаги янгиланиш, меҳнат, муҳаббат ва инсонлараро муносабатларни самимий тарзда ифода этади. Шеърларда ҳаётга муҳаббат, ватанпарварлик, инсон қадри ва меҳнат гўзаллиги ғоялари ўзига хос лирик руҳ билан ёритилган. Асарда ҳар бир сатр замондошнинг ички дунёси, хаёли ва ҳиссиётларини чуқур акс эттиради. Бу тўплам ўқувчида юксак туйғулар уйғотади, уни ҳаётни севишга ва замона билан ҳамнафас бўлишга чорлайди.
-
Internet tarmoqlari va xizmatlari
A.M.Eshmuradov, H.G'.Soatov, F.A.Muzafarov,Ushbu darslikda internet tarmog'ining tuzilishi, komponentlari, foydalanuvchilarning internet tarmog'iga ulanish usullari, ularning texnik tavsiflari, internet tarmog'i texnologiyalari, internet tarmog'ida ma'lumotlarni uzatish tamoyillari, internet tarmog'iuda OSI modeli, tarmoq protakollari va internet xizmatlarining tashkil etilishi atroflicha yoritilgan.